Олтин ёмбининг қарғиши

 
Мен Нью-Йоркдаги «Олтин илон» ресторанининг доимий мижозларидан эдим. Бу гал ресторанга киришим билан биринчи столда ўтирган кичик жуссали чолга кўзим тушди. Унинг олдида тақсимчада қонлари силқиб турган бифштекс бор эди. Ростини айтганда, аввал диққатимни гўшт ўзига жалб қилди, чунки йилнинг бу фаслида гўшт камчилроқ бўларди. Кейин эса мен чолнинг ўзига, унинг маъюс юзига қизиқиб қолдим. Мен бир лаҳзада уни аввал ҳам учратганимни ҳис қилдим. Билмадим, Париждами ё бошқа бирор жойдами? Стол ёнига ўрнашиб ўтириб олгач, хўжайинни чақирдим. Асли Перигордан келиб қолган бу абжир ва чаққон одам кичкинагина, торгина ертўлани шинавандаларнинг севимли масканига айлантирган эди.
Батафсил
0

Икки ўт орасида

 
Тўй тараддуди бошлангандан бери Вазиранинг тинчи баттар йўқолди. Мижжа қоқмасдан тунни тонгта улайди. Ҳаёл олиб кетаверади, олиб кетаверади. Мана бугун ҳам шу аҳволда тонг отқизди. Ҳовлига чиқди. Эрталабки салқин ҳаво баданини жунжуктирди. Куз бошланяпти. Дарахтларнинг барги хира тортиб қолган. Осмон бирам тиниқ, бағрига сингиб кетгинг келади. Вазира аста хўрсиниб қўлига супурги олди. Хазонлар туша бошлабди.Уйда будильник жиринглади. Бир нафасдан кейин мактаб ҳаракатидаги укаларининг ғовур-ғувури эшитилиб қолди. Уларга алланарсаларни уқтириб онаси уйдан чиқди. Водопровод жўмраги олдида юз-қўлини юваётган қизига синчков назар билан қаради.
Батафсил
0

Умид бекати

 
Зулайҳо бомдод намозини ўқиб бўлди-да, ҳовлига сув сепиб, супуришга тутинди. Кечаси билан уйқуси қочгани етмагандек, ёдига яна кечаги учрашув тушиб баттар бедорланди. Аброрни ўйлай бошлади. Нима деди? “Сиз беғуборсиз, яхши аёлсиз… Сабр-матонатлисиз…” дедими? Буни шунчаки кўнгил учун айтмадимикан? …Оғилхонадаги сигирни соғиб бўлгач, газни ёқиб, чойнакни оловга қўйди. Қозонга сутни сузиб солди-да, уни пишира бошлади. Болалари ухлаб ётган уйга кириб, ўғлининг очилиб қолган кўрпасини оҳиста устига ёпаркан, пишиллаб ширингина ухлаётган қизалоғига меҳр билан боқди, Зулфизар кўзини элас-элас очганча онасига қараб тамшаниб қўйди. Тавба, бу йил мактабга чиқдию, ҳамон эркалиги қолмаган. Зулайҳо қизалоғининг майин сочларини силаб, пешонасидан ўпди. Ўғлининг бошидаги ёстиғини тўғрилаб қўяркан, раҳматли эрига чунонам ўхшаб бораётганини ҳис этиб, юраги жизиллаб кетди.
Батафсил
0

Сўнгги SМS

 
Биринчи СМС тўйнинг иккинчи куни эрталаб, Зебо келинлик либосида ўзини бироз ўнғайсиз сезиб, ҳовли саҳнига олачалпоқ қилиб сув сепаётганида келди.
“Табриклайман. Бир-бирингизга жуда монандсизлар. Ҳавасим келди. Бахтли бўлинглар. Қани энди, менга ҳам сиздек бир гўзал қиз учраса”.
Зебо ким табриклаётганини билмаса-да, кўнгли бироз ёришди. Тўй чиройли ўтди, аммо кўнглида озроқ хавотир ҳам йўқ эмасди. Жавлон билан танишганига, аниқроғи, таништиришганига унча кўп бўлгани йўқ. Дурустроқ гаплашишга улгуришмади ҳам. Куёв номдор фирмада ишлар экан, учрашувга чиқишга аранг вақт топди. Онасига: “Мен у болани яхши билмасам…” деган эди, “Тўйдан кейин бир-бирингизни яхшилаб билиб оласизлар, вақтингиз етиб ортади”, дейишди. Синфдошларидан бирини хушлаб юрарди, айта олмади ҳам.
Батафсил
0

Ифор

 
Ўшанда улар шаҳарга кўчишадиган бўлишди. Отаси “Орзуларим хаёлга айланишини хоҳламайман. Бетакрор истеъдодимни танамга қўшиб қишлоққа кўмишларини ҳам истамайман” деганди. Бу гапларни унчалик тушунмаган бўлса-да, негадир яшаб турган ҳовлиларини тарк этгиси келмасди.  Айниқса маҳалладаги яқин ўртоқларидан ажралиш у учун катта йўқотиш эди. Янаям тўғрироғи қўшни қиз – Ифорга ўрганиб қолганди. Буни ҳеч кимга айтолмаса ҳам, мурғак қалби “дук”киллаб исён қиларди. Аниқ эсида. Воқеалар кўз ўнгида ҳануз бугунгидек жонланаверади… …Йўл тараддуди кўрилганди. Жўнаб кетиш олди ҳамма атрофга бирма бир термулишарди. Қадрдон уй уларни қўйворгиси келмаётгандай эди гўё. У югургилаб Ифорларникига чиқиб кетди. Ортидан ота-онаси ҳам кириб келишди. Ифор алланечук бўлиб йўлакда турарди.
Батафсил
0

Дилрабо Норқулова

 
Майсалар уйғонди, кўз очди гуллар,
Уйғонди суманбар, сарву сунбуллар.
Юраклар уйғонсин, диллар кўнгиллар,
Эртакларда қолган алплар уйғонсин,
Тафаккур уйғонсин, қалблар уйғонсин.

Гул термоқ бошқаю юлмоқ бошқадир,
Ғофиллар бошқаю гумроҳ бошқадир,
Уйғоқлар ўзгадир, огоҳ бошқадир,
Юракда ҳақ деган зарблар уйғонсин,
Тафаккур уйғонсин, қалблар уйғонсин.
Батафсил
+2

Темур Рашид

 
Тимталар дилимни афсус надомат,
Сен кетдинг қаршимда турар қиёмат,
Бу не ҳолдир айтгин не бир маломат,
Йўл берма югирдим баҳтга етмадим,
Мен сени унутиш учун севмадим.

Ортимда нима бор қайғурай яна,
Ҳар ўтган кунимда сўроқлар сана,
Хонамда армоним қилар тантана,
Бўйнимда кишанлар бошни эгмадим,
Мен сени унутиш учун севмадим.
Батафсил
0

Овуллик

 
Баҳор осмони. На қуёшда ва на булутда тутуриқ бор. Бир қарашда улар нарса талашаётган болакайларга ўхшаб кетади. Барибир булут устунлик қилиб, кўкни қамраб олди. Момақалдироқ қаттиқ гумбурлаб, университет биносининг дераза ойналарини зириллатди. Шундай жала ёғдики, бешинчи қаватдаги файедан ташқарига термулиб хаёл сураётган йигитнинг дилига қўрқув инди. Аллақачон дарс бошланиб кетганини эслаб аудиторияга югурди…Курсдош қизларининг кўзи билан қараганда унчалик кўримли бўлмаган, улар таъбири билан айтганда “қандайдир овулдан келган”, аслида бизнинг қўшни Ёрғунчи қишлоғидан, ўзининг Сарой уруғидан экани билан ўзгача фахр туйиб юрадиган бу дурдоқ дудоқли, қисиқкўз, қораширғай йигитнинг исми Талхат эди.
Батафсил
0

Умр тасбеҳи

 
Кенжа ўғилнинг миясига ажойиб фикр келди ва тўрт акасига бирма-бир қўнғироқ қилиб чиқди.
- Эртага шанба куни кечга келинглар, ака, гап бор…
- Тинчликми? - ота уйидан узоқда яшаётган акаларнинг юраклари «шиғ» этди. - Отам, онам яхшиларми?
- Тинчлик. Ҳаммалари яхши, соғ-саломатлар. Фақат битта маслаҳатлик гап бор.
- Ундай бўлса  яхши… Бўлди, борамиз.
Сўнгра у икки синглисига ҳам қўнғироқ қилди.
- Тинчликми? - деб сў­рашди улар ҳам дарров. - Отам, онам яхшиларми?
- Шукур, иккаласи ҳам яхши.
- Унда нима гап, ака?
 - Буни келганларингда айтаман.
Шундай дея телефонини ўчирган Савлатбек ўз ишидан ўзи қувониб, жилмайиб қўйди. Аммо бу ҳақда ота-онасига ҳеч нарса демади.
Батафсил
0

Ўзганинг юраги

 
Ҳар байрам Муроджон онасининг қабрини зиёрат қилишга боради ,лекин у кеч борган бўлади,у борганда онасининг қабри устида албатта қип-қизил атиргуллар ёки ҳиди анқиб турган райҳонлар бўлади.Муроджон бунга эътибор бермайди чунки анчайин ўрганиб қолди, бошида ким қўйганига қизиқиб кўрди, лекин бу гулларни на дадаси, на сингиллари қўйган бўлди,қайтанга улар ҳам бундан бехабар бўлиб ким қўяётганига қизиқиб қолишди,аммо ҳеч ким бунинг тагига етолмади, охири бир фикрга келишди: кимдир адашиб қўяяпди.Лекин бу фикрга ҳам асос йўқ эди, сабаби бу атрофда исм ёзилмаган қабрлар йўқ,ҳамда барча қабрлар Муроджонга таниш эди,шунинг учун бу фикр ҳам ўзини оқлаёлмасди.Гул қўювчи шахс эса ҳамон сирлигича қолмоқда эди.
Батафсил
0