Осмон остидаги сир


Хайринисо худди ақлдан озган каби бошини чайқаб, эрининг ёқасига чанг солди:
– Мени ўлдир! Мени ўлдирақол! Менга ит тегиб бўлди. Мен хор бўлдим. Нега бақрайиб турибсан. Гумонам сендан эмас… Сен ношудсан! 
Аёл уввос тортиб йиғлади-да, ўзини эрининг оёғи остига ташлади. Икки дунёси қоронғу тортган Тўлқин танк карахт аҳволда, бояги хушҳолликдан асар ҳам қолмай ичган виноси бурнидан булоқ бўлиб гарангсираб турарди. Кайфи тарқаб, ҳуши учган Тўлқин танк бошига кирган оғриқдан иҳраб юборди. Аёлнинг хиёнат қилганини англаб, ўзини қўярга жой тополмай қолди. Ярадор арслондай ўкирди. Ерда ғужанак бўлиб ётган хотинини юзи аралаш тепиб юборди-да, ҳовли эшигидан кўчага отилиб чиқди. Боши оққан томонга йўл олди. У кўз ёшларини тутиб туролмас, бўғзида қон-зардоб оқиб ихрар, бу дунёда нималар бўлаётганини англаб-англамай тепалик томон югургилаб борарди. Ҳаллослаб, ҳарсиллаб бораркан нималардир деб ғулдирар, сўкинарди.
Батафсил
+4

Мириам

 
Мириам уйига етиб келгач, дарҳол ичкарига кирди: у ҳеч қачон қўшнилар билан ёки хизматчи аёл билан лақиллашиб олиш учун тўхтамасди; саломлашди ва ўз салтанатини дунёдан ажратиб турувчи эшик ортида ғойиб бўлди. Одамлар унинг доим ёлғизлигини, ҳамма вақт қаёққадир шошилиб жўнашини, ўзи эса гўзал ҳамда мағрурлигини, чиройли кийинишини кўриб турли хил тахминлар қилишарди: бу аёл – киноактриса, йўқ у телевидениэда ишлайди, э йўқ, у модалар уйида ишлайди; кўпчилик ҳатто унинг чиқишларини ўз кўзим билан кўрганман, деб қасам ичарди.Мириам олиб келган ҳамма нарсасини – сут, нон, консерваларни ошхонадаги столга қўйди. Сўнгра ётоғига ўтди ва мў‘жазгина чорпоя устида турган чироқни ёқди. У кўзни қамаштирадиган ёруғликни ёқтирмасди, тунги чироқларни – уларнинг хира ва майин ёғдусини хуш кўрарди; унга нимқоронғуликда, шикаста нур ва соялар қуршовида яшаш ёқимли эди.
Батафсил
+3

Ёмғир остида

 
Дарсдан шошиб чиқдим. “Ана холос”, – деб юбордим ёмғир аёвcиз қуяётганини кўриб. Аксига олиб, бугун бир кўргазма ташкилотчилари билан суҳбат уюштиришим керак эди.Шундай ёмғирда бориш шартмикан-а? Бугун бормай қўяверсам-чи?Йўқ, эртанги дарсга бирор нима тайёр бўлиши керак! Мени фикримдан қайтармоқчи бўлгандай ёмғир ҳам савалаб қуярди. Соябонимни очдим-у, бекатга югурдим. Автобус кеп қолар… Ногоҳ бекат ортида турган, ёмғирда ивиб кетган бир йигитга кўзим тушди. Соябони ҳам йўқ экан, панага ўтса бўлмасмикин? Анчадан бери турибдиёв, қалин, қоп-қора сочлари сувга яхшигина бўккан. Нигоҳи эса бир нуқтадан узилмайди – баланд оппоқ девор…
Батафсил
+4