Гуландом Умарова

 

ПУШАЙМОН
(ҳикоя)

Ариқ ёқасидаги мажнунтол шамол уюридан эгилган қаддини кўтаролмай ҳалак. Қаттиқ шамол етмагандек ҳаво ҳам жуда дим кўринади. Иссиқнинг зўридан тили осилган, оғзини катта очиб, кўзларини мажолсиз юмиб-очаётган қора семиз ит дарахт салқинидан ҳам чора тополмай ўрнидан турди. Йўл ёқалаб юрди, гоҳ йўл ўртасига ўтиб кетар, боши айлангудек бехафсала, қадамлари бежо. Тўсатдан оқ жигули итни катта йўл ёқасига ирқитиб юборди. Машина сал юриб тўхтади ва яна йўлида давом этиб кетаберди.Салқин туннинг сокинлиги икки ёшнинг жонига оро кирибдими, севишганлар қўл ушлашиб катта кўча бўйлаб борарди. Йигит қизни ҳеч қўйворгиси йўқ, ёрини бироз бўлсада олдида туриши учун юлдузларни санаб берар, яна тинмай қизнинг гузал чеҳрасига термулиб, уни ҳижолат қиларди.– Ёнимда борлигингиз учун бугун ой чиқмай қўя қолди гулим. Сизни тонг қўйнига элтмагунимча тинч бўлмайман бу тун. Қиз ножўя ҳурсингандай беғубор кўзларини олиб қочди.
Батафсил
+2

Исломбек Султонов

 
Ишқда шоҳман, пойингизнинг пояндози,
Азоблашдан ахир бир он толасизми?
Изҳоримга гулим энди бўлинг рози,
Юрагимни берсам асрай оласизми?

Ишқ шаробин ичайликда қониб-қониб,
Кулдай бўлдим, ҳажрингизда минг бор ёниб,
Айтинг қани, сизга бугун бир ишониб,
Юрагимни берсам асрай оласизми?
Батафсил
+4

Обид Қўлдош

 


САИДА ЛАММА*
(ҳикоя)
Саида Ламманинг ёлғиз Ёдгори ўлди. Отасининг дийдорини кўролмай дунёга келди-ю, кетди.Ламма мункиб қолди. Убай трактирчи уч-тўрт сўм ёрдам қилган бўлди-ю...
Ламма чечан эди. Камгап, хаёлпарастга айланди. У таптортмас, шартаки, довруқталаб эди. Тўй-маъракага чиқолмай қолди.
Ламма ҳатто ўзига кафанлик олмаган экан, ғассолнинг олдида довдираб, пассайди. Уч кун деганда Ламманинг сочига оқ тушди. Кўзлари киртайиб, ўзига-ўзи гапирадиган бўлди.
Бир куни лойпўтти ўйнаб турган болаларга узоқ тикилиб, симёғоч билан тўқнашиб кетди.
Ламмадан путур кетган эди.
У нураётган обидага ўхшарди.
Батафсил
+1

Нигора Ғаниева

 
Дарахтда хазонлар- сарғимтир хабар.
Вужуд нигоҳ бўлиб йўлга термулар.
Шу пайт сиз ухлайсиз бошқа шаҳарда,
Қалбим иқроридан қолиб бехабар.

Масофалар олис, манзиллар айро.
Хаёл - нимадир у? (Бехудуд маъво.)
Сизни ўйламоқлик- гуноҳдир балки,
Лек сизни унутмоқ - энг катта хато.
Батафсил
+3

Автобусдаги қиз

 
Қоронғу, аммо мусаффо осмонда юлдузлар чарақлаб турган, ён-атрофдан қурбақаларнинг қуриллаши-ю, чигриткалар чир-чири эшитилаётган ажойиб ёз тунларининг бирида Аҳмад одатдагидек ўз хонасида инглиз тилидаги китобни варақлаб ўтирарди. Доим шундай қилади. Кун бўйи университетда инглиз тилидан ўқувчиларга дарс беради. Кечқурун эса чет элдан олиб келган инглиз тилидаги бадиий китобларини ўқийди.
 Йигит соатига қаради. Тунги соат 00:25. Машҳур “Узуклар ҳукмдори” асарини берилиб ўқиганидан вақт ўтганини ҳам сезмай қолибди.
-Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолибди, - деб китобини ёпди. - Энди ухлаш керак.
Аҳмад чироқни ўчиришга тараддудланиб турганида, қўл телефонига СМС келди.
-Ийе, интернет ёниқ қолибди-ку!
Йигит Телеграмга келган хабарни очди.
-Хайрли оқшом. Яхшимисиз?
Батафсил
+4

Икки ёшнинг учрашуви

 
Қизга “Лайло” деб номланган кафе ҳашамдор, лекин файзсиз кўринди. Ёниб турган турли чироқлар, кираверишга осилган гумбазсимон қандилу, деворга ёпиштирилган гул қоғозлар, турфа картиналар ҳам қизни ғашлантирар, бўғарди. Бунинг устига кафе ичкариси ҳам кўчадан фарқ қилмас даражада совуқ. Қизғиш рангдаги мебелда мудраб ўтирган соқолли бир кишини айтмаганда, кафеда бошқа хўранда ҳам йўқ. Иситкичлар ишламаётганлиги учун бўлса керак, деб ўйлади қиз. У боятдан бери совқотар, бунинг устига туфлиси бирдан торайиб қолгандай оёғини қисарди. Йигит эса тўлқинланиб гапирар, афтидан сабрли тингловчи топилганидан хурсанд эди. Қиз жунжукканча, тишларини бир-бирига урар, серкиприк қора кўзлари ёшланарди.
Батафсил
+2

Севгининг қудрати

 
Баҳор чиқиши билан отам уйга икки нафар уста йигитни бошлаб келди. Уйнинг ичи-сиртини қумсувоқ қилиб суваш, кўчага қараган иккита деразани жойидан кўчириб, ўрнига янгисини ўрнатиш керак эди. Отам усталарга бажариладиган ишлар кўламини кўрсатиб чиқди. Икки акам ҳорижда ишлашяпти. Кузга келишса, тўй қилмоқчимиз. Икковига ҳам қиз фотиҳа қилинган. Каттаси − Раҳмат акамга қўшни қишлоқдаги узоқроқ қариндошимизнинг опам тенги қизини танлашди, кичиги Исмат акам эса туман марказидаги дўконлардан бирида сотувчи бўлиб ишлаб юрганида ўзи топган. Отам суриштириб билса, қуда бўлмишнинг онаси асли ўзимизнинг қишлоқдан бўлиб чиқди. Шу сабаб рози бўлиб, уч-тўрт киши бўлиб боришиб, “белги” қилиб келишган.
Батафсил
+1

Кумуш Ўсарова

 
Ҳайратдан очилди куртакнинг кўзи,
Шамоллаган ерга нур бўлди даво.
Кўклам эшигимдан кирмасдан туриб,
Ишқ, сенинг келишинг айни муддао!

Шунча йил қудуққа айтилди изҳор,
Охир нафақага қўл қўйди кўнгил.
Кўрмаган кунига мотам улашиб,
“Чайқалиб-чайқалиб садр тушди дил”.
Батафсил
+4

Ҳам олма, ҳам юлдуз

 
Икки томонида баланд арча дарахтлари қад кўтарган тошлоқ йўлдан ҳорғин кетиб борарди. Ўнг томонда кўпқаватли бетон уйлар терилиб кетган бўлиб, улар тугаган жойда бир тоғ кўринарди. Тоғ худди чалқанча тушганича оғзини очиб осмонга юзланиб ётган оёқлари узун аёлга ўхшарди. Қўшни аёллар қўлларидаги бўш саватлар билан гўшт, нон ва сут излаб чопишган ёки узундан узун навбатларга турган чоғларида ўзаро гап сотишиб, уни «ухлаётган гўзал» деб аташарди.

Бозорчага етганида болалар тўп ўйнашаётган жойда тўхтади. Кун ботар чоғидаги ғира-шираликда болаларнинг чеҳралари кўринмасди. Аммо уларнинг қичқириқлари овози араваси олдида турган аравачининг овозини ўзига сингдириб юборарди. Арава серсув қизил олмаларга тўла эди. Аравачи қичқирди. Аммо «олма» деган сўз эшитиларди.
Батафсил
+2

Ҳаётга муҳаббат

 
Улар оқсоқланиб сойга томон тушиб борардилар. Ҳамроҳлардан бири, олдинда бораётгани тошлоқ ерда қоқилиб гандираклаб кетди. Иккаласи ҳам чарчаб ҳолдан тойган ва тишини-тишларига қўйиб тақдирга тан берганликлари юзларидан кўриниб турарди — бу узоқ вақт чеккан қийинчиликлари оқибати эди. Орқаларидаги қайиш билан тортиб боғланган оғир юклари елкаларини эзарди. Иккаласида ҳам биттадан милтиқ. Иккаласи ҳам букчайиб кўзларини ердан узмай борардилар.
— Қани энди яшириб қўйган жойимиздаги ўқлардан ҳозир иккитагинаси бўлса, — деб қўйди улардан бири.
Азбаройи мадорсизликдан овози заиф чиқди. У жудабеҳафсалалик билан гапирарди. Тошларга урилиб, кўпикланиб оқаётган сутдек оппоқ сувга энди оёқ босган шериги эса унга ҳеч нарса деб жавоб бермади.
Иккинчиси ҳам шериги орқасидан сувга тушди.
Батафсил
+1