Оғриқ (ҳикоя)

(Танлов учун тақдим этилмоқда)
Баҳорнинг майин шабадаси эсиб турибди. Ўт-ўланларнинг ифори киши қалбини ажиб ҳислар билан орзиқтиради. Ҳар жой, ҳар жойда баланд-пастқам қурилган уйлар қишлоққа ўзгача файз беради. Одамлар уйлари олдида чумолига ўхшаб ғимирлагани, ғимирлаган. Кимдир дарахтларнинг тагини юмшатяпти, кимдир мол-ҳолига ўт ўряпти, яна биров тутунини осмонга ўрлатиб тандирга ўт ёқяпти.
Қишлоқ ўртароғидаги тепаликда кунчиқарга қараб қурилган уй олдида бетон ҳовуз, унинг ёнида икки туп қайрағоч кўкка бўй чўзиб турибди. Ўша уйда саксонни қоралаб қолган Исмоил бобо шифтга қараб ўй суриб ётибди.
Бобой кетмон кўтаришга ярамай қолгунча сувчи бўлиб ишлаган.