Шаҳноза Ҳақбердиева


Шаҳноза Ҳақбердиева Файзиллоевна - 1991 йил 7 октабрда Навои вилояти Нурота шаҳрида таваллуд топган. Навои Давлат Педагогика Институтида таҳсил олган.

2018 йил Наманган Ешлар Иттифоқи томонидан ҳалқаро хотин қизлар кунига бағишланиб ўтказилган танловнинг шеърият йўналиши бўйича фахрли 3-ўринни шунингдек, Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65  йиллигига бағишлагиб ўтқазилган танловда фахрли ўрин соҳибасидир.

Инглиз тилида ёзган ҳикоялари Ҳиндистоннинг Бангладеш шаҳрида инглиз-ҳинд тилларида "Замонавий ўзбек ҳикоялари"(Contemporary Uzbek short stories)номи остидаги тўпламда чоп этилди. 

Ўндан ортиқ кичик ҳикоялар,юздан ортиқ шеьрлар муаллифи.

Шеърлари "Дўстлик байроғи","Ёшлар нигоҳи", "Бекажон" газеталарида чоп этилган.


Қарор


Мени ҳеч ким мажбурламади,

Севмаганман бировни телба.

Лек очиқдан очиқ айтаман,

Менга умрим Сизсиз бир кулба.


Мени ҳеч ким ундамади ҳам

Ӯзим сизга ишониб келдим.

Юрагимни узиб беришга

Факат сизга мен қарор қилдим.


Менга ҳеч ким ўргатмади ҳам

Танҳо ўзим.Сизни танладим.

Бутун ҳаёт умримни бирга

Ӯтказишга қарор айладим.


Мени ҳеч ким ушлагани йуқ

Ӯзим кетгим келмай қоляпман.

Бутун умрим баҳорини мен

Факат сизга қарор қиляпман.


Менга ҳеч ким бир сўз демади

Ӯзим кетмай,сизни кутяпман.

Кўзларизга қараб шу умрим

Ӯтишига қарор қиляпман.


Билмай қолганим йук дард нима

Уни менга таништиришди.

Қўлларимга босишди нина

Кетгин дея адаштиришди.


Мени хеч ким кўргани ҳам йук,

Алдасам хам ,балким,сезмассиз.

Лекин сизга содик қолишга,

Карор килдим,балки сезмассиз.


Қарор қилдим топиб иймонни

Мени сиз-ла йуқ ҳеч армоним.

Майли босай нина,тиконни,

Кун келади,ютар қарорим.


*** *** ***

Юксак қорликдаги учрашув


Юксак қорликларда, қирлар устида

Учрашди бир чечак-совуқ қор билан

Аёз қиш ва совуқ қорнинг остида

Бойчечак гул ёзди, қор бўлди гилам.


Қорлар қорлигича қолдилар совуқ

Гулнинг япроқларин елдирди шамол

Нозик танасига келди чирмовуқ,

ўралди....бойчечак тик эди ҳамон..


Суҳбат қурар эди шамоллар билан

Қушларга орзуманд,кулиб боқарди.

Юксак қорликдаги ёлғизликданам

Ёлғиз қуёш томон қараб турарди.


Нозик танасида қолмади кучи

Лекин қуёш томон талпингани рост

Ўша совуқ, изғирин, ёлғиз қиш туни

Танаси эгилиб қолди ҳам бироз..


Тонг отди, нурафшон эди ҳаммаеқ

Қор эса эриди, гулга бўлди сув

Аёз қиш пайтида ёққан қорларни

эритиб юборди ўша учрашув...


*** *** ***

Эътиқод


Бир эътиқод изладим сажда қилгулик

Бошимни эгсам-у,бағишласам дил...

Бир эътиқод изладим юрак бергулик

Кўнгилдан чиққулик,қалбни бергулик


Оддий ишқ садоси тенг келолмасин

Ҳаёт ташвишлари бўлсин бир зарра

Ёлғизлик, худбинлик ва етолмасин

Дуне ғами кичик бўлсин минг карра


Бир эътиқод изладим Ҳақга элтгувчи

Кўнглимни меҳрга,нурга элтар йўл

Энг оғир ғамимни йўқга элтгувчи

Дардан, ғамдан мени қутқарувчи қўл


Бир эътиқод изладим осмони тиниқ

Мусаффо,мустафо этсин ҳаётим

Бир эътиқод изладим қалбимни юлиб

Ва берсам арзисин бутун жаҳоним.


Топган иймонимдан адаштирма ҳеч

Бахтлиман Тангрим деб чиқса ҳар оҳим

Орзуйим,қонимда,ҳар бир онимда

Жўшиб турсанг дейман ўзинг Оллоҳим!


*** *** ***

Қадаҳ сўзи


Бойлик кўтарганда қадаҳ сўзини

Эгилиб,энтикиб жим бўлди дунё

Қийшиқлигин билса да анда оғзини

Сукутда қолдилар нафосат,рўе...


Биллурдан ярқираб турган қадағи

Тиллолар терилган қўлин безарди

"Мол -дунё" битта сўз деган маҳали

Муҳаббат тўкилиб,умид узарди...


Новбат берилганда муҳаббат-ишқга

Сармаст севгисидан айтолмади сўз

Муҳаббат юракда чизган шу нақшга

Сиғмади ҳеч қандай битта қадаҳ сўз


Қўлидан тўкилди қадаҳи ерга

Деди:"Бойликларга сотилди эркам"

Ул гўзал гул юзнинг кўзлари шерга

Отилиб санчилган битта ўқ экан


Даврада ҳамма жим,сукут ҳукмрон

Ҳамманинг қадағи бўшаган,бўмбўш

Бир кам дунеларда шовқину сурон

Муҳаббат ўзига қадаҳ сўз дермиш...


Бир нигоҳ қарашдан яратган юрак

Ҳар бир урушида нафасга кирдим

Мен қадаҳ кўтариб туришим керак

Токи дунелардан йўқолиб ўлдим


Юраги хазонга баргдек тушгунча

Гул юз юрагида ҳавас кутаман

Қадаҳ сўз айтаман тилдан қолгунча

Заҳар солингунча қадаҳ тутаман...!

*** *** ***


Кўзларингда умидлар қани?

Оқиздингми ёшларинг билан

Севгингничи, қилдингми нари?

Ва ўзгардинг тағин чунонам


Ӯзгарувчан сенинг мезонинг..

Дақиқалар етмайди бунга

Бунча ғамгин экан баҳоринг

Кўника олмадим мен унга...


Қани кўзларингдаги севги?..

Наҳот баҳорларга сотилди?

Ёки энди вафонинг ўрни

Тугаб, хиёнатинг очилди?


Маьюс кўзларимда йўқ менинг

Шодон кунларимнинг баҳори

Кўксингда ҳам жой олди энди

Ӯзга баҳорларнинг ҳаёли


Тағин маьюс тағин ҳорғинсан

Тағин йўқолди- ку севинчинг

Тағин ўзга, узоқ баҳорсан

Етиб бормаяпти ўтинчим...


Кўзларингда умидлар қани?

Оқиздингми ешларинг билан

Севгингничи қилдингми нари?

Ва ўзгардинг тағин чунонам


*** *** ***

Фаришталар


Фаришталар кирди тушимга

Маҳзун дилни қилдик шодумон

Ӯйнаб кулдик тун бойи ҳуррам

Каҳ-каҳ кулдик дилда йўқ армон.


Фаришталар кирди тушимга

Аллоҳ юборганин биламан

Кел шу кўнгли ўксик бандамни

Деган:"Кўнглин ҳуррам этаман".


Бирга кулиб,бирга ўйнадик

Бирам яйраб,бирга қувладик

Давра олиб, суҳбат айладик

Шукур қилиб ,бирга куйладик.


Фаришталар кирди тушимга

Ӯнгда йиғлашганим билишди

Еки Оллох амри ла бирга

Енгинамга учиб келишди.


Хафа қилса кунда одамлар

Менинг кўнглим оғринмас энди

Чунки хафа бўлган шу дамлар

Фаришталар кирар тушимга..


*** *** ***

Опамга


Опам,эгизак бўлмадик нега?

Битта кўз-у,қошни эгаси.

Опам,бунча парвона менга?

Битта уйнинг гўзал бекаси.


Опам,дунё бунчалар қизиқ

Сизни отди Машриқга қараб.

Турибманда энди қидириб

Мағрибда мен сизни жонсарак


Кўл ушлашиб,алла айтардик

Бувим берган кўғирчоқларга.

Тандир ясаб лойдан,кулча,нон

Пиширардик ўйинчоқларга.


Энди алла айтамиз тунда,

Қора кўзга қучиб бешикни.

Тандиримиз,қаранг,гуркирар,

Турмуш деган очиб эшикни.


Ҳает жуда машаққат ва лек..

Ҳамда гўзал, чунки нолам бор

Дардларимни тўкиб солишга

Менинг гўзал,ширин опам бор.


Опам,эсланг,ёшлик чоғларни

Кўз тегмасин ёшлигимизга.

Чўғи сўниб қолмасин,қаранг,

Нонлар терган тандиримизга.

+5