ИККИНЧИ ИМКОН

Аёл тортманинг энг тагида - унутилиб кетган суратни қўлига олди. Эркак унга жиддий қараб турарди. Гўё муҳаббатимиз ўткинчи эдими, деб сўраётгандек. Аёл сурат юзасини силадию, тезкорлик билан қайтиб жойига қўйди.
“Унутишим керак”, пичирлади ўзига ўзи. Бироқ унутиш учун нима қилиш кераклигини билмасди. Унинг ўрнини кимдир боса олиши мумкинмикин? Кимдир... умуман бегона инсон. Қаердан излаш мумкин бу нотаниш одамни? Аёл ёстиғи тагидан қўл телефонини олди. Тармоққа уланди ва онлайн фойдаланувчиларни кузатди. Бор иродасини жамлаб кимгадир хат ёза бошлайди.

УЧАР КЕТМОН

Қисқа метражли адабий мультфильм сценарийси

БИРИНЧИ ЭПИЗОД.
Қишлоқ. Баҳорнинг иссиқ кунлари. Икки ёқлама уй қурилган ҳовли. Тонг маҳали. Супа, ишком, беданақовоқлар кабилардан шарқона нафас уфуриб турибди. Бу уйда ҳақиқий табиат жонкуярлари яшаши аён.
Ўн икки ёшлар чамасидаги Нортой Эркин Воҳидовнинг китобини ўқиганча уйдан чиқиб чапдаги яширин хонасига киради. Ортидан чиққан Ўктам мато дўпписини кийиб уни излайди. Кўчага қарайди.
  • Яндекс.Метрика