Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Июнь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Фароғат Жаббор



Сен менсиз кетасан ўша жойларга,
Бунда қайғуришлар соғинчлар бекор.
Менчи чарчамайман кетингдан қувиб,
Узун кипригимга тўпланади қор.

Ортингдан бораман тобора совуқ,
Оғушида мени аллалар аёз.
Титраниб яшайман севги фаслида,
Қани бинафшалар очилса қийғос.

Ҳамон қарамайсан билмайсан ҳатто,
Мен сенга эргашиб келганимни ҳам.
Кейин чекинаман бардошим тугаб,
Қорлар эриб қилар кипригимни нам.

Қайтаман ва бунда орзулар бекор
Сен менсиз қоласан ўша жойларда.

*** *** ***

Эҳтимолки бахтдан йироқман,
Эҳтимолки яқинлашди йўл.
Бироқ қачон ишқни тутади,
Манглайимни муштлаётган қўл.

Хазонлашар соғинчлар илкис,
Хижолатда қолдирар сукут.
Оғриқлардан айиргайми вақт-
Юрагимда саволлар юки.

Қайси фасл боғлади бизни,
Бўрон дилда қолдирганми из.
Кўзларимга ким чизди суръат,
Сиришк билан ювилас эссиз.

Илҳақ бўлар юрагим-мактуб,
Йўлингизга умид тўшалан.
Энди соҳта табассумимдан.
Ёрилгуси кўзгу дафъатан.

Сизга элтар йўллар тиканак,
Юрагимга чўғ ёғади чўғ.
Аммо бир кун унитилгуси,
Манзилига етолмаган ўқ.

Эҳтимолки баҳтдан йироқман,
Эҳтимолки яқинлашди йўл.
Бироқ қачон ишқни тутади,
Манглайимни муштлаётган қўл.

*** *** ***

Кечикиш...
Ханузгача тугалмаган сўз
Такрорлайвераман қайта қайтадан
Мағрур нигоҳлару сервиқор кўнгил
Хануз енгилганим ололмайди тан.

Ғурур дакки берар азобланар дил
Севмайди...
(исботлаб қўйди келмасдан)
Тушларимга кириб айтар муҳаббат
-Сен бундай жавобга лойиқ эмассан.
Унутиш...Ханузгача ушалмаган ўй...

*** *** ***

Сени севсам йиқилар осмон,
Қанча кўзни қоплайди андуҳ
Дилинг шаксиз мени истайди
Яширасан...
Умидинг мажруҳ...

Қўй, туйғумни ўйинга дўнма,
Сен ёшликни тарк эт яҳшиси,
Чигаллашган ҳаёлларингни
Қийнамасми айбдорлик ҳисси.

Озорларга кўмильди юрак,
Аммо сендан меҳр сўрамам
Сени севсам келар қиёмат
Сени фақат яҳши кўраман!

*** *** ***

Эркак учун одатий ҳаёт
Аёл гавжум уйда ҳувиллар
Улкан туйғу жонланди гўё
(майда ҳислар қайга қувилар)

Баҳт ким учун қанақа рангда
Кимлар қайси орзуга етди
Қанақадур туйғулар энди
Кўникишга кўмильиб кетди.

Эркак учун одатий хаёт
Аёл сабр учун яралган
Қайси пайтда қанақа куни
Интизорлик қувонч саналган.

Эркак қайдан билсин аёлни
Недан юрагини тиғлайди
Эркак учун одатий хаёт
Аёл жилмайганча еғлайди.

*** *** ***

Боқсам кўзларимга сиғмайди очун
Амр эт, нурафшон йўлларга борай
Роббим-о ишқ билан куйиб кетти дил
Рахминг ёғаётган дўлларга борай...

Бежо ҳаёлларим аралаш-қартиш
Хузурингда топгум хузурларимни
Фақат узун умр ато эт токим
Айтиб улгурайин узрларимни.

Мен гумроҳ қулингман Парвардигоро
Ўтинай,
авфу эт гунохларимни
Боқсам кир кўринмиш кўзимга очун
Хақликка улаштир нигоҳларимни...!

*** *** ***
Кўзларимга ғашлик пардаси тушиб
Боз ишқим ўтида эриб бораман
шоир ёзиб қойган радиф сўз каби
Туннинг алласига кириб бораман.

Ишқим кабутарнинг оёғидаги
мактуб.етолмайди мудом манзилга
тонгсираган қалбим айланиб борар
зулматлар ичида ёнмас қандилга,

«Қант дилим» дердинг-а «қандилим» дердинг
Армонҳона аро ёнолмас бўлдим
Оҳим эркга кетди моҳим қамалга
Кўксимни дуккиллаб тепаётган ким...

Дунёларим ғашлик пардаси аро
Боз ишқим ўтида эриб бораман
Сармаст дилим билан билмадим қачон
Шоир нольасига кириб бораман...

*** *** ***

Ҳаёт сенда гуллайди умр
Ё очилмай сўлар ғунчалар
Касалҳона деган уйингда
Тонг отмоғи қийин бунчалар.

Сустлаб қолди йиғи овози
Оқшом яқин босади мудроқ
Фақат ойнам рўпарасида
Жонлантириш бўлими уйғоқ.

Қандай оғир сени кузатмоқ
Касалҳона-камоматҳона
Кимга соғлик етишмас бироз
Кимга ўгил керак бир дона.

Атроф ҳамма ҳомушсираган
(Ёрилгудек ғўлдирар бошим)
Ҳайқироғин ютди ҳоов аёл
Юрагига тўкилар ёши.

Умр сўрар фарзандга ота
Етсин дейди Худога оҳим
Раҳмим эмаас ваҳмим келяпти
Тузалиб кетишсин илоҳим.

Қуёш чиқса уйга кетаман
Юрагимда қочиш исёни
Қўлла тангрим кетсин ёзимдан
Қамарнинг қоронғи тамони.

Касалҳона дегим келмайди
кулгуларим кетади қонаб
Улаш Ҳақнинг марҳаматини
Шифоҳона,шифобаҳшҳона.

*** *** ***

Эҳтимолки баҳтдан йироқман
Эҳтимолки яқин қолди йўл
Бироқ қачон ишқни тутади
Манглайимга муштлаётган қўл.

Хазонлашар соғинчлар илкис
Хижолатга кўмганда сукут
Оғриқлардан айиргайми вақт
Юрагимда саволлар юки.

Қайси фасл боғлади бизни-
Бўрон дилда қолдирганми из
Кўзларимга ким чизда суръат
(Сиришк билан ювилар эссиз)

Илҳақ бўлар юрагим-мактуб
Йўлингизга умид тўшалган
Энди соҳта табассумимдан
Ёрилгуси кўзгу дафъатан.

Сизга элтар йўллар тиканак
Юрагимга чўғ ёғади чўғ
Аммо бир кун унитилгуси
Манзилига етолмаган ўқ.

Эҳтимолки бахтдан йироқман
Эҳтимолки яқин қолди йўл
Бироқ қачон ишқни тутади
Манглайимни муштлаётган қўл...

*** *** ***

Йўқ,йиғламайман яҳшиси
Фарёдларим бўғзимда ўлсин
Ашким уволини елкага
Истамайман олмасин ҳеч ким.

Бахтга очолмайман қулочим
Қўлларимда улғайган тикан
Токилётган туйғуларимни
Кўзингизга беркитсаммикан.

Юрагимга ўрмалар ҳадик
Гумонлардан безовта бағр-
Тупроқланаверса умидлар
Кўкга қандай етаман аҳир?!

Оппоқ кунларимга ёзасиз
Масум яшаш,эски ақида
Ғашлатади ҳусниҳатингиз
Ёздиғингиз соғинч ҳақида.

Унитилинг-
жабрдан кетай
Имлойингиз ўчсин яҳшиси
Кўзингизда адашсин ҳислар
Тонгларимнинг оқарсин юзи,
Унитилинг?!

*** *** ***

Ўйга ботиб кетди кунларим
Чигаллашган сўқмоқлар аро
Хазон босган боғлар ортида
Умидимни қўллари яро.

Мен синиқиб кетдим ишонган
Тоғларимда кийик ётмади
Сизсиз мезон кечикар бўлиб
Кунлар ботди тонглар отмади.

Келсин дедим боғларимга
Ишқ уйғатмоқчи бўлдим самони
Кузингизда ёниб кетди дил
Баҳтсизликни туйган замони.

Чигаллашиб кетди кунларим-
Ечилмасдек сўқмоқда тугун
Кўзингиздан сачраётган ўт
Дилда ойна синдирар бугун.

Иккимизга қайдадур бирлик
Ва қачондур англамоқ ини
Ай севгилим биз истаган баҳт
Қўлларида ёлғиз Худони.