Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Июнь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Жаҳонгир Мирзо



Она

Қалбимда умидлар байрами бугун,
Бугун орзуларим қилар тантана.
Мени дуо қилинг сиз узун-узун,
Бир куни мен шоир бўламан она!

Манзилим равондир ҳаёт йўлида,
Онажон !эзгулик йўлин тутаман.
Номардларга ишим тушсада агар,
Она! Яратгандан нажот кутаман.
  
Қўлингиздай қадоқ менинг юрагим,
Сиз бахтим тиларсиз шоир бўл ўғлим.
Бир куни ижобат бўлар орзунгиз,
Дуоингиз билан ёришар кўнглим.

Юрагимда ҳамон ўгитларингиз ,
-Димоғи ер, қадри осмон бўл ўғлим.
Мени ҳам Халқни ҳам рози қилгин сен ,
Аввало, шоирмас инсон бўл ўғлим!
               
Бир куни етаман бахт манзилига,
Сизга “Суюнчилар” айтиб келаман.
Сиз фақат ...сиз фақат сиз дуо қилинг ,
“Тошкентдан бахт билан қайтиб келаман!!!”

*** *** ***

Юксаламан

Парво қилмас ҳеч ким менинг оҳ-войимга ,
Ачинмангиз боқиб менинг аҳволимга.
Худойимга суяниб мен худойимга,
Юксаламан бир тоғ бўлиб юксаламан

Билмайсизми баҳорда гул хазон бўлмас,
Асл гулнинг қадри ҳам ҳеч арзон бўлмас.
Эзгу истак ушалади армон бўлмас,
Юксаламан бир тоғ бўлиб юксаламан.

Илонсизки,биласизда илон тилин,
Чаёнсизки, биласизда чаён тилин.
Мен инсонман тушунаман инсон дилин.
Юксаламан бир тоғ бўлиб юксаламан.

Авваллари инсон қадрим қилча эди,
Бўй-бастим ҳам жажжигина қирча эди.
Бугун эса тоғ бўламан кўринг энди,
 Юксаламан бир тоғ бўлиб юксаламан.

Орзу қилар кимдир кўкда ой бўлишни ,
Яна кимдир хоҳлайди зўр бой бўлишни.
Мен-чи асло истамайман енгилишни,
Юксаламан бир тоғ бўлиб юксаламан.

Ўйнамайман бу ёлғончи дунё билан,
Ёритаман юрагимни зиё билан.
Олқишлару олтинга тенг дуо билан,
Юксаламан бир тоғ бўлиб юксаламан.

Бу ҳаётда кимдир эрта ёш улғаяр,
Қадр топса ҳар бир азиз бош улғаяр.
Сиз назарга илмаган бир тош улғаяр,
Юксаламан бир тоғ бўлиб юксаламан.

*** *** ***

Қиш манзараси

Қишнинг ярим туни ҳаммаёқ жим-жит...
Одамсиз кўчалар ҳувиллаб ётар.
Қишлоқда сукунат кезиб юради,
Қасоскор бўронлар хандалар отар.

Жин кўчага қорлар тўшаган гилам,
Бу йўлга ҳеч кимса босмаган қадам.
Столим устида ериб етар шам,
Ҳаммаёқ зимистон титрайди танам.

Деразам гурсиллаб очилди бирдан,
Кўксимни портлатиб юборди шамол.
Хонамга ажина кирдимикан деб,
Вужудимни чулғар вахмкор хаёл.

Печкадаги ўтин ўчмоқда секин,
Умри тугаётган одам сингари.
Қоронғу тунлардек қародир гўё,
Қалбимдаги   орзу умид ранглари... 

Шкафдаги тиниқ оппоқ қоғозлар ,
Қора дардлар билан қораланади.
Майда дардлар майда ғам аламлардан,
Дил ўксиниб йиғлар пораланади.

Ёзган шеърларимдан кўнглим тўлмасдан,
Оловга ташлайман уларни йиртиб.
Ҳали қиш кунлари тугамасидан,
Азоблар ютаман баҳорни кутиб.

Ерларга тўшалсин оппоқ гиламлар,
Лекин ,юракларга ёғмасин қорлар.
Дунёда бир умр қиш бўлса ҳамки,
Қалбларда яшасин мангу баҳорлар.

*** *** ***

Ҳаёт мактаби

Дўстлар ҳаёт шундай бир буюк фандир ,
Барчага керакдир уни ўрганмоқ.
Ҳаёт фанларини ўқимаганлар,
Бир умр афсусда яшайди ғамнок.

Ҳаёт мактабида барча фанлар бор ,
Хиёнатдан тортиб то зулмгача.
Кераксиз фанлар ҳам ўтилар бунда,
Яшамоқдан тортиб то ўлмгача.

Ҳаёт мактабида ўқишларим паст,
Шодликдан омаддан баҳоларим “уч “.
Қанча уринмайин қанча чиранмай ,
“Беш” баҳо олишга етмаяпти куч.

Минг бора ўқимай ҳаёт дарсини ,
Барибир юрагим бирозгина мўрт.
Барчаси бу мени ҳаракатимдан,
Орзулар фанидан баҳоларим “тўрт” 

Сахийлик фанидан баҳойим неччи?
Булар сира ҳеч ҳам қилинмайди пеш.
Шукур Оллоҳимга йўлларим ойдин,
Сабр –бардош фанидан баҳоларим “беш”

Ҳаёт мактабида ўқишим яхши,
Барча фандан энди баҳойим аъло.
Муродим топгайдир албат маҳсудин,
Имзо қўйиб берса бўлди Иншооло.

*** *** ***

Баҳорларим

Баҳорларим ,қайдадирсиз баҳорларим,
Қахратонда қалбим мудраб музлаб ўтдим.
Ким тинглагай менинг дилда оҳ-зорларим,
Дардларимни қоғозларга сўзлаб ўтдим.

Баҳорларим ,қайдадирсиз баҳорларим,
Cизсиз умрим гулламади хазон бўлди.
Эссиз менинг ойдан-ойдин орзуларим,
Рўёбини топаолмай армон бўлди.

Баҳорларим ,қайдадирсиз баҳорларим,
Юракдаги умидларим сўниб битди.
Сиз йўқдирсиз менга илҳом бегонадир,
Қаламимнинг сиёхлари қуриб битди.

Баҳорларим ,қайдадирсиз баҳорларим,
Ўтинаман қалбга ҳислар солиб келинг.
Жон-жонимдан ўтди менинг озорларим,
Яна менга шодликларни олиб келинг.

Баҳорларим ,қайдадирсиз баҳорларим,
Келинг энди кўнгилга йўл бошланг энди.
Мени сира тарк этмайин бир умрга,
Келинг менинг юрагимда яшанг энди.

*** *** ***

Ўқ
(Кўксимга санчилди бир кун қизил ўқ)
Ҳалима Худойбердиева.


Йўқ,менинг юрагим бут эмас яро,
 Кўксимни куйдирар илоҳий бир  чўғ.
Қўшиғим  мунглидир нечун бенаво,
Менинг кўкрагимга санчилгандир ўқ.

Изтироблар мени тўйдирди жондан,
Ўтаман бас энди дунё баҳридан.
Оҳ,жоним... оғрийди,оғрийди ёмон...
Кўксимга санчилган ўқлар захридан.

Мен шундай отайин меҳрим ўқини,
Юракдан суғуриб бўлмасин олиб.
Ёндирай қалбларнинг сўнмас чўғини,
Шунда мен ғолибман ,ўқларим ғолиб.

Энди мен ҳам қўлга қуролим олиб ,
Ўқларим отаман тўғри нишонга.
Энди адабиёт аскари бўлиб,
Хизмат қиламан мен Ўзбекистонга!!!

*** *** ***

Борлиғим сеники...

Мени маст айлади орзу парвози,
Мен учун орзуга айланди ҳаёт.
Ҳеч кимса тингламас қалбин овозин,
Жодуларла ,кўзим боғлади ҳаёт.

Нурафшон осмоннинг қоқ ўртасида,
Ой кўрсатди ёрқин олмос юзини.
Атиргуллар хиди маст этиб мени,
Илк бора англадим севги ҳиссини.

Илк мусаффо буюк пок муҳаббатни ,
Уйғотмади менда ҳеч бир гўзал ёр.
Қалбимда уйғотдинг пок муҳаббатни,
Илк бора сен ўзинг эй,Парвардигор.

Бас ,алам чекмайман кўнглимда баҳор,
Қуёшнинг нурлари силар юзимни.
Қалбимни тарк этиб ҳам,қайғу озор,
Мен озод англадим илк бор ўзимни...

Кўнглимда туйғулар очилар қийғос ,
Бахтнинг шамоллари бунчалар майин.
Юракда қайнайди орзу –эҳтирос,
Ҳаёт жуда гўзал яшаган сайин...

Меҳрим оқар шаффоф сувлардек зилол,
Мудом эзгуликка ошнодир қалбим.
Туйғуларим покдир барчаси ҳалол,
Шеърларим сеники ,онажон Халқим.

Ҳаётдан шод эрур беҳад юрагим,
Ортда қолган йиллар орзуми армон.
  Жоним ол,сеники бўлса керагим,
Борлиғим сеники,эй,Ўзбекистон!!!

*** *** ***

Тақдирга тан берма 

Гулдек яйраб ,яшагин бу оламда,
Дардлардан эзилиб сўниб яшама.
Юрагинг ўкситма,ўкситма ғамда,
Тақдирга тан бериб кўниб яшама.

Қанот ёзгин кўкларга парвоз этгин,
Интилгин ,толмагин,муродга етгин.
Умидинг сўнса ҳам енгилма лекин,
Тақдирга тан бериб кўниб яшама.

Дилда ғуборларинг ўлдириб яша ,
Қалбингни иймонга тўлдириб яша.
Тақдирга тан бериб енгилма асло,
Тақдирни ўзингга кўндириб яша.

Орзуларим армон бўлди тақдир деб,
Қисматимни оғир қилди тақдир деб.
Асалу,болимни қилди тахир деб,
Тақдирга тан бериб кўниб яшама.

Сўлсанг агар сўлиб кетаверасан,
Ўлсанг агар ўлиб кетаверасан.
Кўнсанг агар кўниб кетаверасан,
Тақдирга тан бериб кўниб яшама.

*** *** ***

Соғинмайсизми?

Сизни кўрсам агар кўзим қувнайди,
Наҳот,мени кўриб севинмайсизми?
Соғинаман сизни ,соғинаман мен,
Айтинг,мени сира соғинмайсизми?

Соғинч азобида қоврилар жоним,
Ҳижронларда куйиб қоврилмайсизми?
Шу сизга айтажак битта саволим:
Айтинг, мени сира соғинмайсизми?

Туну-кун бедорман хаёлим сизда,
Мен ҳақимда бир бор ўйламайсизми?
Хазонлар фаслида тўкилган кўзда,
Айтинг, мени сира соғинмайсизми?

Мадҳ этаман ,сизни куйлайман сизни,
Мен ҳақимда  қўшиқ куйламайсизми?
Дардларни унутиб аъшорлар битиб,
Айтинг,мени сира соғинмайсизми?

Висол онларини тортиқ этиб ёр,
Ширин дийдор билан сийламайсизми?
Сизни қалбим қўмсаб соғинган сари,
Сиз-чи,мени бир бор соғинмайсизми?

*** *** ***

Мажнунтол

Тиниқ заррин ой шуъласида,
Ўргамчаклар тўрлар тўқийди.
Қамишзорлар кўланкасида,
Қурбақалар шеърлар ўқийди.

Тинчлик куйин баралла чалиб,
Чигирткалар куйлар шўх-шодон.
Ялпизларга эртаклар айтган ,
Анҳордаги сувлар суҳандон.

Дўст-у,сирдош кутар тун бўйи,
Сувга боқиб қадди эгик дол.
Тонгда менга айланиб қолар ,
Юрагимдек маъюс мажнунтол...

*** *** ***

Ёлғон

Мени ўлдиролмас, на орзу армон,
Ўлдираолмайди изтироб ғамлар.
Юрагим парчалаб бағрим этиб қон,
Мени ўлдиради ноҳақ одамлар.

Мени ўлдиролмас асло ёлғизлик,
Сабрим синдиролмас майда дард, ҳасрат.
Бир кун ўлдириши аниқдир мени ,
Ногоҳдан бошимга ёғилган тухмат.

Ҳар нега чидайман етади сабрим,
Менда дунё қадар чидам,ва тоқат.
Йўқ,бунга мен асло чидайолмайман,
Тамом! Ўлдиради мени хиёнат.

Ноумид шайтондир дегайлар илло,
Умид-ла,яшайман дунёда ҳар он.
Бир кун ўлдириши аниқдир мени ,
Пашшадан фил бўлиб ,ясалган ёлғон. 

*** *** ***

Болалик

Бугун келар эртага қайтиб келади баҳор,
Шўҳ-шаън қўшиқларини айтиб келади баҳор.
Ҳаётимга шодликлар бахтлар беради баҳор,
Беғубор, болалигим қайтиб келмайди ҳайхот,
Бахтиёр ,болалигим қайтиб бермайди ҳаёт.

Шоир бўлиб улғайдим ён берида бувимнинг ,
Ҳар бир ёзган шеърларим жон-дилида бувимнинг.
Менинг болалигим бор тандирида бувимнинг,
Беғубор, болалигим қайтиб келмайди ҳайхот,
Бахтиёр ,болалигим қайтиб бермайди ҳаёт.

Авваллари ўт,олов ,чўғ эди-да юрагим ,
Ғам нелигин ,билмасди шўх эди-да юрагим.
Тоғларни талқон қилган  полвон билакларим-а,
Ҳаёт синовларида ерлар ўпди курагим.
Беғубор, болалигим қайтиб келмайди ҳайхот,
Бахтиёр ,болалигим қайтиб бермайди ҳаёт.

Кечалари супада юлдузларга термулиб ,
Осмоннинг қучоғида ётардим тушлар кўриб.
Болалигим қишлоқда кетаётир югуриб,
Беғубор, болалигим қайтиб келмайди ҳайхот,
Бахтиёр ,болалигим қайтиб бермайди ҳаёт.

Кечагидек дўст бўлиб сигир боқмас чўпон қиз,
Унга ҳам ёқмайман мен,менга ёқмас чўпон қиз.
Гулдайин севгимизга дарз кетдия эҳ, эссиз,
Беғубор, болалигим қайтиб келмайди ҳайхот,
Бахтиёр ,болалигим қайтиб бермайди ҳаёт.