Афғон яраси


Жума намози ниҳоялагач, Расул бобо масжидни барчадан кейин тарк этди. У доим шундай қиларди. Жойнамоз устида чордана қуриб, ё кўзларини юмиб олганча паст овозда қуръон тиловат қилар, ё оппоқ соқолини сийпалаганича боши берк кўчага элтадиган мозий хаёллари ва жавобсиз саволлар оғушида бир мунча ўзлигини унутарди. Шундай лаҳзаларда масжид ҳовлисига солинган кигизларни йиғиштираётган дастёр болаларнинг қий-чуви ва тахланаётган кигизларнинг шитир-шитири қулоғига чалинганида ўзига келар ҳамда майда қадамлар билан намозхонадан ташқариларди. 

Светафор


У чорраҳадаги светафорнинг қизил чироғи қўққисдан ёниб қолишини ҳеч кутмаганди. На газни пасайтиролди, на тормозни босолди. Икки оёғи тошдай қотиб қолганди. Дахшатлиси, қарсиллаб урилганда рўй берди. Тутқичи мажақланган светафор узилиб, машина йўлига улоқиб тушди. Қизил чироғи чил-чил синса ҳам, бутлаб бўлмас бўлаклари сочилган ҳолатда янада ёрқинроқ ёниб ётарди...

Эмин Пири


Озарбойжон тилидан Раҳмат Бобожон таржимаси

ҚОР БОЛА

Шаҳарга қор ёғар,
Инжадан-инжа,
Дўконда топилар кўрилса излаб –
Қорболанинг бурни, қўли, кўзлари...

Хайрлашув мактуби


"Оролдаги Одамлар" туркумидан

Оролдаги дўстим, сенинг исмингни ҳам билмай сен билан хайрлашмоқдаман. Бу чалкаш йўлларда қайтиб учрашамизми, йўқми, билмайман. Дуч келган тақдирда ҳам бошқа дўстлар сингари бир-биримизга айтадиган сиримиз бўладими, йўқми, буни ҳам билмайман. Мени дўст деб қабул қилдингми ёки ёцираб турдингми, бу ҳам менга қоронғу... Сафарга отланар еканман, ёдимни турли хил хаёллар чулғаган еди, уларнинг исботи ўлароқ сен қовоқларингни очмасдан бизни қарши олдинг ва уйга бошлаб кирдинг. Хоналар билан таништирар екансан, “унчалик хушламадиёв” деган хавотирда бўлдим. Aммо кечки овқатда етагингга осилиб, ҳарҳаша қилаётган қизчангни кўриб сени ҳаминқадар тушундим ва ҳовлидаги суҳбатда мени ҳаяжонга солишга ҳам улгурдинг. Тўғрида, фарзанди нуқсон билан туғилган онага осон емас, ахир!
  • Яндекс.Метрика