Лазизжон Бахранов

 

Онамга хат

Она, юрагимда симиллар оғриқ,
Ҳаёт уммонида сузганим ҳамон.
Доим яхшиликни истадим, бироқ
Лекин, томиримда қайнаб борар қон.

Эзгу туйғуларим бўлмоқда барбод,
Асли соф юракка тушмоқда доғлар.
Инсофу виждоннинг бозори касод,
Она, бу яшашда қолмайди соғлар.
Батафсил
+1

Акам эккан ўрик

 
Байрам куни болалар жуда эрта туришади. Галдаги байрамда ҳам худди шундай бўлди. Тез-тез ювиниб, бир-биримизни байрам билан табрикладик.
— Дада, бувимникига борамизми? — деди қизчам.
— Ҳа, борамиз.
— Ур-ре-ей, довучча еймиз!
— Бу йил довучча йўқ, — дедим мен. — Ўрикларни совуқ уриб кетган.
— Нега совуқ уриб кетган?
— Ахир, ўрик гуллаганда қор ёғди, совуқ бўлди, кўрдинг-ку.
— Нега қор ёғди?
— Шунақа бўлиб қолди-да, — дедим мен.
Батафсил
0

Тоғларда гулхан ёнади

 
Йилқилар чошгоҳга бориб ҳолдан тойди. Улар ёлғиз оёқ йўлдан бошларини эгганича, бир-бир қадам ташлаб боришарди. Эрталаб узоқ сафарга отланишаётганда анча-мунча нағма кўрсатган икки ёш айғир ҳам ҳовуридан тушган, баъзан бирон йилқи яқин келиб қолгандагина ғужури кўтарилиб, сўқмоқдан чиқар, бошини кўтарганича бор овози билан кишнашарди. Айғирлар ҳушёр келаётган Азимнинг амирона қичқиришидан сўнггина тинчланишарди. Унинг ёрдамчиси Самад ҳам чарчаган бўлиб, отларни қистамас, уларни ўз ҳолига қўйиб, эгарга бир ёнбош бўлиб ўтирганича Азимнинг тўнғич ўғли Камол билан гап ташлашиб келарди.
Батафсил
0

Ғайб қушлари

 
Шайхнинг кароматлари Жўжи қулоғига чалинган, ҳали Урганжга юриш бошламасидан олдиноқ унинг сеҳрларидан хабар топган эди. Дарёни терс оқизармиш, девларни жиловлай олармиш, ўзганинг қўлидаги ёпиғ китобни бетма-бет ўқирмиш қабилидаги гапларни авом тарқатган деб бирда ишонса, бирда ишонмас, аммо буюк Ҳоқоннинг ман-ман деган шаманлари шайхнинг илмига тан беришларини кўриб дилидаги гумон ўрнини ишонч эгаллай бошлаган эди.

Урганж қамали бошланиб, унинг дарвозаларига яқин йўлаш мушкуллигини ва қапъа девори устида ҳар гал шайх пайдо бўлганида черик беихтиёр орқага серпилишини ўз кўзлари билан кўргач, бу ишонч дилига тағинда махқамроқ ўрнашди.
Батафсил
0

Яшаш ҳуқуқи

 
Корхонананинг биттагина ғунажини бор эди. Ҳовлидан ўтаётиб унга эътибор қилдим. Юнглари ўсиқроқ, олагина ва ҳали ёш тумса мол. Балки урғочи ҳам эмасдир, лекин нима учундир менда бу мол ҳали туғмаган ғунажин деган тасаввур қолдирди. Нарироқда рангпар бир йигит товуқ пойларди. Касалманд эди у: ранги кўкимтир, юзи чўзиқ, кўзлари ғамгин. Унинг олдида иккита товуқ донлаб юрибди. Йигит уларни тутиш ниятида ўрмалаб боряпти. Унга ҳам бир-икки дақиқа қараб турдим. Рангпар йигит товуқларни тутиб, иккаласини оёғидан жуфт қилиб ушлаб худди бир даста гулни кўтаргандай боши узра тутиб менга кўрсатди. Товуқларни у қандай ушлади – буни пайқамай қолдим.
Батафсил
0

Этакдаги кулба

 
Жимжит Қишлоққа жимжитликни бузиб ўхшовсиз бир девона оралади. У бир маром ва бир оҳангда нималардир деб жар солар, ора-чира жинкўчанинг икки томонидаги пастқам уйларга ва ундан ҳам пастқам эшикларга кўз ташлаб, гўё жарига жавоб кутар эди.

Ер юзида пайдо бўлганидан бери Қишлоқ бунақа девоналарни, ҳар турли келган-кетганни кўп кўрган. Бирда: «Қайчи-пичоқ ўткирлайма-а-ан! Ўроқ-кетмон эговлайма-а-ан!» деб чархчи жар солиб ўтади. Қишлоқда нима кўп, ўтмас пичоғу тўмтоқ кетмон кўп – бир зумда ҳаммаси шақир-шуқур қилиб чархчининг олдида тўпланади. Бирда чегачи келиб қолади: «Синган чойнак-пиёла чегалайма-а-ан!» Қишлоқликлар болаларининг қўлларига чақа бериб, чегачининг олдинги келиши билан ҳозирги келиши оралиғида синган чойнак-пиёла ва коса-лаганларини тутқазиб, кўчага чиқазишади. Яна: «Жун олама-ан!» дегани қанча, «Увада титама-ан!» дегани қанча. Бошқа кунлари Қишлоқ қиш бўлса қора¬совуқдан дилдираб, ёз бўлса саратондан жизғинаги чиқиб ётаверади. Баҳорда бир нафас олади, кузда бир нафас чиқаради. Зерикарли.
Батафсил
0

Зилола Яхшиева

 
БОЛАМ ЙЎҚ

Она, бугун заминдан ҳам
зил танам,
Йўл йўқотиб яна менинг
ҳолим танг.
Ерга қўймай қандай катта
қилгандинг,
Елкаларинг синмадими
кўтарсанг.

Бургут қанот кўтаролмас
қуш жонни,
Сароб умрим бекатларсиз
йўлники.
Шу танимга дарахт бўлиш
осонми,
Жами лаззат ўчоқдаги,
кулники.
Батафсил
+1

Нуриддин Рашидов

 
Осмонингда ойингга боқиб.
Тоғда жўшқин сойингга боқиб.
Гўзал қоши ёйингга боқиб.
Ватан - муҳаббатинг ёдимга олдим.
Меҳринг оғушида ҳаёлга толдим.

Боғларингда сайр этиб ҳар дам.
Шодлик, қувонч, бахт бўлиб ҳамдам.
Босганимда бир шахдам қадам.
Ватан - тарихингни ёдимга олдим.
Меҳринг оғушида ҳаёлга толдим.
Батафсил
0

Шукрона Буриева

 
Ўша сен кабутар қанотларига,
Менга атаб ўтли нома боғлаган.
Ўша мен- дунёнинг шодлиги қолиб,
Сенинг ҳаёлингдан дилин чоғлаган.

Ўша сен - бахтлардан дараклар бериб,
Тонгда деразамдан тушган заррин нур.
Ўша мен - пойингни ўпмоқлик учун,
Жаннат боғларидан қайтиб келган ҳур.
Батафсил
0

Лайлакқор, азизим…

 
Январ ойидаги қуруқ об-ҳаво феврал киришида ҳам ўзгармади. Янги йилни ички бир дилгирлик билан қорсиз кутиб олсак ҳам, кўнглимизда ҳали икки ой қиш фасли бор-ку, деган умид йўқ эмасди. Қишнинг сўнгги ойи қисқа бўлгани учунми, кунлар ҳам бир тутамдек туюларди. Ҳадемай баҳор ва унинг биринчи кунидан Ожиз момо эшик қоқиб туради. Ожиз момо нари борса, бир ҳафта, ўн кунча ҳукмронлик қилади, холос. Лекин ирим-сиримларга ишонадиганлар шу кунлари ювинишмас, ҳатто бош ҳам ювишмас экан. Ожиз момо ҳавони иситиб, бирдан изғиринни уфуриб юборса, бош ювган одам қалтироқ бўлиб қолармиш. Ҳатто саратонда ҳам қалт-қалт титраб, совуқ ургандек, томирларинг тортишавераркан. Айниқса, Ожиз кампирдан синглим Чиннихол ўлгудек қўрқади. Ожиз момо кунларини календардан топиб, қизил тўртбурчакнинг ичига олиб қўйган.
Батафсил
0