Мануел Алехандро шеърлари


Муаллиф: Мануел АЛЕХАНДРО(мексикалик шоир)
Испан тилидан Собиржон Содиқов таржимаси


У сен, Эва
Мен билган одам
Охирги суратинг сақлайман ҳамон,
Сен эътибор бермайсан , Эва
Уйга қайтарканман чулғар жимликлар
Не сабаб йўлларда бу тилим гунгдир.

"Эътиборли" ота-она


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Эрталабдан Мадинанинг тоби қочиб, оғрий бошлади. Бугун мактабга боролмаслиги аниқ.  Эрта тонгдан  ишга кетган  онасига қўнғироқ қилди, кўтармади.  Отасининг телефони ҳам банд. Кутгани билан улар қайтиб қўнғироқ қилмади.
Нима қилишни билмасдан, йиғлай-йиғлай ухлаб қолди. Кеч тушди. Онаси кириб келди. Кайфияти чоғ, зиёфатдан қайтганга ўхшайди.  Қизига қараб, яхши ўтирибсанми, Мади, деди-ю, хонасига кириб, қайтиб чиқмади. Туннинг бир маҳалида отаси ҳам келди. Ошхонада қаттиқ нонни мураббога ботириб еяётган қизига: қизалоғим, ширинликларни эрталаб ейиш керак, акс ҳолда тишинг оғриб қолади, дея у ҳам хонасига кириб кетди...
     Мадина маъюс ҳолда қозонга боққанича, би-и-ир хўрсиниб қўйди..!

Йўқолган юрак…


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Ҳар  гал  қуёш  ўз  ёстиғидан  бошини  кўтарганда телба ўйлар мени  қаршилайди. Яна  жисмимда  алдов  товуши  жаранглайди. Ақлим  билмайди, сезмайди, илғамайди. Жисмим ортидан  жимгина  эргашаверади,  эргашаверади. Мен  тонг  саҳнасида  дайди  ўйлар  оғушида  уйғонаман. Шамол  эринмайди. Жисмим  марвариди “ РУҲ”имни   ҳар тонгда  сарсон  қилиб ,тунгача  алланимани  қидиртиради. Баъзан  оҳиста  шивирлашидан  зўрға  эшитиб  қоламан:  юрагим  қаердасан ?!.
Улар бир  бўлиб  юрагимни  излашади. Қизиқ  бу  ҳам  менинг  мулким  ва қисмим  эканлигини  кейин англайман. Тонгда  бошланган  сарсонлигим майса  устида  қалтирабгина турган  ШАБНАМ га  мурожаатдан  бошланади. У субҳи  тонг  қуёш  юзини  кўрсада , телба  саволларимга  мук  тушганча  қалқиб  туради.  Сабрсизланиб ундан  юрагимни  сўрайман. У  жим… гапиришга  ҳам  ожиз  бўлиб  қаршимда  гуноҳкордек  туради.

Рўмол


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Тунги соат иккилар  атрофида, барча  ғафлат  уйқусида. Атроф  зим-зиё, қоп – қора  рангга чўмиб  кетгандек  гўё...
Майин эсаётган шамол  чигиртканинг  чириллаши, моторнинг  бир  маромда  ғувиллашига қўшилиб  ажойиб куйга  айланмоқда. Шофёр  газни  тезроқ  босиб  олдинга  интилар, уйқу  элитаётган  кўзларини  ҳар  замонда  уқалаб  қўярди. Орқа  ўриндиқда  келаётган Тошпўлат атрофни  кузатар, тезроқ  она  қишлоғига  боришга  шошиларди. Олдинда келаётган машиналардан таралган  ҳира  ёруғлик  умид  учқунидек  ёрқинлашади  ва ҳаёт каби бир  зумда  ўтиб кетади.  Автомобил  эса  доимгидек  яна  тимқора  зулматда  ҳаракатланиб  кетаверади.

Жуда дилбар эди мен кўрган тушлар (ёднома)



Юрагимга меҳр қачон кириб келганлигини билмайман. Баҳордек кўркам, куздек ҳаловатли туйғуларнинг киприкларимга қайси он инганини-ку эслолмайман. Кўнглимдаги титроқлар қаламга кўчган, илк бор мутолаа завқидан ҳаяжонга тушган пайтларим бу мовий осмон жуда кенг, турналари сероб, замин яшил рангларга тўла эди. Бироқ унинг шеърларини ўқиб, меҳрим тушиб қолганлигига, туғишган синглимдек, биродаримдек бўлиб қолганига унча кўп бўлмади.
  • Яндекс.Метрика