Саҳифалар
Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Қора балиқча


Маъруфжон Йўлдошев таржимаси

Қишнинг чилла кечаси эди. Денгиз тубида кекса бир балиқ ўн икки минг боласи ва набирасини атрофига тўплаб олиб эртак айтиб бераётган экан:
 — Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда кичкинабир ирмоқда қора балиқча онаси билан бирга яшар экан. Ирмоқ баланд тоғдаги бир қоядан чиқиб водийнинг этакларигача оқиб борар экан. Она-бола балиқ ирмоқ тубидаги катта тош тагини ўзларига уй қилиб олишган экан. Тошни қоплаган йўсинлар уйнинг томи вазифасини бажарар экан. Балиқлар тунда йўсин остига кириб ухлашар экан. Қора балиқча бир марта бўлса ҳам йўсинлар остидан чиқиб ой нурини кўришни орзу қилар экан.

Тақдири азал


Ҳалима опа эри билан келишиб олганларидек, тўй ҳақидаги гапни, тушликдан кейин очмоқчи эди. Қараса ўғли овқатни ҳаш-паш дегунча тушириб бўлиб, жуфтакни ростлаяпти. Шунинг учун бирдан ўғлининг қўлидан тутдида: — “Ўтир сенга гап бор”, — деди, кулимсираб. Энди кўчага отланган Салим бир отасига, бир онасига ҳайратомуз қараш қилди-да, гап нимадалигини англаай олмади шекилли, яна боягина овқатланган жойига чўкди.

Оға


Уфқ қонталаш бўлиб келаверди. Қумлитовнинг тўридаги бир чети ҳовузга, бир томони шолизорга туташ Қурбон қассобнинг ҳовлисида уй эгалари ғимирлаб, кириб-чиқиб юрибди.

Ўрол гўштни жиклаб, паловга деганни бўлак, уйда осиладиган бош қозонга деганни алоҳида, қўноқ уйларга тарқатиладиганни бўлак ажратди, ундан кўз узмай турган Бўйноқнинг насибасини четроққа отди. Ит луқма ташланган тарафга ирғиб бориб, кўп ўтмай яна думини ликкилатганча қайтиб келди. Қассоб терига туз сепиб, қўранинг устига ёйиб қўйди. Келинларга калла-пойча куйдиришни топширди. Ичак-қоринни эскироқ тоғорага солди.

Азим Суюн ва Ғилон

Эслаб-эслаб...

Тушлик вақти эди. Ҳикоянавис акамиз Салим Абдураҳмон қўнғироқ қилиб қолди. Одатий салом-аликдан сўнг мақсадга кўчди. 
–    Бугун “Маҳалла” телеканали устоз билан кўрсатув қилаётган экан.
Шунга “Шогирдларингиздан интервью оламиз”, дейишибди. Вақтингиз қандай?
    2017 йилнинг январ-февраль ойлари қишлоқдан Пойтахтга иш излаб келган, айни Салим ака қўнғироқ қилган кунларда ғирт бекор эдим. “Жон” деб рози бўлдим. “Қайдасан, Дўрмон”, дея йўлга отландим. Қалбимни ажиб туйғулар қуршаб олди. Улуғ бир шоирга шогирд сифатида ёнида туриш масъулияти мени енга бошлади. Йўл-йўлакай нима ҳақида гапиришни ўйлаб бордим.

Малика Ибодуллаева шеърлари



Палахмон тош

Ердамисан,
Ойдамисан?
Кимса билмас жойдамисан?
Бағринг бунча иссиқ,
юввош,
Палахмон тош,
Палахмон тош!

Имомнинг маникен қизи (7-қисм)


Абдуллоҳ Абдураҳмон таржимаси

Инсон ўзига қиладиган зулмини бутун бошли армия ҳам қила олмайди.
Нежла билан Бону оёқда тура олмайдиган даражада маст бўлиб уйга келишганида орадан икки кун ўтган эди.
Уйида ўзи ёлғиз қолган Фотима қўрқув ичида кечган бу кунларнинг ҳисобини сўрай бошлади:
– Қаерларда юрибсиз? Одам деган мундоқ уйига қўнғироқ қилиб хабар бериб қўяди-да.
Нежла худди эшитмагандай индамасдан ётоқхонасига кириб кетди, Бону жавоб берди...

Шахноза Қўшоқова шеърлари


Яна вужудимни босди шул титроқ,
Яна ҳаловатим учди жонимдан,
Дайдини кўрмадим сендан кексароқ
Шамол, не истарсан маним қонимдан?!