Маъруф Менглининг митти ҳикоялари

 
Маъруф Менгли ( Манглиев) - 1990 йилнинг 13 августида Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги Деҳқонбозор қишлоғида туғилган.
Ёш ижодкорнинг биринчи китоби “Зериктирмас ёлғизлик” (Хоразм нашриети).

***
РАССОМ

Жуда кўп ўйландим. Ё илҳомим келмаяпти, ё ғоя тополмаяпман... Бир мўжиза рўй берса-ю шох асар яратсам. Унда дунёнинг энг нозик ва нафис гўзаллиги номоён бўлса... Руҳим енгиллашиб ижод чарчоғидан креслога чўксаму ҳаёллардан ранг  олган гўзалликка маҳлиё бўлсам.
Барибир ожизлик қилдим, тўғрироғи қоғоздаги мусаффоликни бузолмадим.
Батафсил
0

Ҳикматли дунё

 

Озорли одат оқибати

“Ҳар бир гапга фаришталар омин дейди”, деган гапда жон бор экан.  Шарофатхон ая икки ўғилни вояга етказди, эл хизматига қўшди. Каттасини уйли-жойли қилди, битта набиранинг бувисига айланди ҳам. Аяга бу кунларга етишиш осон бўлмади. Турмуш ўртоғи эрта оламдан ўтди, икки нафар болани тарбиялаб катта қилиш  унинг зиммасига тушди. Ўгай ота қўлига тушмасин, дея бошқа рўзғор қилмади.  Бировдан кам, бировдан зиёд қилиб бўлса ҳам фарзандларини ҳалол луқма билан боқди. Едирди-ичирди. Аммо ҳар бир одамнинг бир камчилиги, одати бўлгани каби, Шарофатхон аянинг ҳам бир қусури бор эди. У жаҳли чиққанда  болаларини “жувонмарг бўлгур, биринг ўлиб, биринг қолгур” дея бўралаб сўкарди. Бу одати фарзандлари улғайганда ҳам қолмаганди. Бир куни катта ўғли Икромжон онасининг ёнига келиб,  “онажон, нега бизни бундай сўкасиз? Ахир, бу ёмон сўз-ку. 
Батафсил
+1

Манзура Абдуллаеванинг кичик ҳикоялари

 
Қалбимга туғилар  ширин соғинчлар, Хар он, хар дақиқа, хар соат, хар кун рухсори хуршидинг кўрмоққа энтикиб яшайман. Аламлар чеканимдада, хаёлинг била хушман.Тутқич бермас орзулари умидаи била хушман.
Сен сезмайсан,  неча бор умримнинг сирли  йўлакларидан юриб, узоқ- ўзоқлардан ой жамолинг кўриб қайтишим.
Сен билмайсан, ишқимни, ха, сенга аталган ишқимни майсаларга айтишим, қалбимни очишим сирларим  сочишим.
Сен кўрмайсан, хар бахор маконингда капа тикиб, қўшиқ айтиб, куйлаб- куйлаб дайдишим.
 Сезмайсан, билмайсан, кўрмайсан!..
Мен эса хануз  сени кузатаман.Хар гал капалаклар қаро  холларинга қўнишиб,  ол юзларинга  мастона тикилишиб  чарчашмайди. Боларилар лабингдан бол ташиб чарчамайди. Рангоранг,сулув сўзанаклар шохларинга қўниб, илиқ бағрингда ором топади.Нетонг,  сени ўзим билан олиб кетмоғим мушкул. Ўзимники қилмоқ ахир бу сенга -ЎЛИМ ! Узмоқликка қўлим бормайди.
Лола, лола қалбимда гулла....
Батафсил
+3

Аскарнинг уйи

 
Кребз (ҳарбийда уни ҳамма фамильяси билан чақиргани учун асл исми Гарольд эканини ҳам унутаёзганди) Канзас штатидаги назариётчилар коллежидан тўғри жанг майдонига йўл олганди. Фронтдаги қуролдош дўстлари билан тушган суратига ва ундаги барчаларининг бир хил кўринишдаги энсиз ёқали формаларига боқиб, ўша дамларни тез-тез хотирлайди. У 1917 йилда денгиз қўшинларига ўз ихтиёри билан қўшилган ва 1919 йилда иккинчи дивизия Рейндан қайтиб келмагунига қадар Қўшма Штатларга келмаган эди.
Суратлари орасиди ўша пайтлардан эсдалик бўлиб қолган биттаси бор, Рейн дарёсида олинган бу суратда икки немис қиз ва бир капрал(кичик командир) ҳам бор. Кребз ва капрал ўзларига ўлчами анчайин кенг бўлган ҳарбийча формада янаям бесўнақай кўринишган бўлса, ҳалиги немис қизлар ҳам у қадар соҳибжамол эмасдилар. Энг ачинарлиси суратда Рейн кўринмай қолган.
Кребз Оклахома штатидаги ўзининг қадрдон шаҳарчасига қайтганида уруш қаҳрамонлари ва жангдан омон қайтдан аскарларни қутлаш маросимини якунлаб бўлишганди. У бир мунча кеч қолганди. Мазкур шаҳарчадан урушга олиб кетилган эркакларнинг қайтиши тантанали тарзда қаршиланди.
Батафсил
+1

Жонтемир Тоштемиров

 
Буви, тоғларимни соғиндим,
Қалқиб ҳайқиришга маъқул жой.
Ичим куяр, менгамас, энди
Улашяпсан тонгларга ширчой.

Туллик оғир... Ёлғиз бошингга,
Аччиқ қисмат ўрнатганми туғ?
қарияпсан... ҳамон қошингга,
Дастёр элтиб қўёлганим йўқ.
Батафсил
+5