Ўзбектош Қиличбек

 
Ким бизни оми бир халқ деган бўлса,
Қўйнин пуч ёнғоққа тўлдирган бўлса,
Ўзбек қудратига гар шубҳанг бўлса,
Ҳазрат Навоийдан бир сатр ўқи,
Сўнг биз ҳақимизда билганинг тўқи.

Тарқоқ мамлакатни айлаб якқалам,
Турк қаддин кўтарди боши бўлган хам,
Шоирлар султони азиз, муҳтарам,
Ҳазрат навосидан бир сатр ўқи,
Сўнг ўзбек ҳақида эртагинг тўқи.
Батафсил
+3