Саҳифалар
Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Шахноза Қўшоқова шеърлари


Яна вужудимни босди шул титроқ,
Яна ҳаловатим учди жонимдан,
Дайдини кўрмадим сендан кексароқ
Шамол, не истарсан маним қонимдан?!

Хазонрез боғларга тушар нигоҳим,
Барглар сўнгги йўлни танладиларми?
Ҳар япроқ тўкилиб борётган оҳим,
Улар ерга сингди, англадиларми?

Хазонлар - дийдорга ташна ҳисларим,
Тупроқ бағрига тинч бўлдингиз меҳмон
Фақат тинчин билмас менинг кўзларим,
Сизга кузги шудринг қилмоқда эҳсон!

Фақат тинчин билмас менинг кўзларим...

*** *** ***

Улғайиш

Баҳор қуёшидай чарақлар юрак,
Энди ҳар кун шодлик қилар тафаккур.
Биламан мен энди яшашим керак,
Энди ёниб яшаш менгадир ҳузур.

Йўқ, энди қўрқмайди,қўрқмас бу кўзлар,
Йўқ энди чўчитмас ҳаттоки чақин.
Авваллари олис бўлган юлдузлар
Ҳозир ҳаёлимга жуда ҳам яқин.

Энди мавҳумликлар қолмоқда ортта,
Келажакка тикка боқар нигоҳим.
Қаддим чарчамаган ғамларни орта
Бундан сўнг ҳам бардош етар,илоҳим!

Адабиёт,раҳмат,мени ҳаётга
Кучли нафас билан қайтардинг яна.
Энди орзуларим етар муродга
Энди шеъриятим қилур тантана!!!

*** *** ***

Бармоқ

Бирингиз калтасиз,бирингиз узун,
Баробар эмассиз,асти,чинакам.
Лек сизда кўраман бирдамлик кучин,
Ажратмайсиз ҳатто жимжилоқни ҳам.

Бугун айроликдан дилда дард уни,
Қайдадир хорлик бор,қайдадир ғавғо.
Одамзот бирлашса сиздек мушт бўлиб
Оҳ, буткул бошқача бўларди дунё...!