Отанинг орзуси

 
Орзулар ушалмаслиги мумкин аммо улар бизга фақат яхшилик келтиради.

Ўшанда у ўн беш ёшда эди. Чарли Перкинс истирохат боғидаги ўриндиқлардан бирида ўтирганида шамол унинг олдига аллақандай суратни учириб келди. Чарли суратни қўлига олиб унга қаради ва ундаги ажойиб манзарани кўрди. Тасвир оқ-қора бўлса хам анча тиниқ бўлиб, суратда орол тасвирланганди. Беихтиёр ана шу оролга боргиси келиб кетди. Унда ғалати бир туйғу пайдо бўлди. Бу туйғу ОРЗУ эди. Ўша оролга бориш орзуси.
 Ана шу орзуни амалга ошириш учун қаттиқ харакат қилди. Дастлаб оролнинг номи “Маржон Ороллари” эканини ва унга бориш учун эллик минг фунт кераклигини аниқлади. Тун-у кун бандаргоҳда юк тушириб оғир мехнат қилди ва ўн йил деганда эллик минг фунт тўплади. Оғир мехнатдан хаммаёғи зирқираб оғрирди аммо барибир ўз орзуйидан воз кечмади. Нихоят орзуйи амалга ошадиган бўлди. Бу оғир мехнатлардан қутилиб ўзи орзу қилган оролда дам олади. Кетар кунидан бир кун олдин Чарли пулларини санаб бўлиб ўрнига ётди. Қўлига кўз қорачиғдек асраб юрган ўша эски суратни олиб уни томоша қилди. Отасининг қадам товуши хаёлини бўлди. Отаси олдига келиб елкасига қўлини қўйди ва чуқур хўрсиниб гап бошлади.
 – Ўғлим, бу саёхатни қанчалик хоҳлаётганингни биламан аммо мен ва онанг қариб қолдик сени тезроқ уйлантирсак дегандим. Эртага қишлоқдан дўстим Жеймс қизи Эмма билан шахримизга келяпти. Сени Эммага уйлантирмоқчимиз. Шунга балки саёхатингни бирозга қолдириб турсанг яхши бўларди.
Отасининг гаплари Чарлининг миясига музлаган ёмғир парчаларидек урилди.  
– Нима? Йўқ ота, нималар деяпсиз. Ахир шу саёхат учун ўн йил мехнат қилдим. Мен кетаман ота. Тўй хақида гап бўлиши мумкин эмас! деди қизишиб.  
Отаси эса индамай чиқиб кетди. Эртаси куни Чарли ота онаси билан хайрлашиб энди бандаргоҳга кетмоқчи бўлганида эшикдан бир эркак ва ёшгина қиз кириб келди. Қизни кўриб Чарлининг хаёллари тўрт томонга бўлиниб кетди. Мехмонлар билан кўришиб йўлга чиқди. Аммо энди негадир кетгиси келмаётганди. Юрагида яна битта номалум туйғу пайдо бўлди. Бу туйғу МУХАББАТ эди. Бир кўришдаги мухаббат. Ярим йўлга борганида беихтиёр ортга қайтгиси келди ва шарт ўгирилиб ортига қайди.  Уйига қайтиб келган Чарли йўлига кўз тикиб ўтирган Эммани кўрди.
– Кетмадингизми? деди Эмма секингина.
– Кета олмадим! деди Чарли унга яқинлашиб.
Шундай қилиб Чарли Эммага уйланди. Энди унинг кейинги ўн йилликдаги хаёти бошланди. Шахарга янги очилган кимё заводига ишга кирган Чарли хаётидан мамнун эди. Аммо барибир ўша эски орзусидан воз кеча олмади. Энди у оролга хотини Эмма билан боришни ният қилди. Хамёни эса бўшаб қолганди чунки тўй харажатлари ва тўйдан кейинги чиқимларга анча пул сарфлаганди. Лекин бундан афсусланмади чунки ўзи севган аёлига уйланди.
– Майли, яна ўн йил ишласам эллик минг фунт йиғаман деди ўзига ўзи.
Орадан ўн йил ўтди бу орада Чарлининг оиласида уч нафар фарзанд дунёга келди. Чарли пулларини санаб кўрди. Бу сафар эллик мингдан кўпроқ пул йиғибди.
– Ха, энди оилавий маржон оролларига саёхатга борамиз деди.
Янгиликни айтиш учун Чарли хонасидан чиқди. У чақалоғини кўтариб уни овутаётган хотинига қаради. Кейин ўзи билан ўзи овора бўлиб юрган ўғли ва қизини кузатди. Ўғли Жон қалин китоблардан алланималарни кўчириб ёзаётганди. Қизи Кетрин эса полга бўр билан пианинонинг суратини чизиб ўзича уни чалаётганди. Чарли ўйланиб қолди. Фақат пул тўдалаш илинжида юриб фарзанларига етарлича этибор бермаган экан.
 Чарли индамай чиқиб кетди. Эртаси куни катта ўғли Жонга янги китоблар ва ўқув қуроллари, қизи Кетринга пианино ва кичкинтойи Артурга ширин бўтқа олиб келди. Совғаларни кўриб кўзлари қувончдан порлаётган фарзанларига қараб Чарлининг юрагида яна бир номалум туйғу пайдо бўлди. Бу туйғу МЕХР эди.Фарзандларга бўлган мехр.
 – Уларнинг истакларини қандай билдингиз? деб сўради Эмма.
– Болаларни кузатиб турсанг улар нимани хоҳлашини билиб оласан.
 – Аммо орзуйингиз-чи?
 Чарли жилмайганича елка қисиб қўйди. Орадан йиллар ўтди. Чарли оролга бориш орзусидан воз кечмади. У яна пул тўплади.  
– Мана болалар хам улғайиб қолди. Энди кичкинамиз Артурни олиб Маржон оролларига жўнаймиз. Пулимиз етарли етмиш мингдан зиёдроқ йиғиб қўйдим. Жон ва Кетрин ўз кунларини кўришар. Иккиси хам ишлаяпти. Артур татилга чиқса жўнаб кетамиз деди Чарли хотинига.
– Ха, нихоят орзуимиз амалга ошадиган бўлди деди Эмма севиниб.
Шу пайт ташқаридан Жон ва Кетрин кириб келишди.
– Отажон, ойижон сизларга айтадиган иккита янгилигим бор. Бири яхши бири ёмон деди Жон.
– Яхшисидан бошла деди Чарли.
 – Яхшиси мени Кембридж университетига қабул қилишди.  
– Ажойиб-ку табриклаймиз. Хўш ёмони-чи?
– Ёмони ўқиш пули анча қиммат экан йиққан пулим етмайди.
– Қанча экан?
– Ўттиз минг фунт.
– Атиги ўттиз минг экан-ку. Буни хал қиламиз ўғлим. Менда пул бор деди Чарли. У бир зумда барча орзуларини унитганди.
 – Менда хам яхши хабар бор деди Кетрин.
– Хўш, қани  гапир-чи қизим.
– Мен Қироллик Санаът Академиясига ўқишга қабул қилиндим фақат уни хам озгина харажати бор экан...  
 – Қанча?
 - Йигирма минг.  
- Э, шунга шунчами? Бу муаммо эмас мендаги маблағ аканга хам сенга етиб ортади. Қани болаларим бағримга келинглар. Болалар оталарининг қучоғига отилишди.
 – Яратган Эгам ўзинга шукр. Оддий завод ишчисининг фарзанлари шундай нуфузли олийгоҳларда ўқийди. Бу қандай бахт! Онаси буни нишонлаш керак. Бугун шохона дастурхон ёзамиз! деди Чарли фарзандларини махкам бағрига босиб.
- Лекин дада орзуингиз нима бўлади? деди фарзанлар
- Орзуйим албатта рўёбга чиқади фақат кейинроқ. Болаларим яхшиямки шу орзуйим бор экан. Шу орзу бахона сизларнинг хам орзуйингиз амалга ошди. Онангизга уйланмай оролга кетганимда бу кунлар қаёқда эди. Уйланганимдан сўнг орзуйимни унитганимда сизларнинг бу хурсандчиликларингиз қаёқда эди. Шунинг учун жигарбандларим ҳеч қачон орзу қилишдан, унга интилиб яшашдан  тўхтаманг зеро орзулар бизга фақат яхшилик келтиради. Мен эса орзуйимдан воз кечмайман чунки хали укангиз Артур хам ўқиши керак-да!

Муаллиф: Тим Маклин (Канада)

Таржимон:


Ферузбек Зиёдуллаев - 1991 йил 2 июлда Навоий вилоятининг Кармана шаҳрида зиёли оилада туғилган.Ижодий фаолиятини жаҳон адабиётидан ҳикоялар таржима қилишдан бошлаган.Илк таржимаси Артур Кларкнинг "Ойдаги синоат" ҳикояси.
Жахон адабиётидан Артур Кларк, Роберт Хайнлайн, Хорхе Луис Борхес, Исабель Альенде, Эдгар По,Робиндранат Тагор, Прамудья Ананта тур, Амброз Бирс, Кейт Шопин ва бошқа кўплаб ёзувчиларнинг асарларини аслиятдан ўзбек тилига таржима қилган.
Ҳафталик нашрларда шу кунгача  кўплаб  таржима ва  ҳикояларим нашр этилган.