Чироқ

 
Оқшом аста-секин шаҳарни ва унинг ҳазин қалбини оғушига ола бошлади. Осмоннинг олис чеккасида сўнгги булутлар оғир сузиб юраркан, ҳойнаҳой, улар ёмғирга ҳомиладор эди. Булутларнинг четлари кумуш ҳошиядек чиройли товланар эди. Қушлар ўз инларига қайтди. Тулкилар ҳам ўзларини инга урди. Унинг ўзи эса оёқларини судраб-судраб манзил томон интиларди, у ерда уни фақат кулранг бўшлиқ кутарди… У бошини кўтаришга ҳаракат қилди.
Тонг нурлари билан ташқарига интилди. Ҳаракатлар билан жўш урган ҳаётни кўришга иштиёқманд эди, қорнини тўйдириш учун бирорта егулик сотиб олмоқчи ҳам эди. Енгил шабада эсар, кулранг бўшлиқда туман сузиб юргандек. У кўзойнагини олди, артди, лекин туман кўз олдини ҳамон тўсиб турарди. Қаҳвахонага яқинлашди. Унда одамлар…
Батафсил
0

Сариқ япроқ

 
У бозорни ёқтирмайди, аммо, гап бунда эмас. У, шунчаки тўғри унинг олдига боради, уни томоша қилиб, сўнг ортига қайтади. Бир қарашда эса, уни бозор ичра тентираб юрадиган, уйсиз одамга ўхшатиш мумкин. Қорни тўқ, улкан дарди ҳам йўқ, аммо бирдан-бир дарди – у! У шунинг учун ҳам ҳар куни унинг олдига боради, уни кўриш учун боради, унга қараркан, ундан завқ олади, роҳатланади. Дунёнинг нечта мўъжизаси бор эканини деярли билса ҳам, у қайсилар эканига қизиқиб кўрмаган, сабаби, унинг ўз мўъжизаси бор, мана бугун ҳам унинг олдига келди. Кун иссиқ, ёзнинг сўнгги кунлари бўлишига қарамай, қуёшнинг дарди тугамаганга ўхшайди, ҳар ҳолда у иссиқни ёмон кўради, қуёшни ҳам унча севмайди, балки ёқтирар, аммо, севмайди. Шунинг учун, тезроқ куз келишини кутар ва унинг олдига тез-тез қатнашни канда қилмасди. Аммо, бунинг ёзга қизиғи йўқ, уни ким ёқтиради, ким йўқ, бу бутунлай аҳамиятсиз. Қуёш чиқаверади, ёз бўлаверади, аммо, ёз ҳам баъзи тартибга ва мезонга амал қилади, шунинг учун ҳадемай кузга ўз навбатини беришга тайёргарлик кўрмоқда эди.
Батафсил
+2

Сардор Бекмуҳаммад

 
Кабисан  

Бу дунё каттакон карвондир билсанг,
Гар инсон, ундаги сарсондир билсанг,
Ҳаётчи олдиндан ёзилган битик,
О, дунё аслида арзондир билсанг.

Одамлар, одамлар сокин одамлар,
Бунчалар оғир босманг қадамлар.
Ернинг ҳам жони оғрир билсангиз,
Бир замон тупроқдек, оҳ, ўша дамлар.
Батафсил
+1

Моҳинур Қодирова

 

БОҒИШАМОЛ

О, кўркам боғларнинг ширин ифори
Димоғим хушлатиб, ўйнар юракни.
Деҳқон қизларингдек кўк тутиб орни
Ва кучга тўлдириб келдим билакни.
 
Порлоқ далаларни тонг оққа белар,
Сенда танидим-ку, ахир ватанни.
Ким йўлин тўсолгай эл камол тилаб
Турган Ўзбекистон номли саманни!?
Батафсил
+1

Гулрухсор Шержанова

 
Қошингга бахт бўлиб келдим мен бугун,
Баҳорларга интиқ боғларинг кездим.
Хазонлар поёндоз йўлларинг узун,
Юрагингни қучган дардларинг сездим.

 Қошингга бахт бўлиб келдим мен бугун,
Ёлғон хаёллардан бекинмоқ сабаб.
Унут рўёларни ёлғиз мен учун,
Ахир муҳаббатга ошнодир бу қалб.
Батафсил
+4

Хуршида Ваҳобжон қизи

 
Сўзни тушунмадинг!
Сўзимдан олам
Қўкси қалқиб-қалқиб ларзага тушди!
Шеърга ишонмадинг,
зоҳиди Адам,
унутма, Калом шеър тарзида тушди!
 
Дилга ачинмадинг!
Аллоҳи Карим
мен – гадо кўксига жойлаб ишқ – ганжин,
сен – ғаний пойингга отганди атай,
Дилда Ўзи пинҳон бўлди тиланчи!
Зикри сир этолмай тепалаб ўтдинг!
Батафсил
+1

Чордоқ

 
1943 йил, 13 январь, чоршанба
Дугонам Китти!
Ташқарида даҳшатли воқеалар юз бермоқда. Бечора одамларни истаган вақтида уйларидан судраб олиб кетишяпти. Фақат кийим-кечак солинган сумка билан ҳамён олишга рухсат этилади, холос. Уларни ҳам, барибир, йўлда ўғирлатиб қўйишади. Оилалар бўлиниб кетади, эр-хотинлар, она-болалар бир-биридан айриладилар. Болалар мактабдан қайтишганда, қарашсаки, ота-оналари йўқ, қаергадир олиб кетилган. Аёллар бозордан қайтишганда уйлари, бор бисотлари сотиб юборилган бўлади.
Голландияда насронийлар ҳам юрак ҳовучлаб яшашяпти, чунки уларнинг ўғиллари Германияга жўнатилган. Ҳамма қўрқувда. Ҳар тун Голландия устидан Германияни бомбардимон қилиш учун самолётлар учиб ўтади. Ҳар соат Россия ва Африкада минглаб инсонлар ҳалок бўляпти. Кулфат ҳеч кимни четлаб ўтмаяпти, бутун дунё уришмоқда. Иттифоқчиларимиз муваффақиятга эришаётган бўлсалар ҳам, урушнинг ниҳояси кўринмайди.
Батафсил
+1

Кумуш Абдусаломова

 

Фотокўргазмадан кейин

Бу дунёнинг кўргазмаларин
Кўзларимга хато кўргизма!
Бугун санъат галереяси
Ташкил этмиш фотокўргазма.

Кимга нима? Билмадим. Юрак
Чок-чокидан ситилган эди.
Бунда сурат кўрдим: аёлнинг
Оғизлари тикилган эди.
Батафсил
+3

Ҳур қиз Маргарита

 
Немислар отиб ташлашганда Маргарита ўн тўққиз баҳорни қарши олган дуркун қиз эди. Бу воқеа халоскорликдан анча олдин, 1944 йил ёзининг бошларида рўй берганди. Кўринишидан нозиккина бу қиз қамоқхонанинг барча даҳшатларига ҳайратомуз матонат ила бардош берди. Маълум бўлишича, у қийноқларга чурқ этмай чидаган ва сўнгги соатда жаллодлар сафи билан юзма-юз турганида Пардикарисларга хос аччиқ табассум ила жилмайган экан. Бу ҳақда вазифаси бўйича ўлим жазоси ижроси вақтида иштирок этган ва қиз жонини фалак ҳукмдорига бахшида этиш хутбасини ўқиган руҳоний ҳикоя қилиб берганди. Яна унинг айтишича, солдатлар милтиқларини кўтаришганда сирли қилиб, “Хайрли тун!” деган экан. Тўғрироғи, сал бошқачароқ, яъни “Бўпти, хайрли тун!..” дебди.У шаҳарчамиз хотин-қизлари орасида бундай ғайритабиий ажал билан ўлганларнинг биринчиси эди. Шу пайтгача барча аёллар кўрпа-тўшак қилиб ётганида, касалликдан ё қариликдан, туғаётган вақтда ё туққандан кейин, қашшоқликдан, ёмон эрга текканидан ёки мусофир юртига кетган эри ё ўғлини соғинганидан ўлганлар.
Батафсил
+1

Шириним

 
Бу менинг айбим эмас. Буни мен қилганим йўқ ва қандай содир бўлганини ҳам билмайман. Унинг дунёга келиши узоққа чўзилмади, аммо ҳаммаси шундан сўнг бошланди. Чақалоғим шунчалар қора эдики, мен даҳшат ичида қолдим. Юлдузсиз осмондек қоп-қора. Суданликлар каби қора. Мен африка-америкалик бўлганим сабабли теримнинг ранги ҳам оч рангда, яъни негр эмасман, сочларим ҳам тўқ сариқ рангда, Лула Еннинг дадаси ҳам шунақа. Менинг оиламда чин негр ирқига мансуб бирор киши йўқ, аждодларим ҳам африка-америкалик кишилар бўлишган. Ву эса оқ танлилар сафига қўшилиш имконини беради. Нима бўлганда ҳам ортида қоладиган зурриёд экан-ку, деб ўйларсиз. Лекин бу қанақа зурриёд бўлди ўзи? Бувимни кўрганингизда эди, у оқ танлилар сафига қўшилиш учун шу ирқдаги киши билан турмуш қурган, шуниси ғалатики, у болалари ҳақида бир сўз ҳам айтмаган. Онамнинг ва холаларимнинг хатларини ҳатто очиб ҳам кўрмасдан ортига қайтариб юборган. Охири ўзларининг хатлари ҳам қайтиб келишдан тўхтаган, улар оналарини тинч қўйишган.
Батафсил
+1