УМИД

 
Қуёшни умидвор кўзлардан бекитган осмон юзига қора суртдими, нима бало, ҳамма ёқни қора тортди.Эшикка қараган кўйи, мижжа қоқмай ўтирган кампирнинг юзига хавотир қалқди. Бу хавотир лаҳзада униб чиққан ва бутун юзга ёйилган даҳмаза бўлди. Кампирнинг кейинги кунларда ягона эрмагига айланган кутиш ( ҳа, кутиш ҳам эрмак бўларкан-да, ) бугун негадир уни зериктирди.
Эрмакка нуқта қўйилди – эшик очилди ва синиққан бир аҳволда чол кўринди. Кампир илкис ўрнидан қўзғалди, кўксида оғриқ турди. Чолга сездирмасликка уринди.
-Келяпсизми, буваси?
Чол жавоб беришдан ўзини тийдими, ё ҳафсаласи келмадими остонада қадрдон оёқ кийимини ечиб, ўрнига чўкди. Ёнгинасида турган банкадаги чойдан симирди.
-Ўғлинг келмайдиган кўринади, кампир…
Батафсил
0

БИР ОСМОН ОСТИДА

 
Бибигул кун ботгач кийимларини ичкари ҳовлидаги дорга илар экан осмонда чарақлаб турмиш юлдузларга ийманиб қараб қўйди. Кундуз қуритса ҳам бўларди, одамларнинг кўзидан пана, деворлари баланд. Бироқ, қуёш нур сочган дам ҳовли ўртасида аёл кишининг кийимларини осилиб туриши маъқул бўлмади. Уялди… Кийимларни илгач отхона томон юрди. Қозиққа боғланган Қорабайир сергакланди. Бибигул пайпасланиб эри бериб кетган «Смит-Виссон» русумли тўппончани топди… «Смит-Виссон» яхши тўппонча. «Босмачи»ларнинг босқинчиларга қарши курашида кўп қўл келган. Бибигулнинг қўли қуролни яхши танисада, ўзи Лутфийни ёд билади, Ҳарқалай, «оқпошшо»ни «оқбадан»ларидан ақллироқ! У «босмачи»нинг қизи! Кўп қон кўрди. Қон кўрган отади, отилади. Қон кўрмаган сотади, сотилади, дейдилар. Отиш керагида отди. Аммо, сотмади, сотилмади!.. «О, менинг содда бегим-а!» хаёлидан ўтказди Бибигул, «…Кўришишга рухсат тегди. Келинглар! Қизимни ҳам олиб кел. Соғиндим. Бир кўриб ўлсам армоним йўқ…» деб ёзибди. У бормакка қарор этди. Хотин-чун эр - Эр! «Келинглар» дебдими, боради! Фақатгина, қизи… Бибигул тўппончани камзулининг ичига қистириб эртанги сафар учун тадорик кўриш мақсадида ошхона томон йўналди.
Батафсил
0

Аҳмад Али Дилмуроднинг қисқа ҳикоялари

 
Топинмоқ

- Мен сени кўрмаяпман!
- Мана мен, шу ердаман!
- Қаерда турибсан? Атрофингда нималар бор?
- Бинолар, кўримсиз уйлар бор!
- Сен хато жойдасан, мен айтдим-ку, ҳайкалнинг олдида учрашамиз деб!
- Мен ҳайкал қаердалигини билмайман! Мен бинонинг олдидаман!
- Менинг олдимда ҳеч қандай бино йўқ! Қаердасан ўзи?!
- Сен айтган манзилда, ҳудди ўша жойда, мана, олдимда катта бино бор, уйлар бор, аммо ҳайкал йўқ!
- Нега йўқ бўлар экан? Энг машҳур ҳайкал-ку бу, қаерда жойлашганини билмайсанми?
- Билмайман, билмайман! Мен кетдим, бу ер жуда ёқимсиз экан!
- Битта ишни эплолмайсан, ҳайкалнинг олдига кел, дедим, билмайман дединг, ўзинг аниқ қаерда турибсан, десам ҳам, билмаяпсан!
Батафсил
+5

Раҳматжон Бобожонов

 
«Бўлинганни бўри-ейди» дедилар
«Айрилгани эса ер экан»-айиқ.
Балки...сен севгимга лойиқ бўлмадинг,
Балки...мен бўлмадим севгингга лойиқ.

Бундай яшаб бўлмас-дединг сан маюс,
Майли-деди дилим жимгина кўнди.
Бизни қидирмоқда айиқ ва бўри,
Ўрмонга боришдан қўрқаман энди...
Батафсил
+2

Ота чироқ

 
Бир вақтлар, тонг эртаси шамолнинг ҳуриллаб келишини хуш кўрар, кўксига тегса гурилларди. Бўрон билан эрмакка олишиб, кифти ўнг келган чоғлар кўтариб урарди. Ҳозир йўлини ҳовлиқиб кесиб ўтган боди ҳаводан ўзини зўрға четга олди. Шундоқ ҳам нафаси етмай, ўпкаси оғзига тиқилиб турувди. Адоғи кўринмайдиган, очиқ-ёпиқ, қўшни-қават мозорлараро ўзига макон, капа қидирди. Қарғиш қорайтмаган, сағирлик сарғайтмаган, эгасизликнинг юрак ютар ваҳимаси ис осмаган кулба, бошпана, қўним қидирди. Илғамаса-да, қуёш тафтидан тусмоллаб биров Михтепа, бошқаси Миғ, яна бири Миқтепа дейдиган, эскини одами Муғ атамиш тоғ томон кўз тикди. Зориқди. Дамсар уришга қўрқди. Қўшилишиб жони чиқиб кетардек туюлди. Жардан дили сўлғиниб эмаклаб тушаркан, Саккокий ғорига бўйлади. Машкот, чироқ қўяр токчасидан сиғиндидай жой олди. Хомуш тортди. Хатар босди. Сесканди. Кўнгли беҳузур, вужудини қаеридадир, нимадир безовта бўлди. Ичи тўкилиб бораётганини ҳис этди. Нақди еб бўлинган, насияси гаровга қўйилган умр кўзига йўлиқди. Шаънининг шами сўнган, куя тортган бевош бош, милтиллаб-мўлтиллаб на кетарга, на қўшилиб яшашга қўяди.
Батафсил
0

Бодом қишда гуллади

 
Мен бурчакда, каравотимда чалқанча ётардим, беҳол. Кўкрагимда Стендалнинг «Қизил ва қора» романи. Эшикдан оқ халатли, семиз Полина, унинг кетидан пакана, қора патли халатининг этаги ерга тегиб турган бир йигитча кирди. Унинг ияги олдинга туртиб чиққан, кўзи чуқур, пешанаси ботиқ эди.
— Сизларга янги меҳмон олиб келдим, — деди Полина ҳаммамизга тегишли қилиб. Сўнг мен томонда ётган жўрабошимиз Зиганшинга қаради: — Қабул қилинг, ўртоқ староста. Бу кишининг исми... — У йигитчадан сўради: — Исмингиз нимайди?
— Носир, Носиржон! — деди меҳмон ҳозиржавоблик билан.
— Ана, Носиржон экан, — деди Полина. — Палатанинг тартиб-қоидасини ўргатинг. — Сўнг электр чойнак қошида турган курсини унга кўрсатди: — Ўтиринг, Носиржон. Мен ҳозир келаман.
Батафсил
0

Қор қўйнида лола

 
Бир, икки, уч, тўрт… беш; беш… олти! Етти, саккиз, тўққиз, ўн….Кичкина, қизил ипдан безалган тўп (каптов) алжиб қочиб кетиб, ертўла оғилнинг деворига ёндошиб ўскан ёш қантак ўрикка бориб тегди-да, сакраб ҳовузға «шўп» этиб тушиб ҳам кетди…Қизлар барчаси бирдан:— Вой, ўлақолай, ҳовузға тушиб кетди!—деб қич-қиришиб юбордилар. Тўпни тутиш учун қувалаб бораётғон Шарофатхон ҳам ҳовуз ёнида қотиб қолди…Тўп сувга шўнғиб кетиб ҳовузнинг ўртасидан чиқди ва қизларнинг ҳавасли, ўйноқи кўзлари олдида гердайиб, секингина суза бошлади.
Барча қизлар сув юзида эркаланиб сузиб юрган тўпга бироз қарашиб турдилар-да, бу орада бир-бирларига боқишиб юмшоққина кулишиб ҳам олдилар.
Тожи қассобнинг кичик қизи Турғунбуш югуриб бо-риб оғилнинг томиға чиқди-да, бир чеккага босиб қўйилғон тут ўтинидан битта узун бутоқни синдириб олиб, ҳовуз бўйига келди ва ҳалиги бутоқ билан сувни ўз томониға торта бошлади; қизлар унинг теграсига дув йиғилиб, тўпнинг сувдан чиқишини кута бошладилар.
Батафсил
0

Рухсора Сафарбоева

 
Онам соғинчи
(Азиз волидам ва устозим Адолат Исмоиловага бағишлайман)

Ҳаёт ташвишлари етаклаб мени,
Уйдан узоқларга элтганда бир кун.
Соғиндим онамнинг эрка меҳрини,
Юрагимда эса ҳижрондан устун.

Онажон қачонлар ёш бола эдим,
Бағрингни ҳаммадан қизғониб юрган.
Улғайдим турмушнинг ғамларин едим,
Болам деб тушимга кирганинг-кирган.
Батафсил
+3

Евгений Онегин

 
БАҲОР. Қиз йигитга қитоб совға қилди.
-Евге-ний О-не-гин, - деб ўқиди йигит овоз чиқариб. – Демак,  номи шунақайканда- а! – У ёнидаги ойруҳсорга қараб мамнун жилмайди.
- Шунақа, - жавоб берди қиз кўзлари тўла ўтли ишқ билан.
- Унда нима ҳақида ёзилган?
-Бир муҳаббат тарихи.
- Мисол учун бизникига ўхшаган...
-Йўқ, йўқ асло.
-А-ҳа.
Икки севишган хиёбон бўйлаб юриб кетишди. Атроф баҳорий ранглардан безанган. Йигит бироз орқада қолиб, йўлакда очилиб ётган атиргуллардан биттасини шарта узди-да, маъшуқасининг ортидан чопди. Етиб олгач эса,  унинг пойига тиз чўкди.
Батафсил
0

Абдуқодир Маҳмуд

 
Тошкент-Жиззах икки юз чақирим...
(Ўртада Сирдарё талмовсирайди)
Мен уйга қайтаман, пахта далалар
Ранглари оқариб исмим сўрайди.

Йўлнинг чеккасида кечаги нозик
Теракларнинг бўйи булут тешибди.
(Мен эса ичимда шеър ўқиб кетсам,
Симёғочга қўнган лайлак эшитди).
Батафсил
+4