Мен англаган “кашфиёт”


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Март ойи карантин бошланиши билан қишлоғимга келгандим. Роса ишлар йиғилиб қолган экан. Томорқани ағдардим, ариқ қазиб, сув уриб кетмасин учун уватларни кўтардим, жўяк олиб, экин-тикинларни экдим, молларга емиш учун беда экдим. Каттагина узум боғимиз бор, айтгандимми? Қишда ерга кўмилган токларни очдим, айри қоқиб, новдаларни кўтардим, ҳосили йўқ узум баргларни юлиб — хом нарт қилдим... 

Петраркага мактуб (ҳикоя)


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Муаллиф: Юрий Яковлев
Рус тилидан Ирода Холбекова  таржимаси


1
Агар буюк италян шоири Франческо Петрарка ҳаёт бўлганида мен унга хат ёзган бўлардим, чунки бу ёруғ дунёда фақатгина у тушунган бўларди мени. Петрарка устимдан кулмас ва бошимдан ўтганини элга достон қилмасди. Петрарка мени тушунган бўлар, у билан Рим шаҳридаги анжуманда кизил чиғаноқ ва лавр гулчамбари тақмасакда, балки у билан дўст тутинардик. Бошимда берет, эгнимда эса  сув ўтмайдиган матодан тикилган куртка бор. 
Мен ҳеч қачон Петрарка билан таниш бўлмаганман, чунки у биздан 600 йил олдин яшаб ўтган. (Биз бу ҳақда тарих дарсида билиб олган эдик). Аммо у гўзал Лаурани қандай учратганини тасаввур қила оламан. Шу ҳақда ўйласам, мен ҳам Авиньон шаҳридаги авлиё Клара черковида пайдо бўламан, устуннинг соясида туриб, атрофни бутун борлиғим билан кузатаман. 
Шамлар чирсиллаб ёнади ва оғир қўнғироқлар гумбурлайди. Ўша вақтда Петрарка шамларнинг ёруғида Лаурани кўради. Ҳали Петрарка унинг исмини ҳам билмас, лекин уни кўрган заҳотиёқ барча нарса – шамлар, қўнғироқлар, мармар даҳмалар кўз олдидан ғойиб бўлади, фақатгина унинг ориқ ва оқарган чеҳраси Петрарканинг кўз ўнгида гавдаланарди.

Деолидаги тунги поезд (ҳикоя)


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Муаллиф: Раскин Бонд, Ҳиндистон
Инглиз тилидан Шоҳрух Усмонов таржимаси

Коллеждалигимда ёзги таътилни Деҳрада, бувимникида ўтказишга одатланган эдим. Доимо майнинг бошларида йўлга тушиб, июльда ортимга қайтардим. Деоли Деҳрадан ўттиз чақирим нарида жойлашган кичикроқ бекат бўлиб, Ҳимолай этакларининг жанубидаги қалин чангалзорлар бошланишини белгилаб берарди.
Поезд Деолига саҳар бешларда - станция электр чироқлари-ю мойли лампаларнинг хира нурларига чўмган, тонгги ғира-шира рўшноликда темирйўл бўйлаб ястанган чангалзорларни киши кўзи базўр илғаши мумкин бўлган паллада кириб борарди. Бу ер  бор-йўғи битта платформа - станция бошлиғининг идораси ва кутиш хонасидан иборат эди. Станцияда чой сотиладиган пештахта, мева растаси ва дайди итларидан бошқа тасвирлагулик ҳеч вақо йўқ эди, боиси поезд бу ерга бир мартагина, ўрмонзорга кириб кетишдан илгари, нари борса, ўн дақиқага тўхтарди, холос.

Менинг ҳикоям (ҳикоя)


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

«Фалон менинг боламмас!» деганди дадам ўшанда. На онамга, на дадамга ўхшайдиган мен ўша кез бу яхши сўз эмаслигини яхшигина ҳис қилгандим. Биз фарзандларнинг орзуимиз ўхшаш эди - тинч, хотиржамлик ҳукм сураётган оила. Қозонимизда фақат сабзавот шўрва қайнаса ҳам, ҳар куни ширинлик ея олмасак ҳам ота-онамиз бир-бирини эъзозлашини хоҳлардик. Мендан кейин туғилган синглим ва кичкина укам балки булар ҳақида тафаккур қила оладиган даражада катта бўлмаган бўлиши мумкиндир, лекин улар жанжал овози келиши билан чинқириб йиғлай бошлашарди.
  • Яндекс.Метрика