Чақалоқ

Ҳатто муҳтожларга ёрдам кўрсатиш жамиятидан нафақа олиб келган олижаноб хоним ҳам болани нега бунчалик кўпайтираётганимизни сўради. Ўша куни хотинимнинг кайфияти ёмон эди. «Пулимиз бўлганида кечқурунлари кинога борардик, бўлмагандан кейин нима қиламиз, тўғри тўшакка йўл оламиз, ана шундай қилиб бола туғилаверади-да», дея бор ҳақиқатни айтди-қўйди. Бундай шартакиликдан ранжиган хоним узр сўраб қайтиб кетди. Хотинимга тўғри сўз ҳам ўз ўрнида эътиборли эканини, бировга зарда қилишдан олдин ким билан гаплашаётганини ҳисобга олиш зарурлигини айтиб бироз койиган бўлдим.
Турмуш ташвишларидан йироқ, ёш ва буйдоқ юрган кезларимда Рим ҳаётига оид газетларни кўп ўқирдим. Бу рўзномаларда инсонларнинг ҳаётида юз берган жамики бахтсиз ҳодисалар: ўғирлик, қотиллик, ўз жонига қасд қилиш, майда безориликлар... тўғрисида ёзишарди. Ўша кезларда бундай кўргуликлар бир кун менинг ҳам бошимга тушади, деб сира ўйламаган эдим.

  • Яндекс.Метрика