Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Июль 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Ғалаба яқин эди...


Ҳамшира қизнинг кундалиги

Гиёҳвандларни даволайдиган бир шифохона бор. Шахар ташкарисидаги бир мавзе боғига туташиб кетган. У ерда мен қидириб юрган масалага тааллуқли бир ҳамшира борлигини айтишди. Ҳамшира қиз ҳақида кўп гапиришгани учун уни қидириб топдим. Ғамдан кўп йиғлагани эътиборни дарров тортади ва сиз бу киз билан самимий гапиришга уринасиз. Қорачиқлари дил сувидан тиниқ, қовоқларининг адоғида бир томчи илиқ кўз ёш шабнамдай титраб турарди. Ҳайрон қолганим, бу қиз ҳозир йиғлаб юборади, деган ўйим бўлди. У отасининг сўнгги кунларини доим кўз олдига келтирса керак. Шу ерда менинг максадим аён бўлади. Ха, мен гиёхванд оталар, уларнинг оиласи, фарзандлари такдири хакида билишга интилишимни унга айтдим. У ҳаммаси яхшиликка хизмат қилишини билгач суҳбатлашишга рози бўлди. 
-Отамнинг бу  ерга келгандан кейинги ҳолини аён этиш умидида онамга бир хат ёзгандим, дея гап бошлади қиз. -Ҳаммаси қандай кетаётгани фақатгина менга маълум бўлгани учун, холос. Мен бу касалхона шароитига ўрганиб кетдим. Онам аввалги шифохонанг минг марта тузук эди, дея кўп ёзғирса ҳам, ич-ичимдан зил кетиб, бу хоналари соядангина равшанлашадиган тиббий “қамоқхона”ни вақт ўтиб ўз кулбамга айлантирдим. Мен отамни ўлимидан кейин ҳам бу ерда қолишга қарор қилдим. Онамга ёзган ўша хат... -дея у ўрнидан турди ва чап тарафидаги иш столида турган марҳум отаси сурати ортидан конвертни олдии. У столга ўтиргач оғир ҳўрсинди. - Майлими ўқиб берсам-деди қиз ҳат жилдни очиб. Мен ҳа дегандек бошимни қимирлатиб қўйдим. 
-Қадрли онам! Биз ғалабага яқин турибмиз. Бугун уч юзи еттинчи кун. Отам ўз иродасини намойиш этиш йўлида сарбаланд кетаяпти. Врачларнинг илк келганимиздаги каби отамни тез-тез йўқлашлари камайди. Бу яхши аломат. Балки, ўз қизи караяпти, деб уйлашар. Мен биринчи тахминга имон келтираман. Эслайсизми умр йўлимизни. Уйимизда сиз ва отам билан йигирма бир йил яшадим. Бу кунлар мен мактабга кетдим, отам ўз йўриғида ишга кетардилар, сиз уйда бўлдингиз. Сўнгги икки йилни айтмаганда, маҳзун уч чеҳранинг бир-бирига фақатгина намозшом оққан, кечки дастурхон атрофида термилиши ва маиший гаплардан ортмайдиган суҳбатлари билан ўтди-кетди. Отам нимадан сиқиларди биласизми? Сиз уйлайсиз, ўғил туғиб бермаётганимданми, деб. Йук, мен хам шундай уйлаб хато килганман. У сизнинг бунга саломатлигингиз етмаганини билар ва қўлидан келадигани сизни даволашга ҳиссаси ва қурби етмаганидан азоб чекарди. 
У эфтаназия (оғриқсиз воситалар билан ўлимни тезлатиш) ҳақида ёлвориб шифокорлардан сўрарди. Менинг бағрим бу фарёдлардан ёнарди, ақлим шошиб безовталанардим, отамни ҳам, ўзимни ҳам бой бериб борардим.   
Отам гиёҳванд бўлса ҳам кўп телевизор кўрар, қаҳва ичиб тетиклашиш мумкинлигини ва ўзидан бу иш сабаб яхши гаплар чиқишини биларди. Лекин мен унинг эфтаназия ҳақида билишини билмасдим. Демак, чет эл каналларидан билиб олгану бунинг иложи йўқлигини билгач эса, бу ҳақда нима учун билганидан янада азобланарди. Хуллас, отам бу шифихонага келганча оғудан роҳат топгану, энди турли азоблар чекиб, бадал тўлаётгандек эди. 
У хатида менга керакли, деб ўйлаган жойларни ўқиди-да ва қолган  воқеаларни хотирасига таяниб сўзлаб берди. 
-Қандайдир вақтнинг мавҳум соясида, зах куз кунлари, мен кўнгил тўқликка берилганим ҳамоно отамни хуружлар тутар, шундай пайтларда уни олдига киролмасдим. Мен ёш эдим. Врачлар мени ҳам руҳан асрашга бурчли эдилар. Маҳкамланган эшик ортида краватнинг титраган танадан шақирлаши, қақшаган дарддан азоб чекаётган отамнинг ўкиришлари, онамнинг номини тилга олиб ёлворишлари шифохонадаги ҳаммани дилгир қилиб қўйганди. Бош врач отамдака касални ҳеч кўрмаганини таъкидлайди. Унинг пок лавзича, ҳеч бир касал отамдек маънан ва виждонан пок бўлишга интилмаган. Унинг сўзларини кўзимда ёш билан тинглайман. Кабинетдан чиқиб, отамга билдирмай эшик токчасидан умидли қараб уй сураман. 
Йўл узоқ, шаҳар чеккаси бўлишига қарамай, онам ҳар ҳафтада айнан якшанба куни келарди. Бу ишини кўпчилик уни кўришидан изза бўлса керак, деб ўйлайман. Лекин ҳеч ҳам норизо ҳолда кўрмаганман онамни. Айрилиқдаги бу кунларни тақдир иноми ёки синови деб тушунарди. У билмасдики, оғуга тобелик бу инсоннинг ўз умрига қасддан аянчли нуқтаси эканлигини. Бизга умид берган ҳол ва менинг аввалги иш жойимдан бу диспансерга ўтишга мажбур қилган омил ҳам тақдирдан умидвор бўлишимиз эди. Отамнинг хатосини бирга “ювмоқчи” эдик. Афсус...
У ҳикоясининг шу жойида кафтларини юзига босиб, йиғлаб юборди. Мен ҳам ботинан йиғладим. Ёшгина ҳамшира ўртамиздаги столда турган шиша идишдаги сувдан ичди-да, яна кўзини қуёш кўринган деразага тикканча сўзида давом этди:
-Айнан иккинчи қиш куни отамни бой бердик. У ҳамон кечирим сўраб, қулоқларимда яшайди.
-Оғир бўлса ҳам, ўша кунларни - отангизнинг сўнгги онларини гапириб беринг, дейман. Аммо гап оҳангимда буни ўз ихтиёрига бериш нияти ҳам бор эди.
-Мен айнан ўша куни иш юзасидан шаҳарга кетишга мажбур бўлдим. Келганимда эса колидордаги отамнинг хонасидан яна аянчли ўкириклар янграрди. Юракдан сездимки, бу оҳлар аввалгиларига ўхшамасди. Бош врачга ёлвордим. Отамнинг олдига киришни сўраб, у бу сафар жиддий тус олган нигоҳлари ила кескин йўқ, дея мени уришди. Менга зиён етиши мумкинлигини айтди. Бироқ мен у хонага кирдим. Отам икки оёги ва кулидан краватга мажбурликдан боғлаб ташланган, кузлари кизарган, осилган куз халтачалари кукаргандан кукариб кетганди. У мени кургач хунграб йиглай бошлади. “Ахир мени нимага боғлашади, мен хозир тинчланаман, жон кизим мени озод кил, мен хозир ухлаб коламан жон кизим”. Тинмай йиғлайман, хеч ёрдам беролмайман. Ухлаб коламан, деган сўз мени хушёр тортирди ва шу онда хонадан нафратим қўзиб чикиб кетдим. Ха, отам яна қонини оғу билан булғаганди. Мен навбатчи олдига бориб, отамни кўргани ким келганини сўрадим. У хар замонда келиб турадиган отамнинг эски танишини тилга олди. Чап юзига бир тарсаки тортдимда, ўкириб йиғладим. Ўша манфур туфайли отам шу куйга тушганини билмайсанми, дейман. Уша "ит" туфайли, унинг эркаклик нафсини шу ишлар билан кондириш мумкинлигини айтиб, содда отамни енгил кунгилхушликдан шу куйга олиб келган одамни билмасмидинг. У келганда доим мен хам бўлишимни билмасмидинг...
Отам ўзи атгандек, тинчиб, ухлаб колди ва кайтиб турмади. Тана ўша кеча ўз ҳиссасини олган эса-да, руҳни ранжитган. Бундан эрта сахар бош врач огоҳ килди. Унинг қўлидаги пратаколда отамнинг ўлимига тахмин килганимдек, катта дозадаги оғу сабаб бўлган. Хонадан топилган ашёлар номлари эса учта. Шприц, шиша  идишча ва жугутга ўхшаш қўлбола резина тасма. 
Отам шу учун хам бу ерда эди. У ўта гиёхванд эди. Уни йўлдан уришганини айтдим. Бошка гапим йук. У  юзини отасининг расми турган  томонга  бурди.
Мен ундан эски гапларни кўзғаганим ва дилига яна ғам солганим учун узр сўрадим. 
Ҳамшира қиз бино чиқиш остонасида хайрлаша туриб, “Гарчи  умидсиз  ҳикоя тинглаб кетаётган бўлсангизда, бир сафар дадам одатдаги хуружлар азоби ичра қўлимни икки қалтироқ дастлари * билан маҳкам қучиб, кечиргин  қизим, кечиргин, дея тинмай  ингрардилар -  деди. –Мен: кечирганман сизни ота, азобланманг, шу учун хам бу ердаман, кечирганман деганимда, "У... яратган эгам, кечирармикан, ўз жонига оғу ила касд килган бандасини кечирармикан" дея ўз  виждонларини поклаш билан азобланганларида тавба аломатини кўрганман, менинг таскиним шу, деб сўнг хайрлашди.
 
* Қўл-тожикча