Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Июнь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Абдураҳмон Мешаян



ЕТИМ ХАҚҚИН ЕГАНЛАРГА

Мудом бўлсин қўлларинг узун,
Оёқларинг кетмасин тойиб.
Кўзларинг хеч бўлмасин маҳзун,
Кундан-кунга кетавер бойиб.

“Феррари” мин, “Ломборджини” мин,
Қасрингга зўр гиламлар тўша.
Хориждан хам илоҳо омин,
Харид айла уй қўша-қўша.

Ёш чоғингда азобланмагин,
Ўзгани юр ўзинг азоблаб.
Фароғатдан юзинг бурмагин,
Денгизларда кел бадан тоблаб.

Пулга тўлдир лиқ жомадонинг,
Хумларингга олтинлар тўлсин.
Қийналмасин ўзингнинг жонинг,
Қийинчилик болангга бўлсин!

Ўғлинг ифлос чиқиб оёғинг,
Қамоқхона томонга чопсин.
Қизинг ўлсин, кўр фарзанд доғин,
Азоб чекиб кўзларин ёпсин!

Шунда балки онг англай олур,
Шоир асли нима демоқчи.
Каззоблар хам ўйланиб қолур,
Етим хаққин бўлса емоқчи.

Ох тўкилсин бор йўқ савлатинг,
Харом луқма бошингга етсин!
Миршаб есин ярим давлатинг,
Қолган ярми табибга кетсин!

Хозирчачи яшайвер яйраб,
Вақтичалик кайф-сафода бўл.
Лаа илаҳа иллаллоҳга лаб-
Очолмасдан ғам-андуҳда ўл!

*** *** ***

МЕН СЕНИ ҲЕЧ СЕВОЛМАСМАН...

Учмасдирман чиройингга,
Қулоқ солмам хиргойингга.
Таклиф қилма саройингга,
Мен сени ҳеч севолмасман!

Қисмат мени огоҳ этган,
Онг хам энди пишиб етган.
Сендан кўнглим қолиб кетган,
Мен сени ҳеч севолмасман!

Бошқа қучоқ очма манга,
Тиллоларинг сочма манга.
Ошиқ эмасдирман санга,
Мен сени ҳеч севолмасман!

Висолингга ташнамасман,
Сенга дўст-у ошнамасман.
Энди ўн беш ёшдамасман,
Мен сени ҳеч севолмасман!

Арзимайсан севмоғимга,
Қадрингнида сезмоғимга.
Саҳроларни кезмоғимга,
Мен сени ҳеч севолмасман!

Сени севган хар кимса хор.
На хушуддир на бахтиёр.
Тинч қўй ўзимда ихтиёр,
Мен сени ҳеч севолмасман!

Ўлсам тўрт ойми кутгайсан?
Идда тутиб қон ютгайсан?
Йўқ ўзгага қўл тутгайсан,
Мен сени ҳеч севолмасман!

Руҳсорингга тўйиб боқиб,
Дарёларда бирга оқиб,
Хирс ўтида ўзни ёқиб,
Мен сени ҳеч севолмасман!

Хиёнаткор қизсан гўё,
То жаннат бор сен безиё.
Аллоҳ лаънатлаган дунё,
Мен сени ҳеч севолмасман!

*** *** ***

ЎН ОЙДАН КЕЙИНГИ “УЧРАШУВ”

Ўн ой бўлмиш сени кўрмаганимга,
Сени кўрган эдим кўз ёшим арта.
Мадор кирар дея холсиз танимга,
Қурбон хайитида охирги марта.

Фаррошлик айлайман ўн йилдан буён,
Гарчи бордир менда олий маълумот.
Кўрган азобларим ўзимга аён,
Ишга олай демас хануз бирор зот.

Менинг кўрмаганим биргина ўлим,
Сиқув кўп тақводан кечмаганимга.
Гарчи хамшираман енгилдир қўлим,
Иш йўқ рўмолимни ечмаганимга.

Ўн тўрт ёшлик ўғлим судраб ароба,
Тонгдан то шом қадар деб фақат “пўшт” “пўшт”
Биз сенга етишдик уйда хароба,
Биз яна учрашдик... бир килограмм гўшт...

*** *** ***

БАҲОИМНИ БЕРГАН ЗОТ.

Эмасдирман харом-хариш мол тўплаган,
Нокасмасман юрагига хасад тўлган.
Гарчи ёвлар бўхтон лойин кўп чаплаган,
Аллоҳ менинг бахоимни бериб бўлган!

Қилмасдирман хар учраган номардга қасд,
Чимдимгина эътибордан эмасман маст.
Эх санаса санабдида бандаси паст,
Аллоҳ менинг бахоимни бериб бўлган!

Хушим йўқдир гап уқмасга ургали дўқ,
Мен нишонман, ўлим менга теккувчи ўқ.
Қулларининг ўлчовидан дард чекким йўқ,
Аллоҳ менинг бахоимни бериб бўлган!

Маним учун жой ажратиб бахт боғидан,
Узоқлатиб мунофиқлик қирғоғидан.
Қутқарганча жоҳилият ботқоғидан,
Аллоҳ маним баҳоимни бериб бўлган!

Кўнгил боғим яшнаб ётур, босмаган наҳс,
Сиғинганим эмас ахир тахтдаги шаҳс.
Қилмасдирман шайтонлар-ла бехуда баҳс,
Аллоҳ менинг баҳоимни бериб бўлган!

*** *** ***

ДЎСТГА ЗОР ҚИЛМА!

Кимдир оч, кимдир тўқ яшаб юрибди,
Насиб этган ошин ошаб юрибди.
Ё, Раб кўнглим хозир бўшаб турибди,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.

Дўсти бор одамни синдирмас қайғу,
Дўсти йўқ одамга, шарбат хам оғу.
Дўсти бор инсонга даркормас кўзгу,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.

Бу содда юракка умидлар экиб,
Маъюс кўзларимдан ёшларим тўкиб.
Ёлвориб сўрайман Сендан тиз чўкиб,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.

Бир кун суянч бўлсин, тўй ва байрамда.
Бир кун юпанч бўлсин, ғам ва мотамда.
Ёруғ тилак тилай ёруғ оламда,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.

Тушунсин отамдек, суйсин онамдек,
Бўлсин ё инимдек ёҳуд оғамдек.
Яхши ният қилдим, яхши одамдек,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.

Содиқ дўст учратмоқ, осонмас тайин,
Денгиз тубидан дур излагандайин
Садоқатли улфат топмоқлик қийин,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.

Дўзах жохилгадир, жаннат оқилга,
Сузган одам борки чиқур сохилга,
То кузатилгунча сўнгги манзилга,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.

*** *** ***

СЕНИНГ БОРЛИГИНГ УЧУН

Ишқсиз ўтган дамим йўқ,
Хушъудан хеч камим йўқ,
Нечун нолий ғамим йўқ,
Сенинг борлигинг учун.

Ғам дарёси қуриган,
Дард хазони чириган,
Кӯнглим музи эриган,
Сенинг борлигинг учун.

Забонимда саловат,
Юрагимда халоват.
Иймоним хам саломат,
Сенинг борлигинг учун.

Гарчи нафс ён жилдимо,
Синовлигин билдимо.
Таваккулим қилдимо,
Сенинг борлигинг учун.

Синдирмади зиндонлар,
Енголмади шайтонлар.
Эголмади султонлар,
Сенинг борлигинг учун.

Гарчи яшаб толибман,
Дилга Ишқинг солибман.
Музаффарман ғолибман,
Сенинг борлигинг учун.

Дил тўла мухаббатга,
Ўз динингга рағбатга.
Умматман Муҳаммад(С.А.В.)га,
Сенинг борлигинг учун.

Кӯкламнинг чироӣини,
Коинотнинг оӣини.
Кӯрдим тоғлар соӣини,
Сенинг борлигинг учун

Сенга келтирмай шерик,
Дардим қилмадим йирик.
Яшаб юрибман тирик,
Сенинг борлигинг учун.