Шоҳсанам Нишонова

 
Тўкилиб тушади сал шамол тегса,
Кўксимни ҳовучлаб юраман доим.
Ёмон алам қилар қўрқишим,
Бандаларингдан ҳам Худойим.

Сенга элтар йўллар қайда айт!
Нодон кўнглим аҳоли нолон.
Қай дўстимнинг кўзида раҳмон,
Қай бирида шайтон намоён.
Батафсил
+9

Носиржон Жўраев

 
Магар кўзим юмуқ – суряпман хаёл,
Магар сукутдаман – дилимда оҳанг.
Ўзгача туюлса сизга эҳтимол,
Мудроқда эмасман, хавотир олманг!

Қўрқув-ҳадиклардан энди қалб йироқ,
Қалтироқ бошқадир, бошқа қалдироқ,
Тоғлардек ларзага тушаман, бироқ
Титроқда эмасман, хавотир олманг!
Батафсил
+8

Шавкат Одилжон

 
Ёшлик ва мағрурлик эгиз тушунча,  
Эгсам фақат сенга бошимни эгдим.  
Кошки аҳволимни биров тушунса,  
Бунчалар осмонсан, биринчи севгим. 

Худойимдан келган иноятимсан,  
Ҳар икки оламда ҳидоятимсан,  
Менинг фош бўлмаган жиноятимсан,  
Бунчалар пинҳонсан биринчи севгим. 
Батафсил
+6

Ахтам Рўзимуротов

 
Соат - йигирма тўрт. Ухламас ўғлим,
Қулоқнинг тагида чалади ҳуштак.
Чўпчакка ишонмай қўйган отадан
Тинмайин сўрайди қандайдир эртак.

Обдан ҳозирланиб, руҳланиб, жўшиб,
Ҳаётдан тераман ҳикмат ё курмак.
Асли аҳамияти йўқдай, чўпчакни 
Менга айтиш, унга эшитиш эрмак.
Батафсил
+11