Имомнинг маникен қизи (6-қисм)


Абдуллоҳ Абдураҳмон таржимаси

Фотима ишига бориб келар эди-ю, аммо тўғри йўлни хоҳлаётган Фотима билан Исломнинг изн берган йўлидан боришни истамаган Фотима орасида тинимсиз кураш борар эди.
Орадан ойлар ўтган бўлса ҳам, у бу ҳаётга қисмангина кўниккан эди. Чунки ён-атрофида содир бўлаётган воқеаларни ҳазм қила ололмади. Уйларига эркаклар келиб, қизлар билан маишат қилишар, ичкилик ичишар эди.
Фотима Лайлога гиёҳванд моддадан қутулиши учун қўлидан келган ёрдамини кўрсатаётган, ишлаётган жойидан ҳам мамнун эди. Ниҳоят ундан бошқа ниятларда фойдаланишни мақсад қилиб олмаган жойни топган эди. Бир куни кечаси Лайло ва Нежланинг йигитлари икки эркак билан келган эдилар. Яна дастурхон тузалиб, албатта, ичкилик қўйилган эди.

Самир учун…


Озарбойжон тилидан Бобохон Муҳаммад Шариф таржимаси

Овозидан аҳволи яхши эмаслигини сездим. Тушлик баҳонасида мени ишхонаси яқинидаги қаҳвахонага таклиф қилди. Бинодан югуриб чиқдим. Совуқдан бошим, қулоқларим музлагандай бўлди… Оёғимни қўлимга олиб, қаҳвахонага чопиб кирдим. Бир бурчакдаги стол орқасида ўтирганча, сигарет бурқситаётганди. Унга кўзим тушди дегунча, ҳавонинг совуқлигини бирданига унутдим, вужудимни қандайдир бир илиқлик қоплади. Мени кўрди дегунча, оёққа қалқиб, пешвоз чиқди. Гўё минг йилдан бери кўришмаган одамлардай, қучоқлашдик, ёноқларидан ўпдим.

Умрдан узун кеча


Муаллиф: Ҳидоят
Озарбойжон тилидан Рустам Жабборов таржимаси


Уйдагилар уйғонмасин дея, калитни оҳиста бу­ради. Яхшиямки, эшик ичкаридан тамбаланмаган экан. Акс ҳолда бўсағада анча кутгандан сўнг, хотинининг тўнғиллаган садолари остида эшик очилган бўларди. Хотинининг заҳил, норози қиё­фаси кўз олдида дафъатан жонланди.
“Шуям ҳаётми, одамни ярим кечаси каллахуш қилади. Одамлар ҳозир уч уйқуни уриб бўлди”.
Одатда бунақа иддаоларга эри жавоб қай­тармасди. Билади: бир оғиз гапирса, хотини ўн оғиз қилиб қайтаради. У аёли билан холаваччаси Дилоранинг туғилган кунида танишган. Та­ни­шувлари қанчалик оддий кечган бўлса, тўйлари ҳам худди ўшандай ўтди. Ўрталарида нима бор эди? Севгими? Йўқ, уларнинг севишга, тўғрироғи севгисини синовдан ўтказишга вақти бўлмаганди.
  • Яндекс.Метрика