Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Орзунинг уйғониши


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Телефонимни кўлга отиб юбордим. Хотираси кичик бир компъютер хотирасига тенг,  қимматбаҳо тилларанг қопламали, сув остида ҳам ишлайдиган телефоним экранидан ёруғлик таратиб сув тубида кўринмай кетгунича қараб турдим. Тушдан уйғонгандайман, мўъжизали оқшомдан кейин олтин аравасини қидираётган хаёлпарастга ўхшайман. Йўқ, мен ҳарчанд сеҳрланганим йўқ, сири фош этилган фокуснинг давомидаман гўё. Хўш, нима бўлди, нималар бўлди?.. Бугунгача кечган ҳаётимни эслагим келмаяпти аммо телефонимни кўлга отиб юборганим яхши бўлди. Энди мени кечаги кунга боғлаб турадиган ҳеч нарса қолмагандай. Балки ўзим ҳам кўлга тушиб чиққанимда яхши бўлармиди?.. Ноябрь бўлса нима эди, севимли кўйлагимда эканим ҳам баҳона бўла олмас эди... Эҳ, кейинроқ албатта кўлга тушаман. Шу онда ичимда қандайдир бир механизм ишга тушганини сезгандай бўлдим, нафас олишим осонлашгандай бўлди, руҳимда енгиллик сездим. Бу ёқимли ва бир пайтнинг ўзида ҳайратланарли ҳис эди.  О, мени табриклаш мумкин! Мен яна орзу қила бошладим. Майли кийимлари билан кўлда чўмилиш жинниликдай туюлса ҳам, туюлса ҳами нимаси, айни жинниликнинг ўзи бўлса ҳам, асосийси, мен яна орзу қила бошладим. Бу умидсиз жарлик оша нажотга элтувчи кўприкка дуч келгандай ёқимли ҳис. Ўзимга мана шу руҳни қайта танитган ўзимни табриклайман. Шу рўйхатни давом эттирсам қандай бўлар экан?
Мана нажот қаерда экан! Нажот истакларнинг мавжудлигида, истамаслик, истай олмаслик даҳшатнинг ўзгинаси. Умиддан воз кечиш алдангандай туюлган ўзлигинг ва орзуларингга бўлган ишончсизликнинг меваси. Шуларни ўйлай-ўйлай компъютеримни ёқиб истакларим рўйхатини ёза бошлайман. Биринчи истак- кўлда чўкиб кўриш. Бу ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин, - дейди ичимда бир овоз. 
- Ҳаёт учун хавфли, овоз чиқариб такрорлайман мен. Яшашнинг ўзичи, ҳаёт учун энг хавфли машғулот эмасми? Ўз уйингда ўтириб жимгина китоб ўқишчи, ҳаёт учун бундан катта хавф борми? Моҳиятини англаганинг сари кўз ўнгингда қадрсизланиб борувчи ҳаётга хавф солмайдиган нимадир борми атрофимизда?  
- Наҳотки сен у тутган йўлни оқлаяпсан, наҳотки сен уни кечирдинг,- дейди яна ўша овоз. У кимни назарда тутаётганини билиб турибман. Албатта, йўқ! Мен уни оқламоқчи эмасман. Севимли қаҳрамонимни асар сўнгида океанга чўктириб юборган ёзувчини ҳам, қаҳрамоним чўкаётганда у билан бирга ҳис қилганим умидсизликни ҳам унутганим йўқ. Қолаверса, мен кўлда чўкиб ўлмоқчи ҳам эмасман, шунчаки чўкиб кўрмоқчиман холос. Иккинчи истак эса, кўп бор ҳавас қилиб бирор марта ботинмаганим ит боқиб олиш орзуси. Ҳозир шуни эслай олганимдан қувониб кетдим. О, мана буни орзу деса бўлади! - ўзимча "Қойил!"- деб қўйдим. Қандай яхши, қандай ҳам яхшия-менинг бўйимдан сал пастроқ, катта итим бўлади. Мен уни боғда айлантираман, у учун атирлар сотиб оламан. Қизиқ, шундай яъни итларга мўлжалланган атирлар ҳам бўлармикан? Миямдаги овоз яна гап қўшади, китобларингга атир сепардинг, уй жиҳозларингга атир сепардинг энди навбат итгами?-Бўлди, масала ҳал, ваниҳоят ит боқа бошлайман. Энди уйимизда ҳеч кимнинг итларга аллергияси йўқку ахир. 
Яна нимани исташим мумкин? Кечаги суҳбатдан сўнг синиб, чиқинди челагидан жой олган расмли рамкалар ўрнини митти навли атиргулли туваклар эгаллайди. Ажойиб, ҳар кун ишдан келганимда мени уйда атиргул ифорига тўла хона, вафодор итим ва дераза қаршисидаги тебранма стулим қарши олади. Тебранма стулимни устахонадан олишим керак ҳали... 
Нима ёзаётгандим? Нега тўхтаб қолдим, нега бармоқларим сурилиб боряпти?.. Юзимни ювиб олсаммикан, қадамларим нега чалкашиб кетяпти? Ҳалидан бери этагимда шиғирлаб ҳозир ўрнимдан турмоқчи бўлганимда полга шиғирлаб тушган нарса нима бўлди? Эгилиб ялтироқ елимқоғозни полдан кўтарар эканман бошим айланиб кетди. Нима деб ёзилибди, буни қаердан олган эдим? Кўнглим айнияпти. Ниманидир эслашим керак, ниманидир тезроқ эслашим керак. Ҳа, нима дейишгандия?.. Ҳа, ҳа! Ҳафтасига фақат икки марта ва бир донадан ичасиз. Бу қачон эди? Бугун, бугун эди. Бугун кўприкда туриб рамкалардан бўшаган тўй суратларимиз ва чақирув қўнғироғига унинг севимли мусиқаси, экранда унинг сурати ўрнатилган телефонимни кўлга отиб юборганимдан кейин шундоқ кўприкдан тушганда ўнг қўлда учратганим дорихонадан уйқу дори сотиб олгандим. Нега сотиб олдим? Ахир ҳеч қачон уйқу билан боғлиқ муаммойим бўлмаган. Тўғрироғи, уйқунинг камлиги билан боғлиқ муаммойим бўлмаган. Кейин уйга келдим, тўртинчи қаватга кўтарилдим, ювиниш хонасига кирдим, жўмракни бурадим.  Кафтим оша тўкилаётган сувнинг исишини кутарканман ичим бўшаб қолганини, очликни ҳис қилдим. Сув эса ҳадеганда исийвермади. Эринибгина қайта кийиниб ошхонага ўтдим, музлатгични очдим ва уерда тўйимизнинг тўрт йиллиги муносабати билан пиширилган тортга кўзим тушди... Иштаҳам йўқолди, томоғимга алам тиқилди. Сув ичсам ўтиб кетармикан, деб ўйладим. Ҳалидан буён чап кафтимда қаттиқ қисиб ушлаб олганим ялтироқ елимқоғозга қарадим. Бу нима? Ҳа айтганча, дорихона, дори, уй. Ҳеч нарсани ўйламай юмалоқ шарчаларни кафтимга тўка бошладим... 
Тез ёрдамнинг рақами неччи эдия? Умрим бино бўлиб тез ёрдамга ишим тушмаган экан. Телефоним, телефоним қаерда қолди...
Хона айлана бошлади, кўча эшик тутқичини мўлжаллаб икки қадам босдим. Эшикни очишим керак. Хона айланади, қадамларим чалкашади. Айланиш тезлашди, энди эшикни қандай топаман? Кўзимни юмдим, олға қадам босдим. Эшик тақиллади, зинапоя майдончасида ғудур- ғудур овозлар эшитилди. Соҳилда юргандек сездим ўзимни. Оёғимга тўлқинлар урилди, момақалдироқ гумбирлади. Нимадир қарсиллаб кетди. Юзтубан йиқилар эканман мен томон яқинлашаётган шарпаларни кўраман. Қовоқларим оғирлашиб боряпти. Орзуларим... Рўйхатни давом эттиришим керак. 

Тамом