КЕЧИККАН СЕВГИ

Ёрқиной синфга йиғлаб кирди. Ғала-ғовур қилаётган ўттиз чоғли саккизинчи синф ўқувчилари бирдан жимиб қолди. Ёрқиной ўтира солиб парта устига ёйилган китоб-дафтарига юзини босганча йиғидан қизарган кўзларини ҳаммадан беркитди.
Бироз ўтиб хонага ўқитувчимиз кириб келди. Унинг ҳам важоҳати ўзгарган, эшикни шаҳд билан ёпишидан недир кўнгилсизлик содир булгани сезилиб турарди.
Ёрқиной билан ўқитувчимиз ҳалигина директор ўринбосарининг хонасига кириб кетишган, узунқулоқ гапларга қараганда, Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш учун чақиртирилган эдилар. Албатта, Ёрқинойни чақиришлари тайин эди — қадди расо, чеҳраси гўзал, майин-мулойим, ёқимли овоз соҳибаси Ёрқинойсиз бизнинг лицейда бирон-бир тадбир ўтмасди.

Нимани ёритиш ёки ўқиш керак?

Интернет оламида муҳим ижтимоий-сиёсий мавзуларни ёритадиган кўплаб журналист ва блогерларни ўқиб бораман. Жасоратлари ва фидойиликлари таҳсинга лойиқ. Улар бугун катта кучга ва аудиторияга эга бўлиб боряпти. Ўз сўзи бор оммавий ахборот воситалари ва алоҳида муаллифларнинг каналлари ижтимоий ҳаётимизда жуда катта ўринни забт этган ва шундай бўлиши ҳам керак. Бироқ бошқаларга билим ва маърифат тарқатишни мақсад қилган сайтлар ва каналларнинг аҳамиятини улардан кам санамайман. 

Отанинг орзуси

Тим Маклин (Канада)
Орзулар ушалмаслиги мумкин аммо улар бизга фақат яхшилик келтиради.

Ўшанда у ўн беш ёшда эди. Чарли Перкинс истирохат боғидаги ўриндиқлардан бирида ўтирганида шамол унинг олдига аллақандай суратни учириб келди. Чарли суратни қўлига олиб унга қаради ва ундаги ажойиб манзарани кўрди. Тасвир оқ-қора бўлса хам анча тиниқ бўлиб, суратда орол тасвирланганди. Беихтиёр ана шу оролга боргиси келиб кетди. Унда ғалати бир туйғу пайдо бўлди. Бу туйғу ОРЗУ эди. Ўша оролга бориш орзуси.

Бек Али



ОТАМНИНГ МАКТАБДА ИШИ БОР ЭДИ

Ўша йил жудаям ёмғирли келди,
Томчи ўтди кулбаларнинг томидан.
Юпунлигу намгарчиликлар
Ўтиб кетди одамларнинг жонидан.
Қўшни чол нолиди, ҳамда сўкиниб
Қуюқ булутларга тикилаверди.
Овулдишларимнинг умид гуллари
Шилта жўякларга эгилаверди.
Деҳқонлар нолиди — ғирт бекор эди,
Отам шукр қилди, ғамгин ўйларга
Вақт топа олмади недир суйларга,
Отамнинг мактабда иши бор эди.

Қасос

Мен хотинимни севмайман! Отам шунчаки номардлик қилди: сўнгги нафасида «Шарифага уйланмасанг рози эмасман», деди. Тўғри, бояқиш ёмон қиз эмас, уйни чиннидек ораста тутади, бир кунда ўн марталаб соч тарашга ҳам эринмайди. Аммо менга бу қорамағиз қизнинг кўзлари ёқмас эди. Унинг қорачиқлари қандайдир ялтираб кўринади кишига. Айниқса, бирор баҳонаи сабаб ғижиллашиб қолганимизда шундай қарардики, бу ўткир ва сирли нигоҳга дош беролмасдан, нафасимни ичимга ютардим. Лекин марҳум отамнинг ҳукми боис шу аёл билан бир ёстиққа бош қўйишга мажбур эдим мен.
  • Яндекс.Метрика