Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Август 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Йўқолган юрак…


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Ҳар  гал  қуёш  ўз  ёстиғидан  бошини  кўтарганда телба ўйлар мени  қаршилайди. Яна  жисмимда  алдов  товуши  жаранглайди. Ақлим  билмайди, сезмайди, илғамайди. Жисмим ортидан  жимгина  эргашаверади,  эргашаверади. Мен  тонг  саҳнасида  дайди  ўйлар  оғушида  уйғонаман. Шамол  эринмайди. Жисмим  марвариди “ РУҲ”имни   ҳар тонгда  сарсон  қилиб ,тунгача  алланимани  қидиртиради. Баъзан  оҳиста  шивирлашидан  зўрға  эшитиб  қоламан:  юрагим  қаердасан ?!.
Улар бир  бўлиб  юрагимни  излашади. Қизиқ  бу  ҳам  менинг  мулким  ва қисмим  эканлигини  кейин англайман. Тонгда  бошланган  сарсонлигим майса  устида  қалтирабгина турган  ШАБНАМ га  мурожаатдан  бошланади. У субҳи  тонг  қуёш  юзини  кўрсада , телба  саволларимга  мук  тушганча  қалқиб  туради.  Сабрсизланиб ундан  юрагимни  сўрайман. У  жим… гапиришга  ҳам  ожиз  бўлиб  қаршимда  гуноҳкордек  туради.
РУҲИМ бу  ҳолатдан  титрайди. Саволига  жавоб ололмасдан тўзон бўлиб кезади. Қуёш  тиғида  қовжираганча , гулнинг  телба  ошиғи  КАПАЛАК ка  дардини  айтади.  У  узун  , чиройли  қанотлари  билан  мени  бир  муддат  маҳлиё  этадида, сўнг  алданган  жисмимни  забонсиз  титратиб  учадида кетади.  Бир  муддат  кўзим хотиротини  маҳв  этган  гўзаллик  салтанати  ўрнини яна  сарсонлик  эгаллайди. Осмон  дардимга  менчалик  куёлмасада,ўз  ҳамдардлигини  билдириб бағрини  қизил  қонга  бўяйди. ШАМОЛ саргашталигимдан   фойдаланади. Мени  алдашга  тушади. Гўёким “ осмон  гардишида  юрагим яширинганмиш”. Бу  ёлғонларга  ишонаман! ШАМОЛ этагимдан  ушлайдида, осмон  бағрига  мени  бошлайди. Жисмим  шамол оғушида эрк  қушидек ўзлигини  унута ёзади.
Бирдан  жисмим  ҳушёр  тортади. Ихтиёрсиз  тўхтайман. ШАМОЛ  аҳволимни  кўриб, қиқирлаб  куладида яна ўз  йўлида  давом  этади. Мен  жисмим  оғриган  тарафга  йўл  оламан. Олма  дарахти  остидаги ўриндиққа жимгина  мук  тушаман. Бу ўриндиққа  нимадир  мени  ушлаб  туради. Кейин ақлим  бирдан  ёрқинлашади.  ЖИСМИМ ўз  муродига  етади. У ЮРАГИМ ни топади. Ақлим телба  ўйларимга  айбдорлигини  билиб, бошини  қуйи  солади. У юрагимни  олма  дарахти  остига  кўмганлигини тан олади. Шунда  ЮРАГИМ оҳиста ва хаста  оҳангда инграйди: “Онажонимни…унинг мен учун урадиган меҳрли юрагини соғиндим!У уйғонсин”. Жисмим  бир  қалқиб  тушади. Энди  ўғриқ  юракка ҳам жисмимга  ҳам  ўз  ҳукмини  ўтказолмайди.  Ақлим  соғинч  ва  йиғидан безади, сўнг  яна  мени  тарк  этади. Жисмим ҳам  юракдан  узоқлашади. Бу  тун  энди  меҳрли қалбни   изламайди. Юрагимни яратган  ЮРАК ни  топиб  беролмаган  хаста  ЖИСМим бу  тун  бўзлайди.
 Яна  тонг  саҳнасида  қуёш  ўз  чиқишини  қилгандан  сўнг  ЖИСМим  ўз  телбаликлари  билан  уйғонади. Яна  сарсон  ўйлар  орқасидан  эргашиб йўқолган  юрагимни излайди. ЮРАГИМ эса  ҳамон  соғинч  ва оғриқдан  инграйди…



Бир қадам… (ҳикоя)

Чақалоқ инграб туғуларкан ота –онанинг қувончи оламни тутади. Унинг ўсиб –улғайиши илк айтган сўзи, илк босган қадами атрофдагиларга олам-олам қувонч олиб келади. Ушбу жажжи оёқчаларнинг ер устида зўрға титраб юриши онанинг маржон кўзларига ёш қуяди…
Шиддатли ҳаётнинг ўнқир –чўнқир кўчаларидан гоҳо елиб, гоҳо ҳаётнинг турфа ташвишларига қўниб яшаётган одамларни жим кузатиб турмоқ сабр дейсизми ,қаноат дейсизми ёки лоқайдлик буларнинг бари унда бор эди. Ҳиссиз бир тана гўзал ҳаётга аралашмай,буларни ҳис қилмай ҳаёт кечирарди. Уни шундай ҳаёт кечиришига атрофдагилар сабабчи эмас эдилар, балким унинг ўзи ва ўз иродасининг кучсизлигидадир?! Шаҳар бўйлаб чопиб кетаётган одамлар оқимини кузатаркан , унинг юрагида яна бир янги оғриқ турганлигини ҳис қилади, гўёким унинг бир қат юрак пўсти шилингандек буларди. Бир вақтлар у ҳам шу одамлар сафида эди …аммо ҳаёт ҳар онида кутилмаган синовлар тайёрлаб тураркан!
Қуёш заррин нурларини замин сари таратар экан,дераза олдида ҳали ўттизга кирмай оқара бошлаган соч,суякка ёпишиб қолган эт, чўтир босган юз,умрининг энг гуллаган даврида ишдан қолган оёққа атай қасд қилгандек ўз нурларини аямай сочар эди. Нурсиз нигоҳлар ташқарига тикиларкан қадамлар ортидан эргашади. Кузда оёғинг остидаги баргларнинг қавжираб шитирлаши, қишда шаҳдам қадамлардан титраган қорнинг ғичирлаши…ойлар йиллар ўтиб бораверкан. Инсон умри ҳам оқиб кетавераркан. Асрларга арзийдиган воқеалар кўз олдингдан ўтиб боравераркан. Лекин шу воқеаларга ҳеч қандай таъсир этмасанг ва сен бу ҳаётда арзимас зарра эканлигингни ҳис қилган пайтларингда одам ёлгиъзликни қумсаб қоларкан ,ёлғизликда ўз ҳаёлларинг билан суҳбатлашавериб, тортишавериб , ўйларинг орасида чувалиб ғам юки елкангни янада эзавераркан , бир куни ҳаммасидан чарчаб кўзларингни очганингда гўзал ҳаёт ўтиб кетганлигини ҳис қиларкансан! Шундай ҳадсиз ўйлар ичида оёқларга тикилган кўзлар, мушт билан тугулган қўллар , ўтмишни эслаб ҳисобсиз ғижиниш…! Унинг ҳаёлларини эгаллаб олган туйғу ҳамма нарсага ,инсонларга бўлган нафрат эди. Гўзал ҳаётнинг унга атаган «совғаси» га атрофдаги инсонларни айбдор ҳисобларди. Баъзида ҳисобсиз ўйларидан чарчаб, ўз –ўзига: “Минг ланат шунақа ҳаётнинг …дунёйингга тупурдим …” деб ғижинарди. Бу ҳар кунги одатдаги сўзлар , яқинлар ҳам бу аламзада ғижинишга ўрганиб қолишганди. Ҳаётнинг турфа синовларини митти миячаси англаб етишга улгурмаган ўгли дўмбоққина Алишер нозик қўлчалари билан жонсиз оёқлари сийпалайди, қучади..
Бир куни ойижонисига қарата: ойижон дадам нимага аравачага ўтирадилар?!
Онани ҳайратга қолдирган бундай савол унинг мунгли кўзларидан қайноқ ёш сизиб чиқарди. Титраб : “Алишержон ,болам, дадангнинг оёқлари қаттиқ оғрийди, шунга….”
Бола дунёсида шаклланган ота сиймоси аравачада бўлса ҳам , уни шу жонсиз оёқларини яхши кўрарди. Сигарет исидан тутаган хонада ўйнаб ўтираркан, отанинг бефарқ нигоҳи ташқарига қадалган, ёшгина Алишер эса яна севимли машғулоти билан банд. Гоҳ ўйинчоқлар ўйнайди,гоҳ отасига олдига келиб оёғини қучоқлаб олади..
Бир куни жажжи болакай отасига кутилмаганда: “дадажон мени ҳам оёғим қаттиқ оғрисин, негаки сиз доим олдимдасиз ,мен ҳам олдизда бўлишни истайман доимо..”
Сигарет тутган қўллар бирдан музлади ,маносиз қорачиқларда ўт чақнаб кетди. Жажжи норасиданинг бу кутилмаган сўзлари ота вужудини қақшатди. Бир муддат музлаган тана кейин олов бўлиб ёнди. Титраган лаблар ,сигарет тутган қўллар дўмбоққина Алишерни қучиб қаттиқ бағрига босди. Юзи оралаб сизилиб келаётган қайноқ кўзёш кафтлари орасидан ўтарди. Бу гўё шунча йиллик аламзадаликка интиҳо ясагандек, янги шуурнинг бутун вужудига сингиш ибтидоси эди.
Ота : “ Болам сен юравер чопиб, мен сени олдингда бўламан ..umrim охиригача..!” Бўғзига тиқилган йиғи аралаш чиққан бу сўзлар ғулдураш оҳангида эшитилган бўлсада, қалбида акс садодек янгради!
Дераза ортидаги шиддатли ҳаёт ўтаверарди. Аммо унга мано- мазмун кирган эди. Ўйинчоқ ушлаган жажжи қўлчалар ва нигоҳлар учун яшаш унинг ҳаётига 
“янгича мазмун” касб этган эди!