Узоқлашув

 
Хаёл – ёмон, дейдиганлар ҳақ. Одам, аччиқдир, шириндир, хаёл билан бўлиб, кўп нарсадан, ҳатто, ўзидан ҳам узоқлашиб кетиши мумкин. Узоқлашув ва Танишув. Жуда қизиқ… Талаба эдим. Қаҳратон қиш. Янги йил арафасида таътилга чиқдик. Пойтахтдан уйга – Чироқчи туманидаги Кўкдала қишлоғига кетишим керак. Поездга чипта олишга улгурмадим. Одатда, байрамолди йўловчи кўп бўлади. Транспорт нархи ҳам шунга яраша – осмонга сапчийди. Чамаласам, таксига ҳам пулим етмайди. Ноиложман. Айланиб ҳам, ўргилиб ҳам нисбатан арзон улов – жонажон автобусда кетишга мажбурман. Автобус зўр-да! Ҳаётда ҳеч учрашмаган, танимаган одамлар билан маълум муддат «яқин таниш» бўлиб борасан. Манзилингга етдингми, хайрлашасан-да, кетасан. Кейин уни ҳаётингда яна кўрсанми-йўқми айтиш қийин. Бунинг аҳамияти йўқ аслида. Лекин шундай йўловчи-йўлдошларга дуч келасанки, улар ҳаётингда туб бурилиш ясаб юбориши ҳам мумкин.
Батафсил
0

Биз яратилган тупроқ

 
Улар қизалоқни ботқоқликдан топди. Унинг исми Асусена эди (яқинлари уни Лили деб ҳам чақиришарди). Қабристон аллақачон тўлган, атрофдан етимларнинг фарёди эшитиларди. Қизалоқнинг яшаш учун курашаётгани бу фожианинг рамзи эди. Телекамералар унинг аянчли аҳволини тез-тез намойиш этарди. Экранда ўттиз йиллик касбига содиқ, масъулиятли журналист Ролф Карлей ҳам кўринарди.
Дастлабки ер ости силкиниши пахта далаларида бўлиб, уларни худди тўлқин кўпигига ўхшатиб қўйди. Олимлар зилзилани аниқловчи асбобларни ўрнатган, чунки улар тоғ яна уйғонишини билар, лава музларни эритиб табиий офат юз бериши мумкинлиги ҳақида элдан бурун тўн бичиб қўйганди. Аммо катталарнинг қулоғига бу огоҳлантиришлар танбур чертгандай гап эди. Қишлоқ сувга ғарқ бўлганда, яъни ноябрнинг фожиали чоршанбасига қадар водий аҳолиси ҳеч нарсадан бехабар кундалик юмушини қилиб юрарди.
Тирик қолганлар даҳшатли манзарага гувоҳ бўлди: уларнинг кўз ўнгида уйлар, саройлар, меҳмонхоналар, черковлар, қоп-қора қаҳва ўрмонлари, чорва яйловлари - ҳамма-ҳаммаси йўқ бўлди. Ўрмонлару дарёларни офат гўё ер юзидан супуриб ташлади. Улар ўрнида улкан ботқоқ саҳро вужудга келди.
Батафсил
+1

Кутилмаган мактуб

 
Янги йил кечаси Аёзбобо Умидага ёзғич совға қилди. Қизалоқ эртасига кун бўйи унинг устига расми туширилган севимли мултфильми қаҳрамонига мафтун бўлди. Кечга яқин бундан зерикди чоғи, ёзғичнинг чиққиллатгичини босганди, тумшуғида темир уч кўринди. Қўлидаги жажжи жимжимадор матоҳнинг ручка эканини даъфатан билиб қолди-ю, бир нималар ёзгиси келиб завқланди. Аёзбобонинг кечаги гапи ёдига тушди: “Чин дилдан кўнгилга тугилган ҳар қандай ният албатта ижобат бўлур”.
Батафсил
0

Ўнг қўл

 
Уч кундирки у атрофида парвона бўлиб, жон ҳовучлаб ўтирган яқинларини кўрмайди, гап-сўз қулоғига кирмайди. Тош қотган қабоқларини узоқ силаб очмоқчи бўлади, шу заҳоти яна кўз олдини бармоқ изи тушган сарғиш қоғоз тўсади. Қоғоз гоҳ кичрайиб, гоҳ каттариб тумандек чўкиб кўкси, юз-кўзини қоплайди-ю, кўз кўрмас қўллар аввал икки чаккаси сўнгра юрагига бигиз санчади.Ёруғлик санчилаётган кўзларини тўсмоқчи бўлиб, чап қўли билан пайпаслаб матоҳ излайди. Хотини узатган қора жун рўмолни юзига босади-ю тинчийди...
Батафсил
0

Ийдул Фитр байрами билан табриклаймиз!

 
Ассалому алайкум азиз юртдошлар, барчангизни муборак Ийдул Фитр байрами билан табриклаймиз.
Хонадонингизга қут-барака, тинчлик-хотиржамлик тилаб қоламиз.

Esdalik.uz таҳририяти
Батафсил
+1

Мени сев

 
Ўша кун ёдимда. Куз эди. Ёмғир шориллатиб қуярди. Ёмғиркўш остида иккимиз бошларимизни бир биримизга суяб асфалтда оқаётган ёмғир сувларига тикилганча тек қотган эдик. Майин, совуқ ҳаво гўё иккимизни бир-биримизга чирмар эди. Оёқларимиз тиззаларимизгача хўл бўлсада вужудларимизда олов ёнарди. Нафис крепдешин мовий рангли кўйлагингни елканг узра ёпилиб турган жойлари кафтларимга тегиб турибди. Ёмғирпўш тутган қўлларим нозик билакларингга суркалиб кетади. Шунда вужудимда ўт ёнади. Сен қандай ҳолда эканлигингни билмайману, аммо мен чўғдек ўртанардим. Ёғаётган ёмғирнинг салқини сезилмасди. Ҳаводаги тунд намгарчилик кайфиятимни тушириш ўрнига аксинча юксакка кўтаргандай эди. Чунки ёнимда сен бор эдинг. Тўлишган ойдек чеҳрангдаги ёруғлик оламимни чароғон этган эди. Гоҳ ерга боқишинг, гоҳ кўзларимга қараб қўйишинг борлиқ оламимга нур бағишларди.
Батафсил
0

Қуёш, чол ва қиз

 
Чол қимирламайди. Офтобдан қорайиб, этлари тиришган қўллар тизза устида бемажол. Юзи ҳам бужмайган, намланган кўзлари нурсиз. Ингичка бўйни устидаги кичкина оппоқ калла қимирламайди. Кўк чит кўйлак остидан елка суяклари бўртиб турибди.
Бу ҳол ҳар куни такрорланади.
Шундай кунлардан бирида чол орқа томондан овоз эшитиб қолди:
— Салом, буважон!
Батафсил
0

Ой юзидаги аёл

 
Адирлар қуршовида жойлашган бу дўппидеккина қишлокда тунлари ой қирлар устидан чиқиб келар ва борлиқни ёритарди. Ой нурида қишлоқ уйлари яширинмачоқ ўйнаётган болалар сайлини эслатади. Мен эса муштдеккина бола, даврадагиларнинг баъзилари чордана қуриб, баъзи бирлари ёнбошлаганча мириқиб қилаётган суҳбатига қулоқ осаман. Бир вақтлар ниҳоясига етмай қолган ой юзида акс этган чўпон таёқли аёл ҳақидаги ҳикоянинг давомини кутаман. Дунёда мутлоқ ўзгармайдиган нарсанинг ўзи бормикан, ҳамма нарса ўзгаради, чунки ҳамма нарса тугайди. Момом айтиб бергич эртаклар ҳам… Оқшом чўкканда биз муштоқ кутадиган телевизордаги “Оқшом эртаклари”нинг мултфилмлари ҳам, уларнинг сеҳри ҳам…Бироқ у тугамайди. У ҳақидаги гаплар ҳам тугамайди. Отам қишлоқ марказидаги каталакдек сартарошхонасидан қайтади. Онам қўшниларникига чиқиб келади.
Батафсил
0

Муҳим иш

Эрталаб мактабга келсам директоримиз Қўзивой ака коридорда уёқдан-буёққа бўзчининг мокисидек сабрсизланиб қатнаб турган экан. Мени кўриб бирдан юзи ёришди:
— Вақтида келдинг-да. Эртоевни туман марказига муҳим иш билан юборгандим.  Унинг дарсини бугун сен ўтказиб тур, ука!
— Ахир алгебрага тишим ўтмайдику, — дедим иккиланиб.
Шаҳарда қайноқ талабалик давримга нуқта қўйиб, қишлоғимиздаги  мактабга  кимё ўқитувчиси бўлиб келганимга эндигина бир ой тўлди. Янгиман. Шундай экан ортиқча нозлансам одобдан бўлмас… Камига Қўзивой ака елкамга қоқиб:
— Ҳали ёшсан, мени айтганимни қилсанг карерангда асп юриш қилган бўласан! -деб қўйди.
Батафсил
0

Ўнг томонда туринг…

— Ҳей, чойни қайтарманг! Энди, ошна, нима десангиз денг, шу чой қайтариш эскиликдан қолган-да. Ўзим гувоҳ, чой қайтараман деб қўлини куйдириб олганлар қанча, — деб Низом чойнакни Эргашнинг қўлидан олди. — Мана, мисол учун, кечагида янгангизнинг қўли куйиб қолди.
Янги қурилган, фақат ички таъмири қолган бино ичида ўтирган ишчилар Низомнинг бундай “ақлли“ гапларини кўп эшитишган. Шунинг учун ҳам бу гал унга ҳеч ким эътибор бермади.
Деразадан кираётган совуқ ҳаво юзни ялаб ўтади. Ишчилар бир исиниб олайлик деб иссиқ чой ичишга ўтиришган эди. 
Батафсил
0