Зилолабону Холиқова

 
Сен малаксан, сен ноёб хилқат,
Сен таманно қилсанг адоман.
Машрабдайин девона гоҳи,
Васлингга зор бўлган гадоман.

Эй парирўй , эй эрка оҳу...
Нигоҳларинг боқур жодуваш.
Хаёлимни тўзғитиб ёҳу,
Ахир қилдинг мени  телбаваш.
Батафсил
+2

Дилфуза Жўракулова

 
Ата - чечак бўлган ўша кунимдан,
Илк қўрқувни англай олган тунимдан.
Ҳислар гирён боққан ўнг-у, сўлимдан,
Ўзимни англамоқ учун курашдим.

Насабим инсон деб, қўлини тутдим,
Яхши дедим, ёмонини унутдим,
Ҳар борар манзилдан яхшилик кутдим,
Ё Раб,  англат ўзинг қайда адашдим?!
Батафсил
0

Башорат Отажонова

 
Қўллари совуқдан кўкариб январь,
Кўчаларга тўшар музли кўрпасин.
Телефон олисдан хушхабар йўллар:
«Уканг бораяпти сени кўргани!»

«Неча довон ошиб, неча тоғ ошиб,
Қўқон шамолидек шиддат-ла шошиб.
Соғинчи соғинчим билан туташиб,
Укам келаяпти мени кўргани?!»
Батафсил
0

Жавлон Яхшибоев

 
Олислардан мени чорлама эй ёр,
Тубсиз жарликдаман қўлинг етмайди.
Эшиклар ёпилган сен томон элтган
Манзилга бормоққа йўлим етмайди...

Йиллар улоқтирди олисга мени,
Қалбинг остонаси менга энди ёт.
Менсизлик қийнайди, ҳатто ўзимни,
Сен энди менимни ўзим томон от!
Батафсил
+1

Раҳматуллаев Суҳроб

 
Эсимда йўқ нима демоғим,
Эсимда йўқ нимадан бошлаш.
Кўзларимга тикилсанг ёқар
Ёқар сенга термилиб яшаш.

Эсимда йўқ қандай кирганим
Адашганим, саҳро ичинда.
Шодликмиди ёки изтироб
Дил-жом тўла саҳбо ичинда.
Батафсил
0

Телба хаёллар

 
Ака-ука Х…лар — ҳозир номларини айтиб ўтирмай — илгари ўрта мактабда бирга таҳсил кўрган пайтимизда менинг қадрдон дўстларим эди. Кейин ҳар ким ҳар ёққа сочилиб кетди, орадан йиллар ўтгач, аста-секин орамиздаги алоқа ҳам узилди. Яқинда уларнинг бири оғир дардга мубтало бўлганини фавқулодда эшитиб қолдим: она юртимга бораётиб, дўстларимникига бирров кириб ўтдим-у, фақат акасини учратиш насиб этди, айни ўша акаси гапириб берди укасининг хасталигини.«Бизни кўрай деб, бекорга овора бўлибсиз шунча йўл босиб. У аллақачон тузалиб, ҳозир N. шаҳрига давлат хизматига кетди». Кейин хохолаб кулиб юборди-да, укамизнинг хаста аҳволини қадрдон оғайниларга айтиб қўйсак зиён қилмайди, деганча, кундалик шаклида ёзилган иккита дафтарни топиб чиқди. Уларни олиб уйга қайтдим-у, ёзувларни кўздан кечирганимдан сўнг, бемор «васвас» касалига йўлиққан экан, деган хулосага келдим.
Батафсил
0

Дублёр

 
Биз бир йил севишиб юрдик. Агата ва мен. Кейин унинг секин-аста мендан совиб бораётганини сеза бошладим, учрашувларимиз кун сайин камайиб бораётган эди. Бу худди сўнаётган оловга ўхшарди: бошида ҳатто нима бўлаётганини сезмайсиз ҳам, аммо бир қарасангиз, унинг фақат кули қолганини кўрасиз ва бирданига совқотиб кетганингизни ҳис қиласиз. Дастлабки кезларда хавотирли ҳеч нарса йўқдек эди: чала айтилганга ўхшаган гаплар, жимлик, норизо қарашлар. Кейин турли важ-корсонлар бошланди: гоҳ унинг тоби қочиб қолади, гоҳида банд бўлади, гоҳида уй ишларида онасига ёрдам қилиши ёки курсга бориши керак бўлади. Алал-оқибат, кечикиш ва шошилиш: у учрашувга камида бир соат кечикади ва беш дақиқа ўтар-ўтмас хайрлашиш пайида бўлади.
Батафсил
0

Жаҳонгир Номозов

 
Қалбимда исмсиз бир буюк туйғу,
Шундай кенг дунёга сиғмай кетар тан.
Юлдузлар йўлимга сочади ёғду,
Юлдузлар макони осмоним Ватан.

Баҳорда юртимга келган қалдирғоч,
Элимнинг файзидир бахти иқболи.
Осмонимда қуёш сўнмагай абад,
ВАТАН осмонимнинг тўлин ҳилоли.
Батафсил
+1

Оқил Абдубарноев

 
Менинг азиз ерим, борингга қуллуқ,
Билсанг қишлоқ асли гўзал манзара.
Шаҳар деганларни кўрганимча йўқ,
Кўз очиб,илк бора кўрганим дала.

Шу дала бағрида вояга етдим,
Эндигина бўйим кўкка етганда,
Ўртоқларим шаҳар йўқлаб кетганда-
Мен ерга тўлдириб кўчатлар экдим.
Батафсил
0

Армон ёмғири

 
“Уффф нима қилибди севгани бўлмаса, шунга шунчами, шунга уни ёқимсиз, ўқишдан ўзгасини билмайдиган нўноқ қизга чиқариш шартми, нима қилсин ахир севги деганлари унга хеч дуч келмаса, бўлмаса бошқалардан кам жойи йўқ, аълочи, чиройли. Шунчаки у излаган мухаббат хали учрамади холос.”Гули шулар хақида ўйларкан, дугоналарининг гаплари қулоқлари остида янгарагандек бўлаверди. “Умрида бир марта бўлсин севмаган ё севилмаган қиз кўримсиз бўлади!”
Батафсил
0