Бекзод Ибрагимов ҳикоялари

 
МУҲАББАТНИНГ СЎЗСИЗ ИЗҲОРИ

Бобомнинг белидан ҳеч ечмайдиган қийиғи бўларди. Бежирим кашта билан безатилган, нозик гул ва нақшлар тасвири туширилган бу белбоғнинг бир четида бобом ва момомнинг исмлари катта-катта ҳарфлар билан алоҳида жимжимадор қилиб тикилган. Бобомнинг айтишича, бу қийиқни улар турмуш қуриши арафасида момом совға қилган ва бу унинг розилик белгиси, муҳаббатининг сўзсиз изҳори бўлган. Ўша пайтларда белбоғни эҳтиётлаб, доим тақиб юриш ҳам эркакнинг садоқати сифатида баҳоланган.
Батафсил
0

Кўнгил ўйини

 
Шу қизни ҳеч Хуморхоннинг жини суймади. Адҳамжоннинг дидига нима бўлган - она доим ҳайрон бўлади. Уйланиш ҳақида гап очилдими, тамом - дарров Сарвиноз масаласи кўтарилади. Отаси ҳам ўғлининг томонига ўтиб олган. Нима эмиш, ёшларни ўз ҳолига қўй, биргаликда ўйнаб-кулиб ёшлик даврини ўтказишсин, эмиш! Адҳамжон ҳам ҳар икки куннинг бирида қизга совчилар келаётгани ҳақида чайналавериб, Хуморхоннинг хунобини оширгани-оширган. Ўзлари ҳам у қадар катта охурнинг одамлари бўлмаса-да, аёл бой хонадондан келин изларди. Аллақайси «буюк»нинг «йигитлар камайиб кетаётгани» ҳақидаги сийқа фалсафаси Хуморхоннинг димоғини кўтарган, унча-мунча оилани менсимасди ўзича.
Батафсил
0

Ҳусан Равшан

 
Мен олис шахарда тушлар кўраман,
Ҳовлимдаги гуллар ҳиди ёқарди.
Беғубор кунлардан хаёл сураман,
Жилмайиб рус қизи шодон боқарди.

Гўёки хаёлим унга берилган,
Ниманидир илғаб олди кўзимдан.
Айбинг шу бир нигоҳ ташлаб қўйдингда
Оқ бадан, сариқ соч, ўтди ўзингдан.
Батафсил
0

Наргиза Одинаева


 
Битта кўйлагимни уч йил кияман,
Қилган ибодатим минг йил бир ишққа.
Бир таниш азобни минг йил суяман,
Аммо, йиғиларим ҳар куни бошқа.

Кўзимга ботгани эскирган савдо,
Туш кўриб бўлганман, эмас тасодиф.
Қўлимда ўйнайман дунёни, аммо,
Чалкаш бир чизиқда куйиб борар кифт.
Батафсил
0

Қалб ўғриси

 
Интернет бошқача экан барибир. Дўстлар кўп. Хоҳлаган гапларингни ёзаоласан. Яна ҳамма сени тушунади. Бир-икки ҳафтадан буён Зебо исмли бир қиз билан ёзишиб юрибман. Яхши қиз экан. Дарров одамни тушунади. Тўғриси, исми Зебо эканлигини кечги бедорлик билан ўтган тунларимизнинг бирида билдим. Жисми ҳам исмига монанд бўлса-я! Зебо!..Зебо билан илк бор ижтимоий тармоқлардаги “Кўнгил гулшани” гуруҳида танишиб қолганмиз. Ўша куни мен гуруҳга янги “пост” қўйгандим. Кирсам, янги изоҳ қолдирилган экан. Жуда ажойиб! Бунча ақлли бўлмаса бу қиз, деб ўйладим.
Батафсил
0

ЁЗИЛМАГАН ШЕЪР

 
Бугун ҳар кунгидан ҳам оғир уйғондим. Чоршанба. Иш столим устида бир тўплам хатлар келганлиги кўз олдимда гавдалана бошлади. Почтачи хола ҳар келганида “Ишхонангизга кирсам, халтамнинг ярмини бўшатиб кетаманда”,- деб хазиллашиб қўяди. Ҳа, журналимиз болалар нашри бўлганлиги учун, ўқувчилардан жуда кўп шеърлар, расмлар келади. Уларни рағбатлантириш мақсадида ҳар бирига янгича ёндошиш, эътибор қаратиш керак.Кеча иш вақтимдан рухсат сўраб кетганлигим учун бугун вақтлироқ етиб келдим. Ҳали иш бошламасимдан елкамни босиб бораётган оғир юкдан холос бўлиш мақсадида қоравул амаки билан бироз суҳбатлашиб турдим. Оиласи, болалари ҳақида сўрадим... Ўша қоғозларга тўла хонага кирдим-у, олдиндан тахмин қилинган ҳолат мен кутгандан ҳам кўп эканини кўрдим. Бошқа ходимлар келгунича ҳамма ишни тугатиб қўядигандай, шаҳд билан иш бошлар эканман, иш режам бўйича менга юклатилган саҳифалар жадвалини бир-бир кўриб чиқа бошладим. “Шеърият” саҳифаси... Мен учун энг машаққатли иш.
Батафсил
0

Улуғбек Хожимуродов

 
АЛАМДАРАХТ

Тоғ бағрида ўсган дарахт,
Шамол йўлин тўсган дарахт.
Сенга келиб қанча юрак
Аламини осган, дарахт?

Истаб нажот, излаб малҳам,
Кўксин эзиб қўйганда ғам.
Айтгил, қанча хаста одам
Сенга бағрин босган, дарахт?
Батафсил
0

Омен

 
Самода парвоз қилаётган самолётларда ҳар сонияда минглаб кишилар учадилар. «Скайлайнер» журналида берилган бу рақамлар Торнни қизиқтириб қўйди ва у одамларни икки гуруҳга: осмон ва ердагиларга бўлди. Торн одатда бундай бемаъни нарсалар билан шуғулланмасди, аммо самолётдан тушганда уни қандай янгилик билан қарши олишларини ўйламаслик учун яна хаёлга берилди. Статистикага кўра, агар ер аҳолиси бирданига йўқ бўлиб кеса, ҳавода парвоз қилаётган бир неча юз минг кишигина омон қолар экан — улар ҳатто ерда нима содир бўлганини ҳам билишмайди.Самолёт Рим узра парвоз қиларди. Торн яна ўйга чўмди: нечта эркак ва аёл тирик қоларкин? Агар улар ерга эсон-омон қўниб олишса, соғлом жамиятни тиклай олишадими? Тирик қолганларнинг аксарияти эркаклар бўлиши аниқ, чунки юқори лавозимларда кўпроқ эркаклар ўтиришади, демак уларнинг фойдаси бўлмайди, чунки барча ишчилар ҳалок бўлган бўлишади. Раҳбарлар қоладилар, лекин уларнинг қўл остида ҳеч ким бўлмайди. Демак, бир неча самолётда доимо ишчиларни олиб юрилса, фойдадан холи бўлмас экан. Самолёт аста пастлай бошлади. Торн сигаретини ўчириб, пастга қаради. У кейинги пайтда самолётда тез-тез учар ва бунга кўникиб қолганди. Лекин бугун у жудаям ҳаяжонланарди. Ўн икки соат илгари у Вашингтонда телеграмма олган ва агар бу вақт ичида бирор нарса юз берган бўлса, энди кеч эди. Катерина ниҳоят фарзанд кўрганди.
Батафсил
0