Янги йилингиз билан !

 
Ассалому алайкум, азиз ватандошлар! Муҳтарам Esdalik.uz сайти муҳлислари, барчангизни кириб келаётган янги йил билан чин дилдан муборакбод этамиз.
Оилангизга тинчлик хотиржамлик, бахту саодат ва доимо соғ-саломат бўлишингизни тилаб қоламиз.

СИЗНИ ҲEЧ ҚАЧОН ИЛОҲИЙ ИЛҲОМ ТАРК ЭТМАСИН!

Esdalik.uz жамоаси.
Батафсил
+1

Қиш мушоиралари...

 
Кипригимга қўнган лайлакқор,
Юрагимга ёғсанг қанийди!
Унда фақат олов бор, ўт бор,
Шўрлик сени қайдан танийди?!

Шундан кўзим ғамларга уя,
Ёйилмайди юзимга кулгу.
Бу оловга сув қуя-қуя,
Киприкларим куйиб кетди-ку!
Батафсил
+1

Тўрткўз

 
Қиш! Жуда-жуда совуқ қиш. Тупигингиз ерга тушушга улгурмаёқ музга айланади.
«Тўрткўз»га эса бунинг ҳечам аҳамияти йўқ. Доимгидай тинчимас, доимгидай абжир, доимгидай садоқатли. Думини ликиллатиб уёқдан буёққа югуради, ҳовлини қўриқлайди. Кечқурун эса, оғулхонага боғланади, молларни қўриқлайди.
Бир бурда нон ҳаққига бунчалик садоқатни, вафони,  фақат итда кўриш мумкин. Бундай ўйлаб қаралса, нон учун ҳам эмас унинг бу садоқати. Негаки, Тўрткўзга кун бўйи овқат берилмаган пайтлар тез-тез йўлиқиб туради. Уларнинг садоқати нимага асосланганини билиш қийин, аммо бир уйда яшадими уни ватаним, оилам деб билади. Очлик туфайли ошқозонини елкасига  ташлаб, қочиш ҳаёлларига ҳам келмайди...
Батафсил
0

Жилвагар тўтича

 
Боғим чоққина бўлса-да, куз келиши билан бу ерга ҳар хил қушлар учиб келишади. Шу яқин атрофда отчопарга туташ боғ ҳам бор, қушлар ана ўша ерда тўпланишади ва гоҳ у ранглиси бўладими, гоҳ бу ранглисими, йўл- йўлакай менинг боғимга учиб келаверишади. Баъзи қушлар эҳтимол ўша боғнинг ўзида яшашар ва кўнгилларини хушлаш учун менинг боғимга таш- риф буюришарди. Улар нафақат менинг боғимда бўлишарди, балки қўшни ҳовлиларга ҳам келиб туришарди. Қаерда лоақал бир тутам яшил майсами, бир-иккита дарахтми бўлса бўлгани, ўша ерда қушлар ҳозиру нозир эди. Биз истиқомат қилаётган даҳанинг ажойиблиги ҳам шунда — Сетага туманига қарашли бўлган бу ўртача даромадга эга даҳанинг бошқа ҳеч бир эътиборга арзирли жойи йўқ, десам ёлғон бўлмас.
Батафсил
0

Фароғат Жаббор

 
Сен менсиз кетасан ўша жойларга,
Бунда қайғуришлар соғинчлар бекор.
Менчи чарчамайман кетингдан қувиб,
Узун кипригимга тўпланади қор.

Ортингдан бораман тобора совуқ,
Оғушида мени аллалар аёз.
Титраниб яшайман севги фаслида,
Қани бинафшалар очилса қийғос.
Батафсил
0

Олифта қиз

 
Боғчадаги болалар ичида энг ўжари у эди. Бўйи бизлардан бироз баланроқлиги учунми ва ё ўзини катта олишга ўрганганиданми  ундан қўрқардик. Барчамиз бу зўравоннинг ҳар айтганларига бўйсунишга, буйруқчаларини бажаришга мажбурдек кўринардик гўё.Ўзимга қолса бутун кунни “Тўй - тўй” ўйнаб, эртадан- кечгача келинчак бўлиб ўтказишга уринадиган эрка -тантиқ қизалоқнинг адабини бергим келарди. Асло жиним суймасди, ич-ичимда кек сақлаб юрардим.Боиси  Дилнура опам совға қилган чиройли ва бежирим қаламдонимни  синдирган,  сумкачамни ичига алламабало суратларни чизиб ташлаган.Бу ҳам етмагидек онам таёрлаб берган ширин кулчаларимни қўлимдан тортиб олиб еб қўйгани. Мен  энди олти ёшга тўлиб- тўлмаган болакай бўлсамда, унча- мунча яхши- ёмонни, ҳақ - ноҳақни бироз ажратишга   ақлим  етарди.  Унинг яна бир қилиғи ортиқча эди.
Батафсил
+1

Мавлуда Самариддинованинг новеллалари

Тоғ

Тоғ. Чўққилари осмонга туташ, булутлар билан у қуради суҳбат. Тонги илк қуёш нурлари салом бериб табассумини этади ҳадя. Сўнгра юзларидан ўтади силаб. Тоғнинг қўйнида бор, табиатнинг барча гўзалликлари. Қорли чўққилари кўзни қамаштиради, қалин арчазори бир ажиб ўрмон, ёввойи ҳайвонлар юради ўйнаб, ўз маконидан дилдан қувониб. Сойларидан оқаётган сув, гоҳ тоғ тошларин эркалаб ўпар,  гоҳ қитиқлаб ғашига тегар, тошдан-тошга урилиб мавжланиб оқар. Хаттоки шу тошлари гўзал, ўзларида турфа рангларни жо этган. Тошин ўйнаб қўймайсан, сувин ичиб тўймайсан.
Батафсил
0

Зулм ва номус

 
“Нодон, юмшоқ гапирсанг ўзидан кетади!.. — Саккиз овулни ўз ичига олган Чимсаройнинг хожаси Саттор элбегининг хаёлидан эртаси куни ҳам йигит кетмасди. – Лекин нега у бундай умидсизликка чўмди экан? Дарди нима эди.., бояқиш?”
Ҳаммасини яна бир-бир эслади.
Аввалига хизматчи келиб ўртачимлик биттаси элбеги билан учраштиришларини талаб қилаётганини айтди. “Тусига қарасингиз, тиланчи дейсиз, димоғи эса баланд қурмағурнинг”, — деди хизматчи ғазабланаётганини яширмай. Йигитни киритишганида буғдойранг юзи ловуллаб, бир қўли билан елкасини сиқиб турганидан Саттор элбеги унинг “димоғ-фироғ” учун соқчилари тамонидан бенасиба қолмаганини тушунди.
— Нима истайсан, йигит? – дея сўради.
Батафсил
0

Фарангиз

 
Фарангиз гўёки еттинчи осмонда учиб юрарди. Елкасига бахт қуши қўнганига ҳали ҳам ишонгиси келмасди. Келишган, бой хонадоннинг арзандаси бўлмиш  Жаҳонгир кеча ундан қўлини сўради.
-Ўзимни қўлга олишим керак, - деди Фарангиз ойна қаршисида ўтириб майин сочларини тартибга келтираркан. - Мени ҳам бахтли бўлишга ҳаққим борку! Ўзимга яраша ҳусним, олий маълумотим бор. Фақат... - қиз бирдан хомуш тортиб қолди.
Шу лаҳзада бахтиёрлик ҳисси ўрнини бир зумда маҳзунлик эгаллади. Қалбида порлаб турган  қуёш атрофини қора булутлар қоплади.
-Фақат оилам йўқ!
Фарангизнинг ота-онаси кимлиги номаълум. Шўрликни чақалоқлик пайти меҳрибонлик уйи эшиги остонасида ташлаб кетишган. Олидидан на ўзини, на ота-онасини шахсини тасдиқловчи ҳеч қандай хужжат топилмаган. Фақат йўргагининг бир четида пуштиранг кашта ип билан “Фарангиз” деб ёзилганлиги боис, қизчага шу исмни беришган.
Батафсил
0

Ниятулло Насимий

 
Ўшанда ҳам қор ёғар эди,
Ер ўралар эди оқликка.
Севгимизни аллалар эди,
Дилимизни чулғаб покликка.

Ҳаёл суриб биз бахтдан сархуш,
Висол ғолиб ишқ майдонида.
Турган каби икки мурғак қуш,
Беркингандик дил айвонида.
Батафсил
+1