Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Самалётга айланган (дўст)


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Кимдир сиздан дўстингизни сўраганми? Дўстингизга озор берган дўстингизни ким дейиш мумкин? 
Онамнин олтин даврини чинданда қимматли қилган китобларни кўриш, мутолаа қилиш илинжида ҳар гал сандиқ очилишини муштоқлик билан кутар эдим. Ҳар гал ўқиб бўлган китобимни сандиққа солиб ўрнига бошқасини олар эдим. Ҳақиқий дўстим бор эди ўшанда. Худди телепат каби оламлараро кезиб юрардим. Токи дугонам уйимга келмагунича. 
–Илтимос… Уйингда китоб кўп бўлса, нима фақат шуни ўқишинг шартми? –дея ҳоли жонимга қўймай олиб кетди. Шу бўлдию бир ой на китоб, на дугонамнинг юзини кўрдим. Бир куни ўзим бордим унинг уйига. Ҳовлида куймаланиб юрган дугонамнинг онасидан дугонам уйда, укасини ўйнатиб ўтиргани, мени эса кираверишимни айтиб ўз ишда давом этди. Уйга кирдим, бошим узра парвоз этаётган самалёт оёқларим остида ҳалокатга учради. Бу ўша мен дугонамга берган китобнинг бағридан юлиб олинган самалёт. Бу ҳолатдан на мен бир сўз дея олдим, на дугонам. биргина увол бўлган вақт, увол бўлган меҳнат, дўстлик ва ишончни увол қилди.