Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Август 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Мануел Алехандро шеърлари


Муаллиф: Мануел АЛЕХАНДРО(мексикалик шоир)
Испан тилидан Собиржон Содиқов таржимаси


У сен, Эва
Мен билган одам
Охирги суратинг сақлайман ҳамон,
Сен эътибор бермайсан , Эва
Уйга қайтарканман чулғар жимликлар
Не сабаб йўлларда бу тилим гунгдир.

Бизга насиб этмади висол…

У сен, Эва 
Бегона юртда
Ҳаётни қайтадан менга танитган.

оёқларим аста судрайман
Шу кўй кетмоқ бўлар қисматим
Бу икки ватанни тенг қучолмайман,
Аросат кемани этади ҳалок,
Сузмоққа бир денгиз керакку ахир…

*** 
Йўл

Хонамга қайтаман,
У мени яширар
Ёмғир остида қолиб кетишдан,
Қароғлардан ёш сиза бошлар
Сўнг пичирлайман...

Деворни муштлайман,
зарбаларимдан,
Чақнаб кетар кўзларинг тағин,
Йиқиламан, 
Ушбу йўллардан
Бир нотаниш одам сингари

***
Денгизлар

Жанг давом этмоқда  ҳали ҳам
тўзонлар қоплайди атрофни энди 
Йўлсиз бормоқ керак ёнингга
Мактубимни ўқийсан ҳар гал
Ховучинга аста йиғасан
Дилсўзимнинг қолдиқларини…
Тағин сўзламоққа мажолим етмас,
Гарчи ҳамон нафас олсамда 
Тушларим ичра…
Бизни ҳамма нарса билан тўлатар
Денгизсиз йўқлик

***
Не эканин яхши англайман;
Ҳис этмайсан бирор оғриқни
Бунда йиғлар уйнинг бурчлари
Шишар қовоқлар
Қулуқларнинг остида шовқин,
Ҳар бир лаҳзада.

Мен сени сақлайман,
Тақдирнинг ҳукмига ташлаб ўзимни,
Абадий қиссадан топурман сени;
Ҳар гал беркинсангда
Қўрқувлариндан.