Нуриддин Зиё

 
Ҳўкиздек боғландим дунё қўшига.
Тортмасам қамчилар,оч қолдиради.
Тортайин деб юрсам замин кўп қаттиқ.
Елкамни эзади,ҳам толдиради.

Ер юмшасин дея ёмғир сўрасам.
Оёғим-ла чуқур ботиб кетаман.
Ҳаракат этмасам,интилмасам ҳеч.
Фақат бир бурчакда ётиб ўтаман.
Батафсил
+8

Нодира Назар

 
Жуда олис кўринар юлдуз, 
Ой осмондан кузатар тунни.  
Мозийларга қадалади кўз, 
Баҳсга чорлаб дунёйи дунни. 
 
Йиллар ранги юзига урган, 
Мактубларга тикилар кўзлар.  
Мени гуллар ёнида кўрган 
Суратимга кулади дўстлар.
Батафсил
+11