Денгиз бўйида


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Муаллиф: Андрей Тимофеев
Рус тилидан Азизбек Норов таржимаси

Қримга тўйдан кейинги саёҳатга келган ёш жуфтлик Севастополдан Ялтага олиб борадиган улов кутишарди, у ерда улар икки ҳафта дам олишни режалаштиришган эди. Ёшлар бор-йўғи олти ойдан бери таниш бўлиб, ҳаётига кириб келган янги ўзгаришларга ҳали унчалик даражада кўникишмаган, ҳар бир эрка интилиш эса уларга кўп нарсаларни ҳадя этарди. Тиниқ ва очиқ ҳавода худди ёрқин фотосуратдагидек вокзалнинг баҳайбат биноси, ноодатий сершох жануб дарахтлари кўзга ташланди. 
Оля охирги кунларда ниҳоятда кўтаринки кайфиятда эди. Унинг ўйлашича,  тўйдан кейинги ҳаёт умуман бошқача бўлиши керак эди,  тасаввурида бу ҳаёт фақат завқу шавқдан иборат, аммо шу билан бирга ўта муҳим ва қатъиятли эди. Кичкина болаларни кўрганда меҳри қўзғар, у ҳар бир бола қиёфасида Максимни кўраётгандек бўлар, гўёки ўзи ҳам ёш болага айланиб қолгандек эди.

Зулмат ва зиё


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

...Ичкаридаги зулмат ташқарига ёпирилгандай эди гўё. Заминнинг кўзи сўқир бўлди – теварак-атроф зим-зиё...
- Ичкаридаги зулмат ташқарига ёпирилгани йўқ... Ташқаридаги тун. У ўзининг зулматдай қора ридосини эгнига илиб хизмат бурчини ўтагани отланди.
- Зулмат билан туннинг нима фарқи бор?
- Янглишасан... Тун озод, ҳур. У ўз хизмат вақтида бутун оламга ҳукмронлик қилади. Ўз измига бўйсундиради. Келади-кетади. Ичкаридаги зулмат эса мана бу совуқ деворлар, зах хилват бурчаклар, ҳиссиз темир панжаралар асири, улар қўлидаги банди, холос. Қизиғи, у менинг ҳам асирим. Мен эса унинг...
  • Яндекс.Метрика