Кутиш


– Хавотирланма, хотин. Мен, албатта, қайтаман. Бу шунчаки англашилмовчилик…
Уни олиб кетишди.
Хотин эса ағдар-тўнтар бўлиб ётган уйни йиғиш­тиришга тушди.
Шундан сўнг аёл интизорликда кута бошлади.
Кунлар, ойлар ўтди. Биринчи қишдан чиқиш анча қийин кечди. Эри ташлаб кетган озгина пулнинг ҳам таги кўринди. Ўғлининг иштаҳаси жуда яхши эди. Худди бўриникидек; Аллоҳга шукрки, йигит анча бақувват чиқди. “Ўғлимга кўз тегмаса бўлгани”, она ичида ўз-ўзига такрорларди.
Батафсил
+3

Жазоир якшанбаси


– Ойи! – қичқирди Шалабия, – етиб қолдик, ше­килли, кейинги станция — Жазоир!
Зубайда ирғиб турди. Паранжисини тўғрилади ва яна жойига ўтирди. Шаҳарга етиб келгунларича унинг кўзлари тўрт бўлаёзди. Йўл бўйи тинмай қизидан қачон манзилга етиб келишларини, қачон ўғли Муҳаммад билан учрашишини сўраб келди.
Вагон йўлагида бесаранжомлик бошланди. Поезд Мезон ғори шаҳарчасига етиб келган, ҳамма тушишга тайёрланар эди.
Зубайда қизига қаради ва юзинчи марта деди:
– Мени айтди дерсан, Муҳаммад сени кўриб шун­дай қувонадики, бу унга кутилмаган ажойиб совға бўлади.
Батафсил
+2

Шаҳноза Ҳақбердиева


Қарор


Мени ҳеч ким мажбурламади,

Севмаганман бировни телба.

Лек очиқдан очиқ айтаман,

Менга умрим Сизсиз бир кулба.


Мени ҳеч ким ундамади ҳам

Ӯзим сизга ишониб келдим.

Юрагимни узиб беришга

Факат сизга мен қарор қилдим.

Батафсил
+5

Шаҳзод Эргашалиев



Умидчироқ
(ҳикоя)
      Тун ярмидан оққан, атроф жимжит. Фақат ҳовлига экилган анвойи гуллар орасидан чигирткаларнинг тинимсиз чириллаши эшитилиб туради. Узоқ-узоқларда ит улийди. Айвон пештоқидаги чироқ пешайвонга бир текисда нур сочади. Унинг шуласи қўнғизу, чивинларни оҳанрабодек ўзига тортади.
       Садоқат уйғониб кетиб, ёнини пайпаслаб кўрди. Эри йўқлигини билгач, кўзларини аранг очиб, уйқу аралаш тўғридаги деворга илиб қўйилган осма соатга назар ташлади. Вақт алламаҳал бўлган бўлса ҳам, эри ҳали кўчадан бери келмабди. Дилмурод авваллари бундай эмасди. Яқин-яқиндан шунақа «қилиқ» чиқариб олди. Сўфи уйғонмасдан кўчага чиқиб кетадию, ярим тунда остона ҳатлаб яна уйга кириб келаверади.
Батафсил
+6