Тимур Лашёнов чизгилари

 
Тимур Лашёнов - 1989 йил Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманида туғилган. 2013 йил Камолиддин Бехзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институтининг магистратура босқичини тугатган. Бир қанча кўргазма ва танловлар ғолиби. Тасвирий санъатнинг ранг-тасвир йўналишида ижод қилади.


Батафсил
+1

Отабек ОДИЛ

 
Қучоғингда яйрамоқчиман,
Бир бағрингга бос мени, Ватан.
Булбулдайин сайрамоқчиман,
Менга куйлаш xос экан, Ватан?!

Тоғларингнинг ўтлик виқори,
Топгандайман оға-инимни.
Қанча чиқсам, шунча юқори
Ҳаяжонлар чулғар дилимни.
Батафсил
+4

Алвидо, эй Гулсари

 
Эски аравани кекса бир киши ҳайдаб борарди. Саман йўрға – Гулсари ҳам жуда қари эди...

Ясси тоғликка тинкани қуритадиган узоқ йўл билан чиқиларди. Яйдоқ Кулранг тепаликларда қишда доим совуқ шамол ер ялаб изғиб юрар, ёзда эса тандирдай қизиб кетар эди.

Бу тепаликлар Танабой учун жон азоби эди. У аравани секин ҳайдашни истамасди. Секин юрса юраги тарс ёрилиб кетай дерди. Ёшлик кезлари туман марказига тез-тез қатнаб туришга тўғри келар, уйга қайтишида у ҳар гал отнинг бошини қўйиб юбориб, тоққа чоптириб чиқиб кетар, уни қамчи билан аёвсиз саваларди. Агарда ҳамроҳлари билан бир аравада кетаётган бўлса, бунинг устига яна аравага ҳўкизлар қўшилган бўлса борми, ерга сакраб тушиб, индамай кийимларини олардида, яёв кетарди. Худди ҳужумга бораётгандай жон-жаҳди билан, қаҳр ғазаб билан юрар ва ясси тоғлик устига кўтарилгандагина тўхтар эди. У ерда кўксини тўлдириб-тўлдириб нафас олиб, пастда ўрмалаб келаётган оғир, катта аравани кутиб турарди. Тез юрганидан юраги гупиллаб урар ва кўкрагида санчиқ турар эди. Ҳар қалай ҳўкизларнинг қадамига қараб, имиллаб келгандан кўра яхши-ку!
Батафсил
0

Френк

 
Гапнинг пўскалласини айтганда: мен Френк билан умуман учрашмаганман. Ҳатто асл корейсча исмини ҳам билмайман. Тасаввурим эримнинг у ҳақида айтиб берган гаплари доирасидагина эди. Улар болалик чоғларида ёнма-ён уйда яшашган, карате тўгарагига бирга қатнашган ва ёшлари улғайгач ҳам елкама-елка бўлишган. Френк бундан йигирма йил аввал Канадага кўчиб кетди ва кичикроқ автомобил эҳтиёт қисмлари магазинини бошқармоқда. У қайнотамнинг опасининг ўғли бўлиб, Канадага кўчиб кетгач исмини Френк деб ўзгартириб олган эди. Бу менинг Френк ҳақида бор билганларим.

Улар икковлашиб елкаларига гитарани илиб, паркка тез-тез бориб туришар, ўзларига шўхлик қилаётган қизларга эътибор беришмасди. Паркда қўшиқ куйлашиб, барзанги йигитлар билан кураш тушишарди. Нишонга ўқ отишда ва курашда Френк доимо ютганлигини эрим оғзидан бол томиб ҳикоя қилиб берарди: »Шундай ошнам бор менинг…»
Батафсил
0

Зулфия Мамасидиқ қизи

 
Баҳор муборак!

Кўкламойни кутдик бетоқат,
Қиш фаслидан сўраймиз узр.
Ифорлари жонларга рохат,
Етиб келдик баҳорга,шукур.

Табиат ҳуш мафтункор рангда,
Тарновлардан сўнди сумалак.
Қуёш кулиб қутлайди тонгда,
Юртдошларим,баҳор муборак!
Батафсил
+1

Олапар

 
Шоди чўпонга қўйлар тегдию,ияги осмонга бўрлаб қолди.Қўйчивон деган бундай хокисоргина бўлмайдими.Йўқ,бу қўйларни  эмас бутун шаҳарни сўраб турган одамдай тутади ўзини...
Қишлоқда нечта хонадон бўлса қўйлари беҳисоб,кимнидир қўйчивон қилиб сайлашадида ойига келишилган сўммани ҳар бир хўжалик қўйларининг сони нечта бўлса,шунга қараб  тўлашади ,азалдан одат шунақа.
Шоди ўзи табиатан сал қўполроқ,кун кўрмаган кун кўрса кундузи ҳам  чироғ ёқади деганларидай шу оддийгина «мансаб»га ҳам ўзини бошқача тутадиган бўлиб қолди.
Одамлар буни фаҳмлашса ҳам,эй бир гуппиласа гуппилабдида шу Шоди ҳам, майлида, шунча қўйни бажариш осонми деб, кулиб қўя қолишарди.
Қишлоқ одамлари самимий ва ишонувчан бўлганлиги учун ҳам Шодининг одатларини яхши қабул қилишар,хафа ҳам бўлишмасди.
Батафсил
+1

Оқ ёмғир

 
…Ёруғликдан иборат поёни йўқ макон. Ўзга ҳеч нарса… фақат… Ёруғлик…
Оқ яктак, оқ иштончада ўғли кўриниш берди. Бутун вужудидан илоҳий бир нур, ажиб майин шуур таралиб турарди. Вужудидан таралаётган ёруғлик ва шуурдан оппоқ эгни-боши оҳиста тебраниб турибди, шу онда беҳад муаттар бир бўй таралдики…
«Дада! Мен… кетяпман…»
У уйқудан уйғонганда субҳидам, ним қоронғулик тарқаб улгурмаган эди. Деразани очиши билан, салқин ҳаво оқими дим хонага ёпирилиб кириб, вужудига ёқимли тароват, руҳига эса ором бағишлади. Чуқур-чуқур нафас олар экан, дилига хиралик, руҳига безовталик индирган туш ҳам тарқагандек бўлди. 
Шифокор ҳузурига 32-35 ёшлар атрофидаги эркак ва жувон чамаси 2,5-3 ёшлар атрофидаги рангпар, чиройликкина болани етаклаб келишди. Онасининг қўлидан маҳкам тутиб олган болакайнинг ҳар бир хатти-ҳаракати, ҳатто атрофга қўрқувдан олазарак боқишлари ҳам ўзига ярашиб турарди. Ота-онаси эса жуда ташвишнок кўринар: уларни бу ерга катта бир дард, умид ва илинж бошлаб келгани юз-кўзларидан шундоққина билиниб турарди.
Батафсил
0

Милтиқ

 
Бу воқеага бир неча йил бўлди. Афридий қабиласидан бўлган Тўмасхон моманд қабилалари яшайдиган тоғли вилоятдан қишлоғига ўтиб кетаётганди. Қўлида милтиғи бор, ҳеч нарсадан қўрқмасди.
Моманд қабиласидан бўлган Банорасхон Тўмасхоннинг елкасидаги ажойиб милтиқни кўриб, ақлини йўқотаёзди. Момандлар бировнинг қўлида яхшироқ қурол кўриб қолишса, мол-жонини ҳам аямай, уни қўлга киритишга уринишади.
Тўмасхон қишлоқдан анча узоқлашганда орқасидан изма-из келаётган Банорасхон бир пана жойдан туриб:
— Ҳой, милтиғингни дарров ташла-да, бу ердан тезроқ йўқол,—деб бақирди.
Тўмасхон дарров катта бир тошнинг панасига ўтиб олиб, овоз чиққан томонга ўқ узди. Афғон ўлса ўладики, қўлидаги яроғини бировга бермайди.
Батафсил
0

Ёнаётган юрак

 
Хулкар

Қалай, салом! Аҳволларинг яхшми?Тўхта, тўхта, ҳа, нима бўлди? Хомушсан? Нечун норозисан бу ҳаётдан, хаётингдан?... Тушунаман, тушунмайди деб ўйлама. Тушунаман зем. Сени тушунмасам кимни тушунай. Билдим мениннг савдом бошингга тушибди. О. Нимасини айтасан ошна. Бу дунёда сендайлар камми? Мендайлар кўпми?Энди нима қилмоқчисан? Уйдагилар қўйишмаяпти. Қўйишмайдида ошна. Ҳамма айб ўзимизда. Капкирни қизиғида босмадик. Энди давримиз ўтдиёв.  Бугун сенга уйланаман десанг . кеча ўтган куни тегишга рози бўладиганлар кетди. Қолдик ошна . қолдик орқасидан армон деган чапагимизни чалиб, уйдагилар қўйишмай тўғри қилади. Улар бу савдоларни сендан мендан яхшироқ билади. Мана сенам тўртинчи курс бўлдинг. Тўртинчи курс яхши курс.Биринчи курсда одам ҳамма нарсага ишонади.
Иккинчи курсда ҳамма нарсага шубҳа билан қарайди...
Учинчи курсда ҳеч нарсага ишонмайди... бу оғир курс.
Тўртинчи курсда донишманд бўлиб қоласан. Сен ҳам хозир шундайдирсан. Тўғри, энди сенга ўргатиб бўлмайди. Ўзингни ҳамма нарсанг бор. Аччиқ ҳақиқатларниг-у бир умрга етадиган сабоқларинг. Бировнинг насиҳатига муҳтож эмасан. Шундай бўлсаям сендан кўра талабаликнинг кўйлагини бир икки ортиқ йиртганман, шунинг  учун дардингни биламан.
Батафсил
0

Арғимчоқ

 
Бу хонадонда ғаройиб маросим бўлмоқда эди. Маъракага қўй сўйилган, мулла айтилган ва барча қариндош-уруғ, таниш билишларга хабар қилинган эди. Ҳовлилар чиннидай тозаланган, катта қозонда қўйнинг калла поччалари ва ўпкаси вақирлаб қайнаб, ҳушбўй хид тараларди. Маҳалланинг катхудо хотинлари нон-чўракларни ёйиб, энди шўрва билан ейишга патир ёпа бошлаган эдилар. Оиланинг ҳамма фарзандлари, ҳатто олисда яшайдиган Сайилхон ҳам етиб келган. Ҳовлига худди ўлик чиққандай оғир сукут чўккан, уйда «тиқ» этган товуш чиқмас эди. Ғаройиб маросим давом этар, кўмишга ҳамма нарса тахт, лекин ўлик йўқ. Уйдагилар шарпасиз юриб, аста-аста гаплашарди. Сайилхон кечаси минг чақиримлик масофа босиб машинада етиб келгани учун мудраб ўтирар, озғин гавдаси ҳатто нафас олаётганида тебранаётганга ўхшарди. Косаларда шўрва келтирилди, меҳмон тузлама сабзавотлар яхши кўргани учун тақсимчаларда келтириб қўйишди. Сайилхон бир нарсадан бесаранжомдай ўзини ҳар ёққа ташлаб тақсимчаларни у ёқ бу ёққа сурарди.
Батафсил
+1