Висолсиз ишқ



Тонг! Қуёш боботоғ орқасидан кўтарилиб замину фалакни нурафшон айлаётган бир пайтда сени ўйлаб, ўтган-кетган узуқ-юлуқ хотираларни эслаб ўтирибман. Миямни ғовлатиб, бутун борлиғимни пароканда айлаган туғённи юрагимдан қувиб чиқармоққа ҳарчанд уринмайин бефойда! Ҳар бир лаҳзанинг ўз инъомлари бор экан. Менга шу сийловдан фақат азоб чекиш, ўз ёғимга ўзим қовурилиш насиб этганидан гоҳ фахрлансам, гоҳо хижолатман. Ахир қувонганим Худо инсонга дард берса унга щафқат хам қилади деган ўгит хотирамда зоҳир. Маҳзунлигим эса, қачон мен бошқаларга ўхшаб одамлар қаторига чиқаман, улардек яйраб-яшнайман? Азизам ана шу савол менга бир нав тинчлик, ҳузур-халоват бермайди.

Имомнинг маникен қизи (3-қисм)


Абдуллоҳ Абдураҳмон таржимаси

Ярим тун бўлганига қарамай Фотимадан ҳамон дарак йўқ эди. Гул хоним бу ҳолдан қаттиқ ранжиган бўлишига қарамай, эрининг паришон ҳолини кўриб унга ҳеч нарса демади.

Ўша туни қўрқинчли туш кўриб бақириб уйғониб кетган Ёқуб имом, ўзини масжид боғига урди. Саловат айтиб дуо қилгач, Аллоҳдан таскин сўраб, яна ичкарига кирди. Бўлди, қизини уйғотишдан бошқа илож қолмаган эди. “Қандай йўлга кириб қолгансанки, сени кечалари қоп-қоронғу қудуқ ичида туш кўраман. Менга айт, болам. Иккаламиз чора топайлик. Истасанг, дўстинг бўлай”, – дерди.

Тилланисо Эшбоева ижод намуналари



Йўл қиссаси
(Епифания)
Ори Рустамжоновага


Йилим, хуш қол энди,
биз кетаяпмиз.
Қайтмас бўлиб кетамиз. 
Йил нима ўзи?
 Замон нима?
Яшадикми замонингда, йилим?
Бир оёғимиз осмонда мудом
Бириси гўрда
Бу оралиқда қадам ташлолмаймиз
Айрилар путимиз
Ёрилар чотимиз.

Ёмғирда қолган мушук


Муаллиф: Эрнест Хемингуэй
Инглиз тилидан Шоҳрух Усмонов таржимаси


Меҳмонхонада америкалик жуфтлик оёқ илганди. Улар зиналар бўйлаб ўз хоналарига бориб келаётган  кишиларнинг ҳеч бирини танимасдилар. Эр-хотиннинг хонаси иккинчи қаватда, денгизга - шунингдек, истироҳат боғи ва хотира ёдгорлиги томонга ҳам - қараб турар, боғда бўйдор палмалар ва яшил ўриндиқлар бор эди. Ҳаво соз бўлган пайтлар бу ерда мольбертини кўтариб олган рассомни кўриш мумкин. Рассомлар палмаларнинг ўсишини, боғлар-у денгизга юзланиб турган меҳмонхонанинг ёрқин рангларини хуш кўрардилар.
  • Яндекс.Метрика