Қуриган олча гули


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Соатим қўнғироғи чириллай бошлади. Aввалига салгина ухласам-чи, дедим. Aммо бошқаларни ҳам уйғотишим зарурлиги, бўлмаса вақтни бой бериб қўйишимиз ёдимга тушди-ю ўрнимдан шахд турдим. Ташқарида ўлик сукунат бетиним кезинмоқда эди. Фақат олис-олисларда итларнинг ҳуриши, гоҳида еса қурбақанинг вақиллашини эшитиб қолиш мумкин эди. Юз-қўлимни ювгач, ойимларни уйғотдим:
— Ойи, туринг.  Намозга кеч қоламиз,- дедим. Негадир овозим яхши чиқмади, нафасим ичимга тушиб кетаверарди.
— Ҳа бўпти…- Ойим кўзларини ишқаладилар. — Бориб таҳоратингни қилиб, намозингни ўқи. Ҳозир чиқаман.

Уч она ноласи (достон)


(Танлов учун тақдим этилмоқда)
I
Ўн тўрт йилки, бир аёл куну тун қилар сажда,
Бошин қайга урмади фарзанд кўрмоқ ишқида
Эрта- ю кеч безовта, йўқ ороми уйқуда,
Аллохдан ёниб сўрар : “Фарзанд бергин деб менга.”
Тушларида кўради ўйинчоғу –халинчак,
Қўллари  тебратармиш бола ила беланчак.
Ҳаёлларин олади чақалоқнинг овози,
Ўйғонгач дунё тинглар яна аёл дилрозин:
“Бир юпанчим бўлсайди, қолмасди ҳеч армоним,
Болажоним бўларди юрагимга дармоним.

Мадмуазель Фифи


Тун оғушида бир аёлнинг чинқириғи осойишта шаҳар тинчини бузди. Бу овоз бир пайдо бўлди-ю, сўнг негадир бирданига тинчиди. Шаҳар аҳолиси бу қичқириқнинг сабабини, эрта тонгданоқ тарқалган шум хабардан билишди. Ишратхонаю, қиморхоналарнинг бекаси Мадмуазел Фифини ўз уйида ўлдириб кетишибди.
Париж шаҳридаги номдор мижозларга эга бўлган қиморхоналар бекаси Мадмуазел Фифининг тўсатдан ўлдирилиши катта шов-шувга сабаб бўлди. Аксарият шаҳарлик хоним аёлларнинг фикрича: “Ҳаромдан келган пул, ҳаромга кетибди”. Аммо ҳеч ким аслида бу аёл ҳақида тўлиқ маълумотга ҳам эга эмасдилар. Ҳом сут эмган банда доимо одамлардан айб қидиради. Хеч вақт савоб учун ҳам мақтов айтилмас экан.

Кароматли кишилар


XIX аср охирларида, мамлакатимизга рус истилочиларининг босқинидан бурун, ўзимизни юртимизда яшаб ўтган улуғ уламолар ҳақида ҳикоя қиламиз.
Аввалги замонларда бир қанча азиз авлиё-у ва анбиёлар кўплаб кароматлар кўрсатиб, халқимизни лол қолдиришган. Ана шундай каромат соҳиби бўлган Шайх Эшон Бобохон бугунги ҳикоямизнинг асосий қаҳрамонидир.
Ҳозирги Термиз шаҳрида жойлашган “Мурч бобо” жомеь масжидининг бунёд этилиш тарихи кўпчиликка қизиқарли бўлса керак. Ушбу жомеь масжиднинг 1930 йилларда бунёд бўлишида ташаббус кўрсатган ҳамда жомеь масжидининг биринчи имом-хатиби Шайх Эшон Бобохон ҳақида ҳикоя қиламиз.

Ҳаммол


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Муаллиф: Эрнест Хемингуэй (Америка ёзувчиси Нобель мукофоти совриндори)
Инглиз тилидан Қандилат Юсупова таржимаси


Энди ухлаймиз деб турганимизда, дадам мени пастки каравотда ётишимни бехавотирроқ деб ўйлади, чунки мени тонг бўзариши билан деразадан ташқарига қарайман деб ховлиқишим турган гап эди. Бироқ у тепадаги ётоқнинг унга фарқи йўқлигини ҳам илова қилиб қўйди ва бироздан кейин келиб ётишини айтди. Кийимларимни ечиб, уларни тўр беланчак ичига ирғитдим-да, ухлаш либосимни кийиб жойимга чўзилдим. Чироқни ўчирдим, ёруғ тушиб турсин деб атайлаб дераза пардасини кўтариб қўйдим, шунга қарамай атрофни кўриб кетиш учун  ўрнимда ўтиргудек бўлсам, купенинг совуқлиги аъзойи баданимни  қамраб оларди, индамай жойимда тек ётай десам, унда ҳеч вақони кўролмас эдим. Дадам келиб каравотим тагидаги жомадонини тортиб чиқарди, уни очиб кечки кийимларини олди, кейин уларни юқоридаги симтўшагига отди-да, шиша очиб, катта финжонини тўлдириб қуйди.   

Диллар дилга занжирланмаган


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Муаллиф: Анна Ахматова 
Шоҳинур Усмонова таржимаси


Диллар дилга занжирланмаган,
Гар истасанг, кетақол хушвақт.
Сайёҳ йўлда эркин бўлса гар,
Билки, унга қучоқ очар бахт.
Йиғламайман, куйинмайман, йўқ,
Энди бахтли бўлолмайман ҳам.
Ўпма, вужудимда сўнган чўғ,
Ўлим бўса олади мендан.
Қаҳратон қиш бағрида оғир
Хорғинликда яшалди ҳар кун.
Айтгин, менинг танлаганимдан
Ниманг билан устунсан, устун?!
  • Яндекс.Метрика