СУПРА ВА ЎҚЛОВ

Қисқа метражли мультфильм адабий сценарийси

Боғ. Енгил шабада куйида текис билакдай қалин тол новдалари рақс тушгандай тебранади. Қўлида арра билан хиргойиланганча уста чиқиб келади.
Уста. Шабада эсар майин,
Лўппичаю лўппича.
Қай бирини кесайин,
Лўппичаю лўппича.
Йўғон новда овози. Ҳей, уста, мени танла.
Уста йўғон новдани ушлаб кўради.
Уста. Сеними?
Йўғон новда овози. Ҳа, мени.
Уста. Текис экансану... лекин йўқ, сени танлолмайман.

Зулм ва номус

“Нодон, юмшоқ гапирсанг ўзидан кетади!.. — Саккиз овулни ўз ичига олган Чимсаройнинг хожаси Саттор элбегининг хаёлидан эртаси куни ҳам йигит кетмасди. – Лекин нега у бундай умидсизликка чўмди экан? Дарди нима эди.., бояқиш?”
Ҳаммасини яна бир-бир эслади.
Аввалига хизматчи келиб ўртачимлик биттаси элбеги билан учраштиришларини талаб қилаётганини айтди. “Тусига қарасингиз, тиланчи дейсиз, димоғи эса баланд қурмағурнинг”, — деди хизматчи ғазабланаётганини яширмай.

Ҳаёлимда асраганим

Фарҳод Ширинни ҳеч кутилмаганда қадрдон боғда учратди. Ёнида ширингина қизалоқ. Шунда мўъжиза рўй берди: бир лаҳзада қалбининг тубига кўмиб ташлаган сирлари хаёлида жонланди, хотиралар кўз олдидан кино тасмасидек ўта бошлади.
...Улар бир-бирини университет ётоқхонасида топишди. Топганда ҳам бу учрашувдан роппа-роса икки йил ўтгандан кейингина топишди. Ўшанда баҳор эди. Ҳар томон яшилликка бурканган, ётоқхона ҳовлисида турфа гуллар очилиб, атроф ўзгача бир гўзал қиёфага кирган. Йигит-қизлар қалбида нафис туйғулар ўзини намоён эта бошлаган кунларнинг бири. Улар бир муддат ётоқхона олдидаги ўриндиқда ўтириб суҳбатлашишди.
  • Яндекс.Метрика