Сайдахмадова Фарангиз



Она тилим

Она тилим – жону жаҳоним, 
Ўзинг  ғурур?  ўзинг орсан. 
Ўзига бек ўзбек учун, 
Фахрдирсан, ифтихорсан. 

Сен борсанки, тирик миллат, 
Ўзлигини англар миллат. 
Ўз тилини йўқоса гар, 
Ўтмишларда қолар фақат. 

Она тилим бешигимдан, 
Қон,  жонимдан ўзинг борсан. 
Навоийнинг ғазалларин, 
Безаб турган ифтихорсан.

*** *** ***

Ўзбекистон байроғи
    
Яшил, мовий, қизил йўл, оппоқ, 
Ўн иккита юлдуз иттифоқ. 
Элкадоши – ойнинг бағрида, 
Мангу ёнар нурлари порлоқ. 

Яшил, мовий, қизил йўл, оппоқ, 
Ҳилпирайди фахримиз байроқ. 
Ғуруридир миллатимизнинг, 
Чунки юртнинг иқболи порлоқ. 

*** *** ***
Онамга
           
Дунёда ҳар одам онага атаб, 
Шеър ёзиб кўради ҳеч бўлмаса бир. 
Мен онамга таъриф бераман десам, 
Ҳаёлимга келмас бир сўз, бир сатр. 

Кўнглимда ботлари тарқоқ, аралаш, 
Ҳаммаси бўғзимда тиқилар -  тугун. 
Тугундан отилиб чиқолса қуёш, 
Энг машҳур шеър бўлар албатта бир кун. 

*** *** ***

Мактаб
  
Мактабга борамиз биз, 
Ўқигани – ўсгани. 
Бағри кенг,  ҳаммага тенг, 
Мактаб билим маскани. 

Илмимиз зеҳнимизнинг, 
Мисоли олмос тани. 
Чунча бойликлар берган, 
Мактаб билим маскани. 

*** *** ***

Синглим    

Бир шўхгина синглим бор, 
Ухлаганда беозор. 
Уйқудан турганида, 
Уйимиз бўлар бозор. 

Қилиқлари бир ширин, 
Яширмайди уй сирин. 
Уйга меҳмон келганда, 
Кўрсатар бирин – бирин. 

*** *** ***

8-март

Бугун байрам ҳамма жам, 
Бўлдик биз шод-у хуррам. 
Табрикладик онамни, 
Меҳрибон ягонамни. 

Хурсанд бўлдилар онам, 
Қувончлари бир олам. 
Тилагим ҳамма она, 
Бахтда бўлсин доимо. 

*** *** ***

Янги йил

Эрта тонгда уйғондим, 
Хонам тўла қувонч бор. 
Ташқари бундан аъло, 
Қуёш зарин оппоқ қор. 

Гўё табиат билан, 
Завқимиз уйғун эди. 
Қалбимиз орзубахш бир, 
Қувончга тўйин эди. 

Бу кун шундай сеҳрли, 
Ҳамма тозадил,  асил. 
Она сахий табиат,
Совға қилди янги йил.
  • Яндекс.Метрика