Осмон остидаги сир


Хайринисо худди ақлдан озган каби бошини чайқаб, эрининг ёқасига чанг солди:
– Мени ўлдир! Мени ўлдирақол! Менга ит тегиб бўлди. Мен хор бўлдим. Нега бақрайиб турибсан. Гумонам сендан эмас… Сен ношудсан! 
Аёл уввос тортиб йиғлади-да, ўзини эрининг оёғи остига ташлади. Икки дунёси қоронғу тортган Тўлқин танк карахт аҳволда, бояги хушҳолликдан асар ҳам қолмай ичган виноси бурнидан булоқ бўлиб гарангсираб турарди. Кайфи тарқаб, ҳуши учган Тўлқин танк бошига кирган оғриқдан иҳраб юборди. Аёлнинг хиёнат қилганини англаб, ўзини қўярга жой тополмай қолди. Ярадор арслондай ўкирди. Ерда ғужанак бўлиб ётган хотинини юзи аралаш тепиб юборди-да, ҳовли эшигидан кўчага отилиб чиқди. Боши оққан томонга йўл олди. У кўз ёшларини тутиб туролмас, бўғзида қон-зардоб оқиб ихрар, бу дунёда нималар бўлаётганини англаб-англамай тепалик томон югургилаб борарди. Ҳаллослаб, ҳарсиллаб бораркан нималардир деб ғулдирар, сўкинарди.
Батафсил
+4