Саҳифалар
Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Имомнинг маникен қизи (9-қисм)


Абдуллоҳ Абдураҳмон таржимаси

Ёмонликдан қайтишнинг эрта-кечи бўлмайди. Фотима Ўзлемдан келган хатни ҳаяжон билан очди. Анча узун, энли хат эди. Ётоғига чўзилиб ўқий бошлади:
“Аллоҳнинг саломи билан сўзларимни бошлайман.”
Фотима Ўзлем хатини Аллоҳнинг исми билан бошлашига ҳайратланиб ўқишда давом этди:
“Севимли дугонам, Демет, яхшимисан? Сенга ёзадиган нарсаларим шунақанги кўпайиб кетдики, қай биридан бошлашни билмай қолдим. У ердан келгач, бошимдан нималар ўтганини эшитсанг, ишонмайсан.

Ноябр куйи


Уч кунда куз келди. Дунё қариди…
Иқбол МИРЗО
Ёзишдан тўхтадим-у бошимни илкис кўтардим. Кўзимнинг олди қоронғилашиб, бир муддат хонани, ундаги буюмларни идрок қилолмай қолдим. Эҳтимол, яна қон босимим пасайиб кетгандир. Пича ўзимга келгач, қоғоз-қаламни йиғиштириб, даҳлизга ўтдим. Аёлимни чақирдим — қуюқроқ қора чой дамлаб берса яхши бўларди. Қўшни овлаганми, ҳадеганда овози келавермади.
Ҳовлида гувраниб эсаётган кечки шамол деразаларга қопланган сувқоғозни шопиллатиб ойналарга уради, чоғроқ экинзордаги уюм-уюм хазонларни шопиради. Кўчага қулоқ солдим — на бирон бир қадам товуши, на бир шарпа эшитилади. Бундай рутубатда кўча кезиш кимга ёқади? Даҳлизга қайтиб кираётганимда, ичкари уйда қолган қўл телефонимнинг жиринглагани эшитилди.

Девона



Қишлоғимизнинг четидаги бир кулбада қандайдир одам яшар, лекин унга ҳеч ким парво қилмас эди. У ёлғиз эди. Ҳамма уни девона деб чақирарди. Сочи ўсган, қорасидан кўра оқ толаси кўпроқ, эгнида қаердандир топиб олган йиртиқ-ямоқ тўн, бошида эса яғири чиққан қалпоғи бор. Ёшини аниқ айтиш мушкул. У навқирон бир йигитдек туюлса-да, юзидаги ажинлар, сочидаги оқлар қаримсиқ кўрсатарди. Кексайиб, ёши ўтиб қолган десам, ҳаракатлари, ғайрату шижоати куч-қувватга тўлалигидан далолат берарди. Менга ўхшаб бошқа болалар ҳам у билан гаплашишга роса қизиқардик.