Ота уй

 
Ёмғирдан сўнг ярқираб чиққан қуёш нурлари кўпчиган тупроқни қиздира бошлади. Тизза бўйи ўтлоқлар устида тебранаётган буғ ўрлаб кўм-кўк баҳор осмонига сингиб кетади. Пичанзорлар орасида бир маромда сайраётган муллатўрғайнинг чуғур-чуғури адир бўйлаб кезади. Ғўбдинтоғ этагидаги ёйилмаларда пода боқиб юрган болакайларнинг қий-чуви қушлар чуғур-чуғурига эш бўлиб, олис-олисларга учмоқда. Қибладан эсаётган намхуш шабада ёмғир аралаш тупроқ ҳидини узоқларга олиб кетаяпти.Сел йўлида ҳосил бўлган ўнгирда бир қўнғир тулки шабада эсаётган томонга тумшуқ чўзиб, кўксини елга тоблаб бир пас турди. У шамол йўналиши бўйлаб ҳид олмоқда гўё. Кейин сарак-сарак қадам ташлаб сал илгарироққа юрди. Сой бошида эса нам тортган шох-шаббанинг бурқсиган тутуни кўринди. Олов эгаси тутун тагидаги қўрадан иккита усти куйган картошкани ҳалачўп билан думалатиб олди. Картошканинг пўсти чўғда куйиб, ёрилиб кетган. Ўша ёриқлар орасидан куюнки аралаш димоғёрар ҳид таралди. Қўнғир тулкини ана шу таъм безовта қилгандир эҳтимол. У қўнғирбошлар оралаб шу томонга йўл солди. Бироқ осмонда қандайдир ўлаксахўр қуш пайдо бўлдию тулки яна қўзиқулоқлар орасига уриб кетди.
Батафсил
0

Оқибат

 
Ёзнинг илк кунлари. Жазирама тафтидан барча жонзотлар ин-инларига кириб кетган. Онда-сонда сув қидириб чуғурлашаётган чумчуқларнинг товуши эшитилиб қолади. Ғолиб бир пас қайрағочнинг соясида тин олиб, сув бошқарилган томорқаси томон юрди. Уларнинг қишлоғига сув жуда узоқдан келади. Шунинг учун экин-тикинларни вақтида сувлаб олмаса, зироат молларга емиш бўлишдан бошқасига ярамайди.
Ғолиб бошоғи хамир боғлаб қолган буғдойзорга яқинлашиб, жойида туриб қолди. Не кўз билан кўрсинки, эгатларда сув атиги бир неча қадам оқиб, тўхтаб қолган.
— Ия, бугун навбат бизники эди-ку! — деди у ажабланиб. Бугун сув олиш унинг навбати эди, бошқалар ҳам буни билишарди. Балки ариқдан сув келмай қўйдимикин? Ғолиб шу ўйда ариқ бошига югурди. Бундоқ қараса, сув кеча навбати ўтган қўшниси Маҳмуднинг томорқасига оқиб ётибди. — Ҳа, гап бу ёқда экан-да, деб у сувни ўзининг томорқаси томон буришга тутинди. Шу пайт узоқроқдан Маҳмуд:
— Ҳўв, Ғолиб сувни бир пас ёпмай тур, кеча пиёзни яхши сувлаёлмадим, — дея овоз берди.
Батафсил
0

Снайпер

 
Узун июнь туни ниҳояланиб, тонги шафақ кўрина бошлади. Дублинда атроф ҳали қоронғу бўлса ҳам осмонни қоплаган қалин булутлар орасидаги ойнинг хира нурлари кўчаларни ёритиб турарди. Атрофни милтиқлардан отилаётган ўқ товушлари тутиб кетганди. Шаҳарнинг у бошидан бу бошигача эшитилаётган милтиқ ва пулемотларнинг товуши ҳаммаёқни бузарди. Республикачилар ва Эркин Давлат тарафдорлари фуқаролар урушини бошлашганди. О’ Коннелл кўприги яқинидаги бинонинг томида Республикачилар снайпери пойлаб ётарди. Олдида милтиғи ётарди. Елкасига дала дурбини осилганди. Унинг озғин юзи тарки дунё қилган талабанинг юзини эслатар, кўзлари билан атрофга совуқ назар ташларди. Бу теран ва ўйчан кўзлар ажалга тик боқадиган одамнинг кўзларига ўхшарди.
Батафсил
0

Абдувоҳид Сувонов

 
Халқини ўйлаган, халқини суяган,
Ўзига ўзгага тинчлик тилаган.
Доим адолатни мезони билган,
Яхши ният қилиб, эзгу иш қилган.
Ҳеч ким ўзбеклардек кўкрагин кермас,
Дунёда ҳеч миллат ўзбекдек эмас.

Ватаним сен бор бўл тургунча дунё,
Фарзандларинг сенга этар жон фидо.
Бугун ўзбекистон ардоқдадирсан,
Нурли иқбол сари бормоқдадирсан,
Энди у эркини ҳеч кимга бермас,
Дунёда ҳеч миллат ўзбекдек эмас.
Батафсил
+2

Тақдири азал

 
Ҳалима опа эри билан келишиб олганларидек, тўй ҳақидаги гапни, тушликдан кейин очмоқчи эди. Қараса ўғли овқатни ҳаш-паш дегунча тушириб бўлиб, жуфтакни ростлаяпти. Шунинг учун бирдан ўғлининг қўлидан тутдида: — “Ўтир сенга гап бор”, — деди, кулимсираб. Энди кўчага отланган Салим бир отасига, бир онасига ҳайратомуз қараш қилди-да, гап нимадалигини англаай олмади шекилли, яна боягина овқатланган жойига чўкди.Она барибир онада, иссиққина ҳовур кўтарилиб, димоқни қитиқлаётган овқатини бир четга суриб, турмуш ўртоғига бир кўз қирини ташлаб қўйдида, гап бошлади: “Ўғлим мана бу йил Университетни ҳам битирдинг. Шу десанг, биз отанг билан келишиб, бошингни иккита қилиб қўймоқчи эдик”, нима дейсан. Шу пайт бир чеккада қимтинибгина овқатланаётган синглиси “пиқ” этиб кулиб юборди. Салимнинг юраги тез-тез уриб кетди.
Батафсил
0

Уй можароси

 
Сокин тун….
Овози пастлатиб қўйилган радиодан таралаётган махзун куйгина бу хонадонда ҳаёт давом этаётганини англатарди. Қўшни уйдан қулоққа чалиниб турадиган ғала-ғовурлар ҳам бугун тинч. Гоҳ-гоҳида иссиқ ўрнида мириқиб ухлаётган боланинг ғингшиши жимлик пардаларини ёриб ўтарди-ю яна тин олади. Қани у ҳам бола бўлиб қолса…. Беғубор, беташвиш… ва беғам дамларга қайта олса…
Ҳавонинг иссиғидан бўғриқиб уйғонган Лайлонинг уйқуси қочганди. Қўли билан ён-верини пайпаслаб, телефонини топди. Зимистондан ёришган нурдан кўзлари қамашди. Кўзини йириб очиб, соатга қаради. Ёнида ётган боласининг устига енгил ёпинчиқ ташлаб, ўрнидан турди.
-Ҳалиям келмабди… – деди ўзига-ўзи нариги хонадаги эрининг жойини кўздан кечирар экан.
Ҳа, анчадан бери эр-хотиннинг ўзаро жанжаллари ва аразлар алоҳида хоналарда ётишга мажбур қилди.
Батафсил
0

Шавкат Жўрабек

 
Тонгга пешвоз чиқди она Табиат,
Ёмғир ёғар эди майин, бежирим.
Томирида кезиб яшноқ бир ният,
Майсалар бошини силкитади жим.

Солиҳ банда каби қироат этиб,
Шивирлар мусофир, ғариб шамоллар.
Хотиралар узра маҳзун бош эгиб,
Фурсатни титкилар сарғиш хаёллар.
Батафсил
+1

Сўнгги учрашув

 
Январ ойининг 23 санаси. Ҳаётимни алғов-далғов қилиб юборган ғавғолар шу кундан бошлангандек, назаримда. Уч кун олдин ёғиб ўтган қор ерни тарк этай демас, аксинча, музлаган ерга ёпишиб, баттар яхмалак бўлиб қолганди…
…Машинамиз сирпанчиқ йўлларда сирғала-сирғала Китоб шаҳрига кириб борди. Оёғимда юрак уришига монанд сим-сим оғриқ кечаётган бўлса-да, руҳим енгил. Худди яқинда ҳаммаси тугайдигандек, ҳамма оғриқлардан халос бўладигандекман. Касалхона биноси жойлашган жойда тўхтадик. Ҳайдовчи билан хайрлашгач, ўзимизга керакли бўлимни топиб, ичкарига кириб бордик. Қабулдаги етти-саккиз кишилик навбатни кўриб бироз сиқилдим. Оқ халатига мос тўқима камзул кийган ҳамшира бизни навбатимиз келгунча қўшни хонада кутиб туришга таклиф қилди. Кутиш нималигини яхши биласиз. Оғриётган тиззаларимни силаб-силаб қўяман. Навбатнинг эса сўнги йўқдек гўё. Бир пайт залдан хабар олгани чиққан отам шошиб кириб келди:
-Қани, бўлақол, навбатимиз келди!
Батафсил
0

Уч оғиз сўз

 
Қиз анчадан бери юрагида сақлаб, ўзини қийнаб юрган гапларини йигитнинг бетига очиқ айтолмади-ю, яқин дугонасидан мактуб орқали жўнатди. Тоғ ёнбағрида ёнариқ кавлаб, боғ яратаётган йигит ҳориб-толиб уйи томон келаётганда жини суймайдиган қиз йўлини тўсиб чиқди.— Машкурахон бериб юборди, - деди Салима бепарвогина конверт узатаркан. Бу хат йигитни севинтириши лозим эди. Аммо Режабойнинг кўнглига негадир хавотирлик тушди, Салимага ўқрайиб қўйиб, конвертни юлқиброқ олди. «Аламзада бу, бир пайтлар билиб-билмай гап отганим учун Машкурани мудом йўлдан уриб юради», - ўйлади йигит.
Батафсил
0

Ҳаёлимда асраганим

 
Фарҳод Ширинни ҳеч кутилмаганда қадрдон боғда учратди. Ёнида ширингина қизалоқ. Шунда мўъжиза рўй берди: бир лаҳзада қалбининг тубига кўмиб ташлаган сирлари хаёлида жонланди, хотиралар кўз олдидан кино тасмасидек ўта бошлади.
...Улар бир-бирини университет ётоқхонасида топишди. Топганда ҳам бу учрашувдан роппа-роса икки йил ўтгандан кейингина топишди. Ўшанда баҳор эди. Ҳар томон яшилликка бурканган, ётоқхона ҳовлисида турфа гуллар очилиб, атроф ўзгача бир гўзал қиёфага кирган. Йигит-қизлар қалбида нафис туйғулар ўзини намоён эта бошлаган кунларнинг бири. Улар бир муддат ётоқхона олдидаги ўриндиқда ўтириб суҳбатлашишди. Йигит шундоққина ўриндиқ ёнидаги қийғос очилиб турган атиргуллардан бирини узиб, қизга тутди. Қиз ҳам жилмайиб қўлини узатди. Бир муддат суҳбатлашишди ҳам.
— Исмингиз нима яхши қиз?
— Қайси қиз ўз исмини илк кўришганда айтаркан?
— Дўстона сўраяпман.
— Ширин.
— Ширин! Ростданми? Меники эса Фарҳод.
Батафсил
0