Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Шахc


(Танлов учун тақдим этилмоқда)
〰️ I-қисм〰️

Мен ўзимча танийдиган ва болаликдан маърузаларини жонли тинглашни орзу қиладиган, Аусбург университетининг Ижтимоий фанлар доктори Иоган Швайт бугун тақдир тақазоси билан бизнинг Гамбургдаги университетга маҳорат дарсини ўтказиш учун, келади деган миш-миш тарқалди. Буни эшитганим заҳоти барча баҳо олиш учун қилаётган илмий ва амалий ишларимни тўхтатдим-да ўқув биносига отландим. Йўл-йўлакай қулоқчин орқали унинг фалсафий гаплари ва агитаторлик қобилияти ила ёзиб олинган аудиосини тинглаб келардим…

Гўзал Шарипова шеърлари


Мен сизни
Ахтариб кезгувчи ожиза.
Музаффар тонг қадар сўзингиз,
Буғдойзор ранг олган кўзингиз – 
Мўжиза!

Муаллим


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Муаллиф: Юрий Яковлев
Рус тилидан Ирода Холбекова таржима қилган

                              
Муаллим керак бўлмайдиган вақтлар ҳам келади, дея кўп бора айтишади. Менинг муаллимим ўзи билган барча нарсани менга ўргатган эди. 
Поезд тўғрига кетиб борар, муаллим эса темирйўл станциясида ёлғиз ўзи қолган эди. Ойнадан бош чиқариб қаралса, поезд ортидан қўл силкиб қолган бир одамни кўриш мумкин. Сўнг поезд кичкина нуқтага айланади, темир ғилдиракларнинг тарақлаши тўхтайди, у эса поездга анча вақт тикилиб қолади. Темир ғилдиракка осилиб бўлса ҳам етиб олгиси келади, ахир юрагининг ярми абадулабадга ташлаб кетмоқда. Бахтга қарши поезд тезлашиб, туманга ғарқ бўлгандек туюлади. Муаллим атрофга боқаркан, станция болалар бидан тўлалигини кўради. Улар навбат кутаётиб гоҳ чап оёқда, гоҳ ўнг оёқда туриб сакрашади, бир-бирларига қараб энсаси қотганча нафас олишади, кимнидир туртиб юборишади.