Йўқолган юрак…


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Ҳар  гал  қуёш  ўз  ёстиғидан  бошини  кўтарганда телба ўйлар мени  қаршилайди. Яна  жисмимда  алдов  товуши  жаранглайди. Ақлим  билмайди, сезмайди, илғамайди. Жисмим ортидан  жимгина  эргашаверади,  эргашаверади. Мен  тонг  саҳнасида  дайди  ўйлар  оғушида  уйғонаман. Шамол  эринмайди. Жисмим  марвариди “ РУҲ”имни   ҳар тонгда  сарсон  қилиб ,тунгача  алланимани  қидиртиради. Баъзан  оҳиста  шивирлашидан  зўрға  эшитиб  қоламан:  юрагим  қаердасан ?!.
Улар бир  бўлиб  юрагимни  излашади. Қизиқ  бу  ҳам  менинг  мулким  ва қисмим  эканлигини  кейин англайман. Тонгда  бошланган  сарсонлигим майса  устида  қалтирабгина турган  ШАБНАМ га  мурожаатдан  бошланади. У субҳи  тонг  қуёш  юзини  кўрсада , телба  саволларимга  мук  тушганча  қалқиб  туради.  Сабрсизланиб ундан  юрагимни  сўрайман. У  жим… гапиришга  ҳам  ожиз  бўлиб  қаршимда  гуноҳкордек  туради.
  • Яндекс.Метрика