Гулҳаё Ҳусанова шеърлари



Билмапман она..!

Гулли румолингни куйдирган тандир,
Оқарган сочларни яширган қора.
Кўчада тўп тепиб йиқилибман-у,
Иссиқ нон тафтини ҳис қилибман-у,
Қўлларинг куйганин билмапман она.!

Меҳрингдан қовушган зувола ҳамир,
Қуёш нон қилардик гул чекичлардан.
Оқармаган тандир, оқарган тандир,
Кулчамни кулларга бўяган тандир,
Aламим олипман ҳув… енгичадан.

Шўх эдик учала опа-сингиллар,
Уч илдиз юзингда тизилган дорми?
Дийдиёмиз бошлаб, уч томон қочиб
Онам-а.! уч кеча тинчингни буздик.
Бедор тунларингни қиймати борми?

Эсингдами? ўша чала кулчатойлар,
Билиб-билмай таёрлаган эдик опа!
Увол бўлиб дастурхонда қолган эди.
Ҳатто, ит ҳам идишига қарамасдан
Билгандайин қовоғини солган эди.  

Кулгучлардан совға қиламан ҳали,
Умидин гуллатиб юраман албат.
Художон! Дуога инган хисларим,
Етиб бораяпти “Aрши Aълога”.
Онамни соғ-омон кўрайин фақат!

Гулли  румолингни куйдирган тандир,
Оқарган сочларни яширган қора.
Кўчада тўп тепиб йиқилибман-у,
Иссиқ нон тафтини ҳис қилибман-у,
Қўлларинг куйганин билмапман она.

Дилинг куйганини билмапман она..!
                                                                                                          
*** *** ***
Яраш қилайлик

Мен ўзимни оқлаганим йўқ,
Ҳақман дея босмайман қадам.
Ташвиш келса икки букилиб,
Кимлигини йўқотар одам.

Бўғзимга бир нима тиқилиб,
Ғалаён қилади туйғудан.
Ҳиёнат дейсана уялмай,
Сесканиб кетаман уйқуда.

..О, севгим ғийбатлар соянгми,
Гумонлар балқийди беомон.
Баргларга ёзилган дилхатим,
Сочилиб кетдику оҳ, ёмон.

Ўрганиб қолди-ку кўнгиллар,
Юрамиз аразда икки кун.
Телефон жиринглар, пичирлаб:
“Кел, яраш қилайлик, биз бугун”.

Мен ўзимни оқлаганим йўқ,
Ҳақман дея босмайман қадам..

*** *** ***
ДИЛХAТ
               
Тароқдаги оқарган соч
Мен ношудни қўлин тутди.
“Қаричилик қурсин болам”,
Соғинчлардан садо кутди.

Тилим тишлай,
Дилим тишлай,
Бўғизимдан бир чиқмагай сас
Ишқ шаробин ичибман-у 
Сўрамапман дардинг бирпас.

Тентирайман шаҳар кезиб,
"Қишлоғингмас" дейсан она.
Ўзинг бетоб, сўзим бетоб,
"Жонинг соғми" дейсан она!

Бу эркатой, телба қизинг 
Дард пичоғин қайдан билсин?
Қўлинг кетмон, елканг сомон,
Ер қучоғин қайдан билсин?

Ўчоқдаги ўт қарсиллаб,
Дил дарахтин кул қилсайди.
Эҳ,Онажон! сенинг меҳринг,
Мени буткул  қул  қилсайди.

"Бу сенга ол, бу сенга ол"
Ўзингга ҳам борми она?
Тўймас экан нафс қурмағур,
Умринг ичдим қона-қона.

Йўл баҳона, ўтаркан кун..!

*** *** ***
Тўрт девор ўралган ғийбат сасига,
Эшитиб, карликка оламан бир пас.
Қалбимда қарғишлар қолдиғи қолган,
Чарчадим, юрагим урма, етар, бас!
Елкамга юк бўлди манманлик,
Ковакни қитиқлар дил сўзинг.
Бойликка боғланган бувимей!
Ертага бошқача тил сўзинг.
...Онажон!
Безибман дунёю дундан,
Сохта кулгу кимга ҳам ёқар?
Ёқанга ёпишиқ олқишлар,
Вужудимни куллаб юборар...
Aлдамчи ишқ,
Қадамчи ёр,
Севгимиш уялмай,
Дадам кўзлаётган муҳаббат ,
Нега бепорвoча тутасан ўзни?
Нега олиб қочасан кўзни?
Она, тугаб қолдими нафрат?
Дадажон...
Сохта туйғу,
Сохта уйқу,
Сохталикка кўнди юрак.
Кўзинг пойлар, офатижон
Aжинларни ёқтирмайин.
Нега кўпайтирдинг юрак?
Қўлларинг,
Онам кўзин рангин бузди,
йўлларинг,
Бўғзимдаги торин узди.
…Чалкашди дил,
Безабон тил,
Бувим сарак, 
“Ким ёмон айт
Ким ёмон айт”?
Дадам, бувим, мен яхшию..
Aйтар сўзинг,
“Онанг ёмон”
Айтар сўзим
Онам ёмон...

*** *** ***
Муҳаббат бобида адашган бўлсак,
Юракни алдашдан нима фойда бор.
Беғубор кўнгилни гирдобга бошлаб,
Кўзларни ёшламоқ айтинг, не даркор?

Ёшлик - умримизнинг беғубор фасли,
Қанийди айрилиқ йўнамаса ҳеч.
Бир куни йўлимиз айро бўлганда,
Соғиниб қоламиз, бироқ унда кеч.

Қанийди муҳаббат инсон қалбида,
Юракларда мангу қолиб порласа.
Гумонларни четга суриб ишонч-ла,
- Келақолгин, - дея бахтга бахтга чорласа. 

*** *** ***
Уйга боргим келяпти, она..!

Меҳр ёғдусидан таратиб,
Ниҳол қилган ўзингиз она
Соğинч қийнар юрак тирнар,
Уйга боргим келяпти, она.
 
Ўша пастак шувоқли бироқ,
Ҳотиралар сақланган хона.
Кошона ҳам бўлмаса майли,
Уйга боргим келяпти, она.

Эркаликлар қиламан кимга?
Боламан-да ҳалиҳам бола...
Соğинч бағрим кемираверар,
Уйга боргим келяпти, она.

Баъзан хазон  йўллардан юриб,
Мусофирлик кунини кўрдим.
Кўзим ёшдан қалқиб қолади.
Уйқусизлик тунини кўрдим.

Туйғу араз қилади беун, 
Ўкинчларим қилади нола.
Бардош тарозидек тортилар,
Уйга боргим келяпти, она.

Ҳеч бир тўсиқ йўлимдан чиқмай,
Пайдо бўлса сеҳрли гилам.
Ҳатто насим қирига тортиб,
Эргаштириб оларди шу дам.

Эх бу ҳаёт синовли дунё,
Сўқмоқлари бунча бешавқат.
Ҳеч ким билан ҳисоблашмасдан,
Қаранг òтиб кетаяпти вақт.

Кечалари осмонга боқиб 
Юлдузлардан сўроқлаб савол.
Уйимизга боқинчи қани?
Онамдан бир ҳолин хабар ол.!

Деразамдан тизилиб ёмғир,
Кўз ёшларим билан равона,
Соғинчларим сатри саноқсиз,
 Уйга  боргим келяпти, она

Ҳа тандирдан энди узилган,
Иссиқина òша кулчалар..
Меҳрингизга қовушиб кетган,
Саҳоватли нега бунчалар?..

Қишлоқдаги болалар гавжум,
Ўйин кулгу билан оввора.
Мени тортар соғинчим хисси,
Уйга боргим келяпти, она.

Яна ўша соғинчим хисси,
Уйимизга тортқилар она....
  • Яндекс.Метрика