Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Июль 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Жонсўз


...-Келдингизми?- қўнғироқ овози бутун танамга роҳат бағишларди.
-Ҳаа...
Ўтирган жойида мамнун бош ирғарди.
-Ишқилиб кетмайдиган бўлибми? - дерди ўрилган сочларининг учини ўйнаганча ерга қараб.
-Ҳар йўлнинг бориши ва қайтиши бўлади, аммо ўзим шу ерда абадийга қолишни хоҳлардим...
У аразлагандек тикиларди.
-Сизни қўйиб юбориш осонмас... 
Мана шундай “дув” этиб қизаришини жуда яхши кўраман-да!.. 
... У мени доим эски мактабимиз, адабиёт хонасида кутарди. Биринчи партада. Устида ўзига жуда ярашган оқ-қаро палто, бошида опаси бир пайтлар тикиб берган, учига кичкина тошча (ёруққа чиқса кўзни оладиган даражада ярқирарди!) қадалган қалпоқчаси бўларди. Йигитларнинг ичига ўт ёққувчи аждаҳомисол икки ўрим сочи бош кийими тагидан йўл излаб, елкаси оша тўлғониб турарди. Шу туриши менга ёқишини биларди-да... 
Стулни суриб ёнига ўтираман. Унинг сархуш қилувчи жаннатий иси димоғимга "гуп" этиб урилади. Жоду кўзларига боқаман. Нигоҳида эса...ўзим, ўзим, ўзим!
Қишлоқнинг бир чеккасидаги теракларнинг шитирлашига қулоқ тутиб ётарканман, майин шаббода унинг нафасини олиб келарди. Беихтиёр ўйлар ёғилиб келарди. Ҳозир нима қиляпти экан-а? Мени ҳам эслаб турибдимикан? Унутиб юбормадимикан? 
-Барно, мени унутиб юбормайсизми? - дедим юраклар безовта ураётган хайрлашув дақиқаларида. 
-Сизни унутиб бўлармиди?! Истасам ҳам қўлимдан келмайди...
 Унинг "қирмизи олма" га айланиши бурнининг икки четидан бошланади. Сўнг ёноқларига шитоб кўчади ва у ерда анча вақт туриб қолади. 
Шунда йигитлигим тутиб, қўлидан маҳкам ушладим. У тез-тез нафас олар, энди бутун талъати қизил тус олганди. 
-Эси йўқ...- деди у ва ҳамон ўзига келмаган, мен эса ҳали қўлини қўйиб юбормагандим. 
-Сизга дадил йигитлар ёқарди шекилли, - жилмайиб қўйдим. 
-Фақат битта дадил йигит ёққан, - Барно ҳамон нигоҳини ердан олмасди. 
-...Сиз ҳам эшитаяпсизми? 
-Нимани? 
-Нимадир эшитиляпти, "дук-дук-дук-дук"... Жуда тез! 
Унинг нафас олиши оғирлашади. 
-Кетишим керак...Қаранг автобусим кетаяпти!
-Сўнгги сўзим… - дейман кайфиятим тушиб. 
-Айтинг?
-Уч сўз айтмоқчиман... 
Қўлимни қўйиб юбориб, ўриндиқдан тезда турди-да ўзини автобусга отди (ваҳоланки, улов ҳали ўрнидан жилмаганди). 
Аммо бироз ўтиб, гуруллаган товуш қулоғимга чалинди. Унинг ойнадан қараб турганини кўрдим. Пичирлаб бир нима деди. 

***

Бугун жуда қаттиқ оғриб қолдим. Иссиғим кўтарилди. Ҳушимни йўқотдим. 
"... Аввал иссиқ тафт ва меҳрни ҳис қилдим. Сўнг атроф ёришиб, кўзим ўргана бошлади. 
-Ҳайрият, энди хафа бўлмоқчийдим.
У доимгидек Адабиёт хонасида, иккинчи қаторнинг биринчи партасида, чап томонда ўтирарди. Ўнги меники. 
- Баҳонам бор, - куламан мен. 
-Нима? - қизиқсинаб сўрайди. 
-Касалман, - дедим юзимга бағоят ташвиш ифодасини бериб. 
-Биламан, аммо ўтиб кетади. 
-Нега? 
- Чунки, муҳаббат - катта куч! Уни танга сиғдириб юборишнинг ўзи бўлмайди. Агар инсонлар унинг қудратини ҳис этганликларида борми? 
Мен унинг сўзларидан қаноат ҳосил қиламан. Бирдан сўраб қолади: 
- Тақдир яна йўлларимизни қўшармикан-а?
-Албатта. Ҳаётда нималар бўлмайди. Келажакка эса умид билан боқиш керак.
-Ҳа-а, мен эса келажакдан фақат сизни сўраб қоламан... "
...Бугун Барнонинг энг яқин дугонаси менга қўнғироқ қилди. Нималар деганим ёдимда йўқ. Алаҳсирадим шекилли. Аммо бир неча марта "Барно.. Барно, айтайми, истайсизми?" деганимни эслайман. 
... Бир неча кундан сўнг анча ўзимга келиб қолдим. Хаёлимда сувашган хотиралар аро муқаддас сиймо балқиб турарди. Менинг эса ҳаяжондан юзим бўғриқиб кетганди. Чалкаш қадам босганча қишлоғимизнинг сўқмоқ йўлидан шаҳар томон одимлардим. Иложи бўлса, учиб борсам Марғилонга. Аммо муҳаббатдай буюк туйғу ҳам вақт, замон тушунчаларига бўйсунишга мажбур эди. Мен қадам ташлашда давом этаман, вақт эса шафқатсиз аравасини еталашда. 
Бироқ муҳаббат! Муҳаббат бир куни керак бўлса барча тўғонларни бузиб ташлашга,  ҳаёт ўзанини чаппасига буриб юборишга қодир. Бунинг учун қалблар бир-бирига туташ, кўзлар эса доимо бир-бирини интизор излаши керак. 
Ҳар ҳолда бугун "чегаралар"га илк зарбамизни бермоқчи эдик. Бугун учрашамиз! У ота-онасига айтганидай туғилган куни туфайли, китоблар сотиб олиш учун эмас, Мени кўриш учун жуда-жуда узоқлардан келарди!.. 
"... Унинг чеҳраси кўзимни оларди. 
- Кўзларингиз бунча жонсўз? 
- Бу кўзларнинг эгасига шу ёқади-да... – дея нигоҳини ерга қаратди, чаккалари хиёл қизарди. 
- Наҳотки шундай ноёб туҳфа қилсангиз? 
- Совға арзийдиган одамга берилади."
Йўл бўйлаб одимлар эканман, "мен шунга арзийманми?" деб ўйладим. Машинада ҳам. Севги бир-бирига муносиб инсонлар ўртасида бўлади ахир! 
Ётиб қолганимнинг эртасига яна синфдошим қўнгироқ қилди, яқинда Барнонинг туғилган куни, шу муносабат билан шаҳарга келмоқчи. Қўшни қиз бирга бораман, деган экан унамабди. Ёлғиз боргиси келибди, шекилли, деб... 

У автобусдан капалакдай оҳиста, сассиз тушди. "Кимнидир" излаб, атрофга синчков боқди. Автобус юриб кетди ва ортида мен пайдо бўлдим... 
- Барно... 
Тезликда ўгирилди. Юзида ҳаяжон аломатларини пайқадим. 
- Сиз... Бу ерда нима қиляпсиз?.. 
  Барно нега сохталик қиласиз-а? Ахир, шу кўзлар Мени изламадими? Мени деб, нафасингиз ичингизга тушиб кетмадими?! 
- Кетайми? 
- Йўўқ... Уялтирманг! Илтимос... 
Унинг йиғлаб юборгудай аҳволини кўриб индамадим. 
-Туғилган кунингиз билан! - Мен ёнимдан зарҳал қоғозга ўралган совға чиқардим. 
- Нимага бундай қилдиз, мен буни ололмайман.. 
Тўлқинланиб кетгани шундоқ билиниб турарди. Уни устига ҳижолатпазлик ҳам бор эди. 
- Барно,  бу - узоқ тунларда сиз учун атаб ёзган кундалигимдир. Наҳотки, эҳтиромим ва машаққатим сингган битикни рад этсангиз? 
- Аммо мен учун бундан ҳам улуғроқ совға беришингиз ҳам мумкин
У қалбини оча бошлаганини ҳис қилдим-у севиниб кетдим! 
"-Нима берайин, Барно, айтинг! Истайсизми, юрагимни юлиб берайми? Қолган ҳамма умримни йўлингизда нисор этайми? Нима истайсиз?»
- Мен… айтишингизни хоҳлардим... – дея, илк бор кўзларимга дадил тикилди. Кўзларида жуда кўп нарса бор эди, аммо бари исмсиз туйғулар.
 Мен жим қотган эдим. Лабларим гўё бир-бирига чиппа ёпишиб қолганди. 
-Эшитяпсизми? Ниманингдир товуши эшитиляпти... "Дук-дук-дук-дук!"... Жуда тез!"
Унинг кулимсираб турганини кўргач, барча сўзларимни, дилимдаги туғёнларни, ҳижроннинг бешавқат алам-у армонларини, унинг ноз-у фироқларини бир жойга йиғдим ва...унутдим! Дилимнинг энг тубидан эса  мана булар қайнаб чиқди:
-Барно, мен сизни...