Гумон

Роҳатали рўпарасидаги эшик тепасига осилган соатга қараб дақиқа санаб ётарди. Соатнинг аста чикиллаши унинг юрагига ваҳима соларди. Салима соат иккида ишдан чиқиши керак, ўн беш дақиқада уйга етиб келарди. Соат 14 дан 25 дақиқа ўтаяпти. Ундан дарак йўқ. Йўл-йўлакай тўхташ ҳам одати йўқ. Иши тугаши билан уни интиқ кутаётган турмуш ўртоғи ёнига югуради.
Роҳатали эшикка термулиб ётиб кўзи тешилай деди. Ёнгинасида усти ёпиғлик турган термосдан чойдан қуйиб ичди. Азонда дамланган чой ҳали ҳам қайноқ. Тушликда ҳар куни қайноқ овқат ичади. Термосда турган қиймали маставани очиб кўрди.