Толиб Нормуродов

 
Кўзини бир қисиб ўтмоқда йиллар,
Тоғларга дарс берар ошиқнинг сабри.
Кўнглимга ҳаммадан яқин туюлар,
Қалбимни безатган севгимнинг қабри.

Ёмғир ёғаяпти майин шитирлаб,
Сира тарқамайди самонинг абри.
Тиз чўкиб қучаман титраб, қалтираб,
Қўлимни музлатган севгимнинг қабри.
Батафсил
0

Каримова Умида (Дилафзо)

 
Чал муғанний, алам куйин чал,
Ўйнаб берай топтаб ғамларни.
Телба дея кулсин мириқиб,
Қувонтирай шум одамларни.

Армон куйин, хижрон куйин чал,
Тўшаб ўйнай чил-чил кўнглимни.
Авж отига миниб хотира,
Қуршаб олсин ўнгу-сўлимни.
Батафсил
0

Маърифат Темурзода

 
Мен августда туғилганман аммо,
Эслай олмайман ўша кунни.
Суратларда онам хўп зебо,
Ориқ эмас экан юзлари унинг.

Августда туғилдим, гулларга шерик,
Бенаф севилмоққа келганди галим.
Ўзни эслолмайман, лек ҳозиргидек
Хира кўрмас эди унда кўзларим...
Батафсил
+1